Керакли маҳсулотлар: Олма – 3 кг. Лимон – 1 дона. Сув – 1,5 литр. Шакар – 350 гр. Тайёрланиши: 1. Майда олмаларни бутунлигича қўлласа бўлади, катталари эса 4 қисмга бўлинади. Олмалар тозалаб олингунга қадар лимон шарбати томизилган сувда сақланади (бу уларнинг қорайиб кетмаслиги учун). 2. Қайнаётган сувга шакар солиниб, 2-3 дақиқа давомида сироп тайёрланади. 3. Тайёрлаб олинган олмалар ҳамда лимон бўлаклари аввалдан тайёрлаб қўйилган стерил банкаларга жойланади. Сўнг банкаларга сироп қуйилиб, қопқоғи ёпилгач компотлар 8 дақиқа давомида қайнаётган сувга солиниб, стериллаштирилади.
|