Главная » 2009 » Iyun » 22 » Гулсанам Мамазоитовадан бирданига тўрттта!
17:20:51
Гулсанам Мамазоитовадан бирданига тўрттта!

Қисқа фурсат давом этган оналик таътилидан сўнг яна ижод оламига шўнғиган серғайрат хонанда Гулсанам Мамазоитова бирданига 4та қўшиқ яратди. Шулар ичида бухороча йўналишда куйланган «Хуш келдингиз» ҳамда «Муҳаббатим» тароналари қўшиқ шинавандалари қалбини сеҳрлаб қўйди. 

Айтганча, халқ қалбидан жой олиш учун қўшиққа клип суратга олиш шарт эмас, деган қоидага амал қилиб келган Мамазоитова бугунга келиб «принцип»ларига қарши боришга аҳд қилди. Шоу-бизнес қоидаларига амал қилиб туриш керак экан, деган тўхтамга келган ижодкор ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ва бағрикенглигини мадҳ этувчи «Хуш келдингиз» қўшиғига клип суратга олди. Ва ниҳоят, шу кунларда хонанда янгича имиж устида бош қотирмоқда. Изланишлар натижаси қай даражада мухлисларга манзур бўлар экан-а?..


Категория: ШОУ - БИЗНЕС ОЛАМИ | Просмотров: 2230 | Добавил: Admin | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 2
2 salim   (2010-11-26 15:23:39)
class

1 Mumtoza   (2010-04-16 11:14:17)
tongue tongue tongue tongue tongue tongue tongue tongue biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin smile smile smile smile smile tongue tongue tongue tongue tongue tongue tongue tongue tongue tongue wink wink wink wink biggrin tongue tongue tongue tongue

Имя *:
Email *:
Код *: