Айтганча, халқ қалбидан жой олиш учун қўшиққа клип суратга олиш шарт эмас, деган қоидага амал қилиб келган Мамазоитова бугунга келиб «принцип»ларига қарши боришга аҳд қилди. Шоу-бизнес қоидаларига амал қилиб туриш керак экан, деган тўхтамга келган ижодкор ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ва бағрикенглигини мадҳ этувчи «Хуш келдингиз» қўшиғига клип суратга олди. Ва ниҳоят, шу кунларда хонанда янгича имиж устида бош қотирмоқда. Изланишлар натижаси қай даражада мухлисларга манзур бўлар экан-а?..