Расулуллоҳ йиғлаган кеча - Forum
Регистрация | Вход
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
Страница 1 из 11
Forum » So'zlashuv maydonchasi / Беседка » Islomiy.... » Расулуллоҳ йиғлаган кеча
Расулуллоҳ йиғлаган кеча
АнгелочкаДата: Shanba, 2009-04-11, 11:27:45 | Сообщение # 1
Admin Yordamchisi (AY)
Группа: Портал Патрул Модератори (ППМ)
Сообщений: 583
Награды: 11
Репутация: 11
Статус: Ketgan
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга)

Куни кеча сокин юртим
Ихтилофларга тўлди,
Бу ҳолатнинг аччиғиндан
Ўзгалар хандон кулди,
Очилиши керак бўлган
Навниҳоллар тез сўлди,
Сиз танлаган йўл аввалда
Асл бардошдан бўлди,
Қанча тошлар отилса-да
Бошингиз тошдан бўлди!

Вақти келди туҳматларнинг
Зарбидан титрадингиз,
Мусулмоннинг афъолидан
Тунларда инградингиз,
Индамасдан шогирдлардан
“Панд-ўгит” тингладингиз,
Бул зарбалар, ҳам таъналар
Ўзбек, қардошдан бўлди,
Қанча тошлар отилса-да
Бошингиз тошдан бўлди!

Ўзни тикламак йўлинда
Бизга берилди имкон,
Оддий мустаҳаб амалга
Талашилган ул замон,
Сулҳ истабон ўрта йўлни
Тутсангиз ҳам беомон,
Ул мажлислар поёни йўқ
Мотам, кўз ёшдан бўлди,
Қанча тошлар отилса-да
Бошингиз тошдан бўлди!

Икки томон бир-бирига
Тошлар отди жон тикиб...
Иккисининг отган тоши
Ўтарди сизга тегиб,
Икки томон тарсагига
Хотиржам бошни эгиб
Сабрингиз тошга айланган
Мустаҳкам бошдан бўлди,
Қанча тошлар отилса-да
Бошингиз тошдан бўлди!

Сўфийлар-у, салафийлар
ўртасида хотиржам
Турмакликнинг ўзи эрур
Катта жиҳодий олам.
Ҳиссиётин жиловлаган
То вазифа битар дам,
Ҳис қилдингиз – энг буюк ёв
Баъзан сирдошдан бўлди...
Қанча тошлар отилса-да
Бошингиз тошдан бўлди!

Жами айбу нуқсонимиз
Душманларга билдириб,
Бир суннатни тиклаймиз деб
Ихтилофлар келтириб,
Қоронғулик ичра кездик,
Машъалалар қидириб,
Зиё иши барибир келиб
Ойю, қуёшдан бўлди,
Қанча тошлар отилса-да
Бошингиз тошдан бўлди!

Инша Аллоҳ жамоатлар
Бир саф тузсалар тезда,
Тўхтаб қолган асрий карвон
Йўлга тушгай бир изда!
Ўрта йўлнинг намунасин
Фақат кўрдим мен сизда,
Шу боисдан ёзганингиз
Яқин дилдошдан бўлди,
Қанча тошлар отилса-да
Бошингиз тошдан бўлди!

... Бугун ўзбек заминида
Ихтилоф камаймоқда,
“Мўминлар қардошдир!” деган
Шиор қулоч ёймоқда,
Васатийдан воз кечганлар
Турли ёнга тоймоқда,
Энди бошқа йўналишга
Эҳтиёж тамом сўлди!
Қанча тошлар отилса-да
Бошингиз тошдан бўлди!

 
Forum » So'zlashuv maydonchasi / Беседка » Islomiy.... » Расулуллоҳ йиғлаган кеча
Страница 1 из 11
Поиск: