Регистрация | Вход
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Forum » So'zlashuv maydonchasi / Беседка » Islomiy.... » Бармоқларингизга бир қаранг
Бармоқларингизга бир қаранг
АнгелочкаДата: Yakshanba, 2009-05-03, 12:15:04 | Сообщение # 1
Admin Yordamchisi (AY)
Группа: Портал Патрул Модератори (ППМ)
Сообщений: 583
Награды: 11
Репутация: 11
Статус: Ketgan
Дунёда машҳур соатсозлик ширкати бошқа барча маҳсулотларидан фарқ қилувчи битта соат чиқариб, уни: „Бу қўл соатини таққанингизда, унинг ягона нусхада эканини ва фақат сизда борлигини ўйласангиз, қувончингизга қувонч қўшилади" тарзида ташвиқ (реклама) қилган эди. Нархи ҳам осмонда бўлиб, ҳар ҳолда бу соат бошқаларидан муҳим бир жиҳатда фарқ қилишидан далолат бериб турарди.

Сиз ҳам шу онда фақатгина ўзингизга тегишли бўлган, ягона нусхадаги бир мўъжизани кўришни хоҳлайсизми?
Марҳамат, қўлингизни кўтариб бармоқларингизга қаранг. Учларига нақшланган излар бошқа ҳеч бир бармокда учрамайди.

Ҳар бир одамнинг сиймоси ўзига хос бўлганидан, бармоқ учларидаги излар ҳам бир-бирини асло такрорламайди ва бу ҳол Одам алайҳиссалом замонидан бусн яратилган милярдларча инсоннинг сиймоларини ва бармоқ изларини фарқли тарзда ўз илмида сақлаган бир Зотнинг борлигига ёрқин далилдир! Илоҳий бир қудратнинг тазоҳуридир!..
Бугун фақат Амриқо Қўшма Штатларидаги полис архивларининг ўзида 300 милёндан ортиқ инсон бармоқ изларининг тасвири мавжуд. Буларнинг бирортаси бошқа бировига қатъиййан ўхшамайди ва бу хусусияти билан хавфсизлик ташкилотларига энг зарур ёрдамчи ҳисобланади.
Бармоқлардаги чизиқларнинг борлиги ва моҳияти ўн тўққизинчи асрга келибгина кашф этилди ва бу кашфиётга ҳали икки аср ҳам бўлгани йўқ. Ваҳоланки, муқаддас китобимиз Қурьони карим бу ҳақиқатни ўн тўрт аср олдин хабар берган ва бу чизиқлардаги инжаликни очиқ бир шаклда ифодалаган.
Қиёмат сурасининг 3-4-оятларида Ҳақ таоло охиратни инкор этганларга қарата шундай хитоб қилади: «Инсон Бизни унинг суякларини жамлаб олмас, деб ўйларми? Балки, Биз унинг бармоқ учларини ҳам асл ҳолига келтиришга қодирмиз.»
Мана, Қуръон Аллоҳнинг каломи эканлигини исботлайдиган яна бир шоҳид! Бармоқ учларидаги инжа чизиқларнинг бетакрорлигини тан олган инсон бу олий ҳақиқатга ҳам иқрор бўлиши керак эмасми?!

"Тафсири Ҳилол"дан

3. (Кофир) Инсон Бизни унинг суякларини жамлаб олмас, деб ўйларми?
Кунлардан бирида араб мушрикларидан Адий исмли киши Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам билан гаплашиб ўтириб, қиёмат ҳақида сўзлаб беришни сўради. Ҳазрати Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам унга бир оз қиёмат ҳақида сўзладилар. Шунда Адий, «Аллоҳга қасамки, ўша кунни ўз кўзим билан кўрсам ҳам сенга ишонмайман, эй Муҳаммад, сенга ҳам, ўша кунга ҳам, иймон келтирмадим, Аллоҳ ўлган одамнинг суякларини тўплаши мумкин эканми?» деди. Аллоҳ таоло унга раддия қилиб ушбу оятларни туширди.

4. Балки, Биз унинг бармоқ учларини ҳам асл ҳолига келтиришга қодирмиз.
Ушбу оят Қуръони Каримнинг илмий мўъжизаларидан биридир. Тупроққа кўмилган ўлик бир муддатдан сўнг чириб битади. Қиёмат куни ўша чириб, тупроққа аралашиб кетган инсон қайта тирилишга кўпчилик ишонгиси келмайди. Юқорида тилга олинган мушрик Адийга ўхшаб ҳайрон бўлади.
Аллоҳ таоло бўлса, бунга ҳайрон бўлишининг ҳожати йўқ, Мен нафақат танани, балки ўша танадаги нозик, дақиқ жойларни, чизиқларни ҳам, жумладан бармоқ учларини ҳам, аввал қандоқ бўлса, худди шундоқ ҳолига келтираман, дейди.
Нима учун Аллоҳ бу оятда инсон аъзолари ичидан айнан бармоқ учини танлаб олди?
Инсоннинг бошқа аъзолари, бировники иккинчисиникига ўхшаши мумкин. Лекин бармоқ учлари ҳеч қачон бировники бошқа шахсникига ўхшамас экан. Бу ҳақиқатни одамлар ўтган асрга келибгина англаб етдилар. 1884 йилдан бошлаб Англияда бармоқ изидан одамларни аниқлаш бошланди. Бармоқ излари турлича бўлиб, дунёда ҳеч қачон бир кишининг бармоқ чизиқлари иккинчи шахсникига ўхшамас экан. Бу далил Қуръоннинг ҳақиқий илоҳий китоб эканлигини яна бир бор исботлайди. Кўпчилик мазкур оят таъсиридан Ислом динини қабул қилганлар.


Аллох тилингда эмас Дилингда булсин!
 
Forum » So'zlashuv maydonchasi / Беседка » Islomiy.... » Бармоқларингизга бир қаранг
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск: