ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТАЛАР - Forum
Регистрация | Вход
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
Страница 1 из 11
Модератор форума: Ангелочка 
Forum » Umumiy bo'lim / Общий раздел » Forum oshxonasi / Кухня форума » ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТАЛАР
ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТАЛАР
АнгелочкаДата: Yakshanba, 2009-05-03, 16:40:40 | Сообщение # 1
Admin Yordamchisi (AY)
Группа: Портал Патрул Модератори (ППМ)
Сообщений: 583
Награды: 11
Репутация: 11
Статус: Ketgan
Салатларни тайёрлаш бошқа турли хил таомлар каби ошпаздан сабр ва вақт талаб қилади. Бу сермеҳнат жараён вақтини қисқартириш учун баъзи пазандалик сирларини билиш лозимдир.
Салат учун тайёрланган сабзавотларни узоқ вақт мобайнида сувда сақ'лаш тавсия этилмайди.
Тўғралган сабзавотларни дарҳол ишлатиш лозим, чунки уларни кўп вақт сақлаб бўлмайди. Тўғралган сабзавотларни дарҳол дастурхонга тортиш лозим.
Қишки салатлар учун сабзавотларни бир оз шўр сувда пишириш лозим. Шуни эътиборга олиш лозимки, сабзавотлар қайнаб чиққан сувга солинса ўз витаминларини сақлаб қоладилар.
Ўсимлик ёғи ёки майонез қўшилган салатга, истеъмол қилишдан аввал бир неча томчи лимон шарбати ёки лимон пўстлоғи қўшилса янада хушбўй бўлади.
Сабзавотларни пишириш вақтида бир чимдим чой содаси қўшилса уларнинг ранги ўзгармайди.
Салат тайёрлаш жараёнида силлиқ ва совуқ сабзавотларни аралаштириш керак эмас, бу тайёр маҳсулотни сақлаш муддатини қисқартиради.
Сабзавотлар тез пишиши учун сувга бир оз шакар қўшиш лозим.
Салатлар тайёрлашда ишлатиладиган горчица ва ерқалампир (хрен) устидан қайноқ сув қуйилса улар унча аччиқ бўлмайди.
Петрушкани совуқ сувда эмас, илиқ сувда ювилса, хушбўй бўлади.
Сувда пиширилаётган картошка ёрилмаслиги учун сувга оз миқдорда сирка кислотаси солиш керак.
Агар сувга озроқ сарёғ солинса, картошканинг пишиш вақти камаяди.
Салат тайёрлашда ишлатиладиган қичитқи ўтни олдин қайноқ сувда чайиш керак.
Шовул баргининг нррдонлиги сузма, укроп кўкати, петрушка, олма, ёнғоқ билан аралаштирилса камаяди.
Агар салат тайёрлашдан олдин қоқиўт сувга солинса жуда аччиқ бўлмайди.
Сўлиган салат барглари 15 дақиқа илиқ сувга солинса, янгидек бўлади.
Сўлиган петрушка ва укропни янгидек қилиш мумкин, буниг учун уларни сирка кислотаси солинган сувга солиш керак.
Агар петрушка ва укропни қопқоғи яхши беркитиладиган қуруқ идишда сақланса, узоқ вақт фойдали хислатларини ва кўринишини йўқотмайди.

Пиширилган гуруч оппоқ бўлиши учун озгина сирка кислотаси қўшиш кифоя.
Агар идишни саримсоқпиёз билан артсак, салатимиз хуш таъм бўлади.
Балиқдан тайёрланган салатларни махсус қайла билан аралаштирган маъқул. Ёғли балиқдан тайёрланган салатларга нордон қайла қуйиш маъқул. Лаҳмдан тайёрланган салатларга эса тухумдан, қаймоқдан тайёрланган қайла тавсия этилади.
Пичоқдан балиқ ҳидини кетказиш учун туз ва ўсимлик ёғидан фойдаланилади.
Қайнатилган гўшт сувли ва нафис бўлиши учун қайнатилаётганида сувга лимон кислотасидан озгина миқдорда солиш керак.
Гўштга пишишидан олдин туз солиш тавсия этилади.
Саримсоқпиёз салатни дарстурхонга тортишдан олдин қўшилади.
Агар гўштни олдин ювиб, сўнг лимон шарбати билан артилса узоқ вақт сақланади.
Лимонўтнинг барги ва ўзаги гўштни узоқ сақлашга ёрдам беради.
Парранда гўштини яхидан сувда тушириш тавсия этилмайди.
Агар кўк пиёзни ювмасдан сақласа, у узоқ туради.
Салат учун ишлатиладиган парранда гўштини қайнаб турган сувда пиширган маъқул.
Витамин ва минерал тузлар сабзавотларнинг пўсти остида бўлади, шунинг учун иложи борича уларнинг пўстини юпқа артиш керак.
Агар сабзавотлар йирик тўғралса, витаминлар кам йўқолади.
Сабзавотларни ишлатишдан олдин тозалаш ва майдалаш керак.
Кичик бодринг, редиска, сабзи таомда пўчоғи билан ишлатилгани маъқул.
Пўчоғи билан пиширилган картошка 20% витаминини, арчиб пиширилгани эса икки биробар кўп йўқотади.
Сабзавот пиширилган сувни бошқа таом тайёрлашда ишлатиш тавсия этилмайди.
Кўкатларни тайёр таомга қўшган маъқул, агар қайнатилса ҳам 10 дақиқадан ошиши керак эмас.
Сабзавотли таомларни шундай ҳисобда тайёрлаш керакки, уларни истеъмол вақти қисқа бўлсин, уларни сақлашда ва иситишда қимматли тўйимли моддалари бузилади.
Салатларни 6 соатдан кўп сақлаш мумкин эмас, совутгичда эса аралашмаган ҳолда 12 соатгача сақлаш мумкин.
Бўтқани аралаштиришга ўхшаб салатни қошиқда аралаштирманг, салатнинг кўриниши яхши бўлмайди. Гўштли, балиқли таомларга сабзавот салатларни тортиш мумкин.
Ерқалампирни (хрен) совуқ сувда узоқ ушлаб бўпмайди, кучи йўқолади.
Ерқалампирни қирғичдан ўтказиш шарт эмас, тозаланган илдизларни гўштқиймалагичдан ўтказилади.
Кўк пиёзнинг илдизини сув билан ҳўллаб, нам латтага ўраб, сўнгра қоғозга ёки полиэтилен пакетга ўраб совутгичга қўйилса узоқ сақланиши мумкин.
Петрушка кўкатини янги узилган баргларида С витамини кўп бўлади, витамини кам бўлган таомларнинг аъло даражада ўрнини тўлдиради. Витаминлар тўла сақланиши учун таомда янги тўғралган кўкатдан фойдаланилади. Олдиндан ювиб, дастурхонга тортишдан олдин овқатга қўшилади.
Петрушка узоқ вақт ўз кўриниши ва таъмини йўқотмаслиги учун, уни ювиб, сўнгра полиэтилен пакетга солиб, совутгичга қўйилади. Бироқ шуни эсда тутиш керакки, узоқ сақланса, петрушка таркибидаги витаминлар йўқолади.
Агар петрушка кўкатини илиқ сувда ювилса у хушбўй бўлади.
Агар ёрилган помидор моғорламасин десангиз, ёриғига йирик туз сепинг.
Укроп дастурхонга тортишдан олдин ювилади, бўлмаса тез бузилади, таъмини, хушрўйлигини йўқотади.
Укроп фақат янгилигида ишлатилади (қуритилганда хуштаъмлиги йўқолади). Таом тайёр бўлгандан сўнг қўшилади.
Укроп, петрушка, селдер кўкатлари сўлиб қолса, 1 соатга совуқ сувга солиб қўйилади, шунда улар яна жонланади.
Кўкатларни яхши беркитилган банкада музлатгичда сақлаш ҳам мумкин.
Кўкатларни идишдаги совуқ сувда ювилса, қумлар идиш тагига чўкади.
Тозаланган сабзавотларни 2-3 кун совутгичда сақлаш мумкин. Фақат металл идишлардан фойдаланмаслик керак.
Сабзавотларни эмал идишда пишириш мумкин, фақат эмали куйган идишдан фойдаланиб бўлмайди.
Ўткир ҳидли салатларни (мисол учун пиёз, саримсоқпиёз, сельд) усти ёпиқ идишда сақлаш керак.
Лимон шарбати ёки сиркани бир неча томчиси қўшилган салат С витаминларни сақлайди.
Агар салат таркибида помидор бўлса, салатга лимон шарбати ва сирка қўшилмайди.
Кўк салат барглари иштаҳани очади, ундаги тўқималар ҳазм қилиш органларини ишини яхшилайди.
Кўк салат баргларини йирик-йирик кесиш тавсия этилади. Илдизини юқори қисмидан ҳам фойдаланса бўлади. Бундаги минерал тузлар, витаминлар салатни сувли, хуштаъм қилади.
Кўкатли салатни дастурхонга тортишдан олдин озгина миқдорда аралаштиралади, бўлмаса А витамини камаяди.
Укроп кўпинча балиқ, бир неча гўшт салатларида зиравор ўрнида ишлатилади.
Петрушка кўкатининг икки сиқими инсонга С витаминга суткалик талабини қондиради. Уни иссиқ таомларга солинади.
Бош пиёзни тўғрашдан олдин пичоқни совуқ сувга ботириш керак. Шундай қилинса, пиёз таркибидаги эфир ёғи кўзни ёшлантирмайди. Пичоқ учига озгина нон қўйса ҳам бўлади. Кўз ёшланмаслиги учун пиёзни совуқ сувда ушлаш керак.
Агар кимгадир хом пиёз ёқмаса, пиёзли салатни тайёрлашда икки хил усул қўлланади. Юпқа қилиб халқача шаклида тўғраб бир зумга қайноқ сувга солиб олинади, Сўнгра совуқ сувда чайилади. Сувни тўкиб, салат билан аралаштирилади ёки халқа шаклида тўғраб, тузланиб бир иеча дақиқадан сўнг шарбатини тўкиб ташлаб истеъмол қилинади.
Кўпгина хуштаъм ўсимликлар витаминларга бой. Укроп, петрушка, ерқалампир барги ва илдизи, райҳон баргида кўплаб С витамини бор (каротин).
Қишда ерқалампир илдизи полиэтилен пакетда ёки тупроқли челакда яхши сақланади.
Қаттиқ музламаган пиёзни секин-аста 3-5°С да яхидан туширилса, у ўз таъмини йўқотмайди.
Агар тузланган карам шўр бўлса ёки жуда нордон бўлса, истеъмол қилишдан олдин совуқ сувда бир неча марта ювиш керак.
Бодрингларни дастурхонга қўйишдан олдин ювилади. Бўлмаса сифати тез бузилиб, хушбўйлиги йўқолади. Бодрингни аччиқлигини кетказиш учун, уни тозалаб, шакарли сутга солиш керак. Бодрингдаги нитратларни камайтириш учун пўсти арчилиб, думи кесилади.
Ёзнинг иссиқ кунида баргли сабзавотларни янгилигини сақлаш учун, уларни сиркага ботирилган сочиққа ўраб қўйиш керак.
Кўк бодрингни бир неча кун янгидек сақлаш мумкин, бунинг учун думини 3/4 қисми пастга қаратилган ҳолда сувга ботириб қўйиш керак. Сувни ҳар куни алмаштириш керак. Бодрингни узоқ муддатга сақлаш учун қайноқ сувда ювиб, яхшилаб артилади. Сўнгра тухум оқи билан артилади. Бодрингнинг думи бўлиши керак. Сабаби ишлов берилгандан сўнг думидан осиб қўйиш керак. Яна бодрингни эмал идишга солиб, совутгичнинг пастида устини ёпмасдан, хўл сочиққа ўралган ҳолда сақлаш мумкин.
Редиска қишки сўнги сабзавотдир. У организмда витаминлар камайиб кетган пайтда пайдо бўлади. Редиска иштаҳани очади. Пушти-қизил учи оқ редиска энг шириндир. Дастурхонга тортишдан олдин 20 дақиқа давомида совуқ сувга солиб қўйилади.
Ошқозон-ичак касалликлари, жигар, буйрак, касалликларида редиска истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Сабзавотларни қоронғи ва салқин жойда сақлаш керак. Таом тайёр бўлгандан сўнг, витаминлар таркибини кўтариш учун тахминан 1/4 қисмини майда тўғраб хом холида солиш керак.


Аллох тилингда эмас Дилингда булсин!
 
Forum » Umumiy bo'lim / Общий раздел » Forum oshxonasi / Кухня форума » ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТАЛАР
Страница 1 из 11
Поиск: