13:40:11 ҚОСИМОВ ҲАМ ТАРКИБНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ | |
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов 1 июнь куни Босния ва Герцеговина терма жамоаси билан бўладиган ўртоқлик учрашуви ҳамда 6 июнь куни Япония терма жамоасига қарши ўтказиладиган 2010 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи ўйинида иштирок этиши мумкин бўлган таркибни эълон қилди. Терма жамоаси устозининг рўйхатидан жами 23 та футболчи жой олди. Шулардан бор-йўғи 2таси легионерлардир: Эроннинг “Пас” клуби аъзоси Шахбоз Эркинов ҳамда анчадан буён терма жамоага таклиф қилинмаётган Нальчикнинг “Спартак” клуби ҳужумчиси Марат Бикмаев. Яна бир легионер футболчи, терма жамоанинг доимий аъзоси Виталий Денисов эса, кутилмаганда бетоб бўлиб қолди ва шу сабабли, Ўзбекистоннинг яқин икки ўйинини ўтказиб юборишига тўғри келади. Чехиянинг “Богемианс” клубида тўп сураётган ярим ҳимоячи Азиз Ибрагимов бу сафар терма жамоага жалб қилинмади. Таркибдаги бошқа янгиликларга тўхталадиган бўлсак, ушбу мавсумни Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида ўтказаётган тажрибали ҳимоячи Владимир Радкевич ҳам Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штабининг эътиборига тушганлиги алоҳида таъкидлаш лозим. Айнан Радкевич ҳозирги таркиб орасида энг ёши кекса футболчи ҳисобланади – 33 ёш. Бундан ташқари, Қаршининг “Насаф” клубида ўзини кўрсатиб келаётган яна бир ҳимоячи Хамза Каримов ҳам 23таликдан ўрин эгаллади. | |
|
Всего комментариев: 0 | |