Керакли маҳсулотлар: Гўшт маҳсулоти (колбаса) - 100 гр. Олхўри (чернослив) - 100 гр. Пиёз - 2 дона. Консерваланган маккажўхори - 150 гр. Майонез - 2 стакан. Картошкали чипслар - 20 гр. Кўкатлар. Пишган тухум - 2 дона. Пишган картошка - 2 дона. Ёнғоқлар - 50 гр. Тайёрланиши: Колбаса, қайнатиб пиширилган картошка ва тухум, пиёз, олхўри (бир қисми безак учун ажратиб олинади) сомонча шаклида тўғралади. Ясси идишга барча тайёрлаб олинган маҳсулотлар қуйидагича терилади: - картошка - пиёз - колбаса - олхўри - тозаланган ёнғоқ мағизлари - консерваланган жўхори - тухум Ҳар бир қатламдан кейин майонез қуйилади. Салатга картошка чипслари, ёнғоқлар ҳамда олхўри билан безак берилади.
|