Главная » 2009 » May » 10 » МАГНИТ БОЛАЛАР
16:19:11
МАГНИТ БОЛАЛАР

Бир неча йил олдин Россиянинг турли бурчакларидан ғалати хабарлар кела бошлади: гўё гоҳ у ерда, гоҳ бу ерда магнит болалар кўриниб қолаётганмиш. Масалан, Нижний новгородлик 14 ёшли Маша Епифанова ўз танасида металл буюмларни ушлаб қолиш қобилиятида ҳеч қандай ғаройиб жиҳатларни кўрмайди. У танасига вилка ва қошиқларни осиб олганча соатлаб юриши мумкин. Унинг дугонаси 13 ёшли Татьяна Свирина ҳам худди шундай.

Саратовлик «магнит бола» — Николай Тенькаев танасида дазмолларни осиб юра олади. Новосибирсклик 12 ёшли Анна Зверева вазни турлича бўлган буюмларни фақат кафтлари билангина эмас, товони билан ҳам торта олади. Москванинг Королёвидан бўлган ўн ёшли Кристина Гюларян эса кафтларига нафақат металл буюмларни, балки қалин-қалин журналларни ҳам ёпиштира олган. 

Биомагнетизм муаммолари билан шуғулланадиган олимларнинг фикрича, магнитизм қобилиятига эга болалар охирги пайтларда кескин кўпайган. Илгари бундай ҳодисалар жуда кам учрарди, ҳозир эса юзлаб далилларни келтириш мумкин.

Категория: СИРЛИ ОЛАМ | Просмотров: 1526 | Добавил: Ангелочка | Теги: 23 березня 2009 р | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: