Регистрация | Вход
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: Ангелочка  
Forum » Umumiy bo'lim / Общий раздел » Forum oshxonasi / Кухня форума » САЛАТЛАРНИ БЕЗАТИШ
САЛАТЛАРНИ БЕЗАТИШ
АнгелочкаДата: Yakshanba, 2009-05-03, 16:39:29 | Сообщение # 1
Admin Yordamchisi (AY)
Группа: Портал Патрул Модератори (ППМ)
Сообщений: 583
Награды: 11
Репутация: 11
Статус: Ketgan
Салатлар унинг таркибий қисмига кирувчи маҳсулотлар билан безатилади. Агар мазаси тўғри келса салатларда йўқ маҳсулотлардан ҳам фойдаланса бўлади. Мисол учун олмали ва селдерли салатларни помидор билан безатиш мумкин. Олма ва селдер билан безатиб бўлмайди. Салатларни безашга масаллиқларнинг асосан, чиройли ва мазалилари қолдирилади. Салатларни бут-бутун сабзавотлар билан (масалан, сабзи, редиска, бодринг, помидор) ҳамда қирғичдан ўтказилган ҳолда безаш мумкин.
Баъзи сабзавотли салатларни рангига қараб салат идишларида гуруҳларга ажратиш мумкин, масалан, оқ ва қизил карам, ширин қалампирнинг қизил ранглари яшил ранглари билан безатилади.
Қишда витаминларга бой бўлган консерваланган сабзавотлар безатиш учун яроқлидир. Салатларни шундай безатиш керакки, уларнинг асосий таркиби кўриниб туриши керак. Безак оддий бўлиши керак, лекин дид билан безатилган ва хилма-хил таркибли бўлиши керак. Деярли барча салатларни укроп, яшил пиёз, петрушка, селдер, кўк пиёз билан безатиш мумкин. Кўкатларнинг майда барглари кўпинча бутунлигича қўйилади. Улар салатда тўғралганидан кўра жуда ўзгача кўринади. Кўк пиёз салатнинг таркибий қисми ва безак сифатида фойдаланилади. Безатиш учун мўлжалланган яшил пиёзни яхшилаб ювиш керак, к.уритиб чиройли кесиб чиқиш керак. Бироқ салат идишни кўкатларга^тўлдириб юбормаслик керак. Сабзидан лола қилиб, селдер баргига қўйилса, салат идишда чиройли безак бўлиб, шунинг ўзи кифоя қилади. Боғлам ёки тупга ўралган яшил пиёз тухумдан қилинган мойчечак гули билан яхши уйғунлашади.
Ювилган ва қуритилган петрушка барглари 1-2 дақиқага иссиқ ёғга бўктирилган гўштни безаш учун жуда яхши тўғри келади. Кресс-салатни майда куртакларидан фойдаланиш мумкин (узунлиги 2-4 см). Бодринг безатиш учун жуда қулай сабзавотдир. Маринадланган, тузланган ва янги бодрингларни ишлатиш мумкин. Уларни кичкина бўлакча қилиб, паррак, куб шаклида тўғралади, улардан халқачалар ясалади. Катта, тузланган ва маринадланган бодринглардан бўйламасига кесиб, ўртасини тешиб, қайиқ шаклини қилиш мумкин. Қайиқчани гўштли, балиқли ва сабзавотли салатлар билан тўлдирилади. Бодринг ўртасига елкан шаклида пишлоқ қўйилади. Янги узун бодрингларни кўндаланг бўйлаб 2-3 қисмга кесилади, чой қошиқ билан ўртаси чиқарилиб Оли-нади ва ранг-баранг салатлар ва кўкатлар билан тўлдирилади. Арчил-маган бодрингларни йўл-йўл шакл бўйлаб тўғралади, сўнгра уларни ярим халқасимон ёки айлана қилиб букланади. Тўғралган бўлакларни ликобчага айлана бўилаб қўйиб чиқилади, ўртага эса бир боғлам яшил пиёз жойлаштирилади, шунда салат жуда ўзгача кўринади.

Сабзи салатларда ўз рангининг тиниқлиги ва ўзгармаслиги ту-файли кўп ишлатилади. Безак учун янги, бутун, майдаланган ва қову-рилган сабзи ишлатилади. У думалоқ, куб, сомонча, юлдузча шаклида тўғралади, лола ва ваза ясалалиши мумкин. Тозаланмаган сабзини шўр сувда ярим юмшоқ бўлгунча қайнатилади. Юмшоқ қайнатилган сабзи-дан лола ва бошқа шаклларни қилиб бўлмайди, безак учун у камдан-кам тўғри келади. Лола шакли қуйидагича қилинади: спираль шакли бўйлаб пичоқ билан сабзидан йўл-йўл шаклида ингичка қилиб ке-силади. Гулнинг ҳажми сабзининг катта-кичиклигига боғлик, сабзи қанча катта бўлса, гул ҳам шунча катта бўлади. Салат идишда йўл-йўл бўйлаб қатор қўйилган лолалар яшил фонда жуда чиройли кўринади. Лола ўртасига тухумнинг оқи, сариғи, нохот ва бошқаларни ҳам қўйиш мумкин. Ундан ташқари сабзини 2-3 см узунликда кесиб чиқиш ҳам мумкин, ўртасида чуқур ҳосил қилиб унга бир боғлам яшил пиёз қўйса кўкатлар вазаси ҳосил бўлади. Сабзидан юлдузча ҳосил қилиш учун узунасига йўл-йўл кесиб олиш керак, сўнгра сабзини кўндалангига қалин ва ингичка қилиб кесиб чиқиш керак.
Помидор безак учун жуда қулайдир. Қаттиқ қизил помидорни ингичка паррак қилиб кесилади, парракчалар салатда чиройли кўри-нади. Агар помидорлар кичик бўлса, улар бутунлигича ишлатилади. Ун-ча катта бўлмаган помидорлар иккига бўлинади, чой қошиқда ўртаси олиб ташланади. Сўнгра уни яшил нохот билан тўлдирилади ёки ранг-баранг салат, қўзиқорин, кўкат, пишлоқ ва бошқалар билан тўлди-рилади. Қаттиқ помидор бир неча марта ярмигача кесилади. Бамисоли апельсин очаётган каби, яшил нохот ёки салат барглари билан тўлдирилади, кичик ликобчада тортилади. Бундай бойитилган помидор салатининг алоҳида порция сифатида тортилиши ҳам мумкин.
Худди шу каби пишмаган яшил помидор, бодринг, кичик думалоқ пиёзни ҳам тўлдириш мумкин. Редискани унга бир қанча яшил баргча-ларни қўшиш орқали безатиш мумкин. Турлича тўғралган редискани салатда безатишдан аввал совуқ сувда сақлаш керак, шунда унинг таъми ва кўриниши яхшиланади ва кўпроқ ялтиллайди Редискадан қилинган редиска қириндиси редискали гулдан ҳам чиройлироқ чиқади. Қириндини йирик сабзавот майдалагич ёрдамида ҳосил қилинади.^Ўз навбатида ингичка тўғралган редиска парракачалари ҳам чиройли безакдир. Редискани яшил пиёз билан ҳам безатиш мумкин. Редиска-лардан гул ҳосил қилиш учун эса терисини артиб уни барг каби эгиш керак. Бундай гулни салат баргига қўйган маъқул. Бутун кичик редиска-ни салат баргига ёки бошқа яшил листга ҳам жойлаштириш мумкин. Кичик редиска тоғ шаклида кўкатлар, тухум ва бошқа маҳсулотлар билан ёнма-ён қўйилган ҳолда жуда чиройли кўринади.
Салатларни безак учун пиёзнинг йириги олинади. Тозаланган пиёзни кесиб доира шаклидаги пиёз бўлаклари ҳосил қилиниб салат безатилади. Майда доираларни салат таркибига қўшиб юборилади.

Қизил қалампир шафақ рангли бўлгани учун салатларни безаш учун ишлатилади. Қалампирнинг қизил, кўк мевасини кичик квадрат, учбурчак, қаламча, сомонча шаклларида тўғралади.
Салатларни безаш учун маринадланган мевалар, маймунжон, сабзавотлардан фойдаланилади. Ровочнинг кўк ва пушти ўзагини мева ва маймунжонлар билан бир-бирига мослаб қўйиш мумкин. Лимон билан асосан балиқли салатлар безатилади. Агар лимон бўлмаса, бодринг бўлакларидан фойдаланиш мумкин. Маринадланган пиёз узунчасидан, беҳи бўлакларидан фойдаланиш мумкин.
Фигурали пичоқ ёрдамида лимон пўстида чуқур йўлакча қилинади. Сўнгра лимон ингичка қилиб кесилади. Ҳар бир лимон бўлагини ярмигача кесиб ҳосил бўлган қисмларини ўз томонига эгамиз. Колбасани ингичка бўлакларини ўрама ҳолатига келтирамиз. Уларни салат, бодринг бўлаклари, ерқалампир, тухум бўлаклари, кўкатлар ва б. билан тўлдириш мумкин. Ушбу ўрамалар салат барглари устида жуда чиройли кўринади.
Сосискалар ҳам гўштли ва аралаш салатларни безаш учун ишлатилади. Сосискани 2-3 бўлакларга бўлиб, ҳар бирини ярмигача хочсимон кесамиз (сосиска қовурилганида гул каби очилади).
Салатлар кўпинча тухум билан безатилади. Қайнатилган тухумни арчиб керакли шаклда тўғралади. Тухум оқидан турли хил гулбарглар ясаш мумкин. Чангчи учун тухум сариғи ва қизил помидор бўлаклари, поя учун кўк пиёздан фойдаланилади. Қайнатилган тухумни 2 га бўлиб, ҳар бир бўлакчага бир бўлак помидор қўйилади ва улар салат баргига терилади. Бутун қайнатилган тухумдан турли хил шакллар ясаш мумкин. Масалан, тухум устига помидор бўлаги қўйилади ва майонез ёрдамида нуқталар чизиб қўзиқорин ясалади. Бундай қўзиқорин яхши туриши учун тухумнинг пастки қисмини кесиш лозим.
Қўзиқоринни тухумдан ясашнинг яна бир услуби: тухумни пастки қисмини кесиб устига яримта фрикаделька қўйилади. Кам ҳажмдаги салатларни безаш учун алоҳида тўғралган тухумни оқи ва сариғи ишлатилади. Шу билан бирга сабзидан лолалар ҳам ясаш мумкин. Пиширилган тухумни салат баргининг устига қўйиб унинг атрофига сабзидан ясалган лолалар жойлаштирилади ёки тўғралган тухум сариғи сепилади.
Салат безаги учун шу билан бирга қўзиқорин, кўк нохот, пишлоқ, ёғда қовурилган оқ нон, қизил ва қора икра, мева суви (желе), қиймали помидор ва бошқалар фойдаланилади.
Салатнинг безаги учун қизил лавлагидан фойдаланиш тавсия этилмайди, чунки лавлагининг қизил ранги бошқа маҳсулотларга тез сингиб, ёқимсиз тус беради.
Тез қораядиган маҳсулотлар, жумладан, олма, ерқалампири, селдерларни ҳам безак учун ишлатиш тавсия этилмайди.


Аллох тилингда эмас Дилингда булсин!
 
Snow-vzlomДата: Seshanba, 2018-06-05, 02:24:45 | Сообщение # 2
Portal Patrul Moderatori
Группа: Фойдаланувчи
Сообщений: 214
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: Ketgan
Внимание! Внимание! Внимание! 
  • Вам нужен анонимный взлом ?
  • При взломе пароли не меняем?
  • Профессиональный взлом Без предоплаты!
  • Анонимность Гарантируется!


    ЧТО МЫ ПРЕДЛАГАЕМ:
  • vkontakte.ru
  • WhatsApp
  • Instagram
  • mail.ru
  • Так же есть обучению взлома


  Для связи с нами:  Hacker7xak@yandex.ru

 Рекомендация по безопасности:

- Не давать злоумышленникам узнать свой пароль!
- не переходить по подозрительным внешним ссылкам!
- не вводить свои доступы на фальшивых страницах!
- никому не сообщать данные своего аккаунта (логин и пароль)
- установить хорошую антивирусную программу!
-
В идеале  пароль  должен быть длиной 8-12 символом и   состоять не только из цифр и букв.

Для связи с нами:  Hacker7xak@yandex.ru

?   Внимание! Внимание! Внимание! 
  • Вам нужен анонимный взлом ?
  • При взломе пароли не меняем?
  • Профессиональный взлом Без предоплаты!
  • Анонимность Гарантируется!


    ЧТО МЫ ПРЕДЛАГАЕМ:
  • vkontakte.ru
  • WhatsApp
  • Instagram
  • mail.ru
  • Так же есть обучению взлома


  Для связи с нами:  Hacker7xak@yandex.ru

 Рекомендация по безопасности:

- Не давать злоумышленникам узнать свой пароль!
- не переходить по подозрительным внешним ссылкам!
- не вводить свои доступы на фальшивых страницах!
- никому не сообщать данные своего аккаунта (логин и пароль)
- установить хорошую антивирусную программу!
-
В идеале  пароль  должен быть длиной 8-12 символом и   состоять не только из цифр и букв.

Для связи с нами:  Hacker7xak@yandex.ru
 
Forum » Umumiy bo'lim / Общий раздел » Forum oshxonasi / Кухня форума » САЛАТЛАРНИ БЕЗАТИШ
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск: