Хаммага салом! Исмлар, ула нима маънони билдиради? Инсон хаётида унга куйилган исмни ахамияти катталигини хамммиза биламиза, лекин хаммаям уз исмини маъносини биладими? Ман узим билган исмла маъносини ёзишга харакат килдим. А
АББОС (а.)- ковоги солик, хўмрайган, жиддий. Баъзи болалар шу холатда тугилади.
АБДУЛАЗИЗ (а.) - иззат ва куч-кудрат сохиби бўлган голиб Аллохнинг бандаси.
АБДУЛАЗИМ (а.) - буюк Аллохнинг бандаси.
АБДУЛВАЛИ (а.) - дўст, мададкор Аллохнинг бандаси.
АБДУЛВАХХОБ (а.)- барча учун ўз неъматларини текин ато этувчи Аллохнинг бандаси.
АБДУЛВОХИД (а.)- битта, ягона, танхо бўлган Аллохнинг бандаси.
АБДУЛЖАББОР (а.) - бандаларнинг ишларини ислох килувчи Аллохнинг бандаси.
АБДУЛЖАЛИЛ (а.)- барча жихатдан мукаммал ва гўзал улуг Аллохнинг бандаси.
АБДУЛЛАТИФ (а.)- лутфу эхсон, чексиз мархаматлар сохиби бўлган Аллохнинг бандаси.
АБДУЛАХАД (а.)- якка-ягона бўлган Аллохнинг бандаси.
АБДУЛКАРИМ (а.)- карим килувчи, саховат кўрсатувчи ва бандаларининг гунохларини кечирувчи, авф этувчи Аллохнинг бандаси.
АБДУЛЛОХ (а.)- Аллохнинг бандаси.
АБДУЛМАЛИК (а.)- подшох Аллохнинг бандаси.
АБДУЛФАТТОХ (а.) - рахмат хазиналарини очувчи Аллохнинг бандаси.
АБДУЛХОЛИК (а.)- яратувчи Аллохнинг бандаси.
АБДУЛКАХХОР (а.)- барчани бўйсўндирувчи Аллохнинг бандаси.
АБДУЛКОДИР (а.)- Хамма нарсага кодир бўлган, куч кудрат сохиби Аллохнинг бандаси.
АБДУЛГАФУР (а.) - бандаларинннг гунохларини яшириб, жазо бермай турувчи Аллохнинг бандаси.
АБДУЛГАФФОР (а.) - бандаларининг хато ва гунохларини кечирувчи Аллохнинг бандаси.
АБДУЛГАНИ (а.)- Хеч нарсага эхгиёжсиз, бой Аллохнинг бандаси.
АБДУЛХАЙ (а.)- абадий тирик Аллохнинг бандаси.
АБДУЛХАМИД (а.)- Хамиша, доимо Хамду санога, макговга сазовор бўлган Аллохнинг бандаси.
АБДУЛХАКИМ (а.) - Хикмат ва чексиз билимлар сохиби бўлган Аллохнинг бандаси.
АБДУЛХАФИЗ (а.)- ўз панохдда сакловчи Аллохнинг бандаси.
АБДУРРАЗЗОК (а.) - барча тирик мавжудодга ризк берувчи Аллохнинг бандаси.
АБДУРРАУФ (а.)- ўта мехрибон, рахмати кенг Аллохнинг бандаси.
АБДУРРАШИД (а.)- барча ишлари тўгри чикувчи Аллохнинг бавдаси.
АБДУРРАХИЙМ (а.) - рахмли Аллохнинг бандаси.
АБДУРРАХМОН (а.) - ўта мехрибон Аллохнинг бандаси.
АБДУССАМАД (а.)- Хожатбарор Аллохнинг бандаси.
АБРОР (а.)- покиза, яхши хулк-атвор эгаси.
АДОЛАТ (а.) - одиллик.
АЗАМАТ (а.)- улуг, кудратли.
АКБАР (а.)- буюк, улур.
АКМАЛ (а.) - энг етук, энг мукаммал.
АКРАМ (а.)- карамли, сахий
АЛИ (а.)- олий, энг юксак.
АЛИШЕР (а.-ф.т.)- шердек кудратли, жасур, довюрак бола. Алидек куч-кудрат ва акл-заковат эгаси бўлсин.
АМИР (а.)- Хукм килувчи, хукмдор, йўлбошчи.
АНБАР (а.) - ёкимли, хушбўй, ажойиб Хидли.
АНВАР (а.)- нурли, ёруг, чарогон ёки икболи порлок бола.
АРСЛОН (а.)- шер, шердек кудратли, довюрак, кўркмас бўлсин.
АСАД (а.) — Шер. Асад ойида тугилган бола ёки Шердек кудратли, кўркмас, довюрак бўлсин.
АСАДУЛЛОХ (а.) - Аллохнинг шери ёки Аллохнинг шердек кудратли, довюрак, жасур бандаси.
АСАЛ (а.) - асалдек ширин, севимли киз.
АСОМИДДИН (а.)- диннинг кўмаги, ёрдами, мадади.
АЪЗАМ (а.)- энг буюк.
АХМАД (а.) - Аллохга олкиш ва хамду санолар айтувчи, олкишга сазовор, мактовга лойик.
АХРОР (а.)- мехру мурувватли, мархаматли.
Б
БАДРИДДИН (а.) - диннинг тўлин ойи.
БАРНО (ф.т.) - келишган, чиройли.
БАСАНДА (ф.т.) - оилада кетма-кет кизлар тугилса, энди етарли бўлди, энди киз бола тугидиши тўхтасин, деган маънода ушбу исм кўйилган.
БАХТИЁР (ф.т.) - бахт-саодат, кувонч ёр бўлсин.
БАХОДИР (ф.т.) - ботир, куч-кудратли.
БАХОР (ф.т.) - бахорда тугилган фарзанд ёки хаётда бахордек гўзал, чиройли, файзли бўлсин.
БАХРИДДИН (а.) - диннинг нури, шуьласи.
БАХРОМ (ф.т.) — Миррих (Марс) сайёрасининг номи бўлиб, у кадимдан бахт ва саодат тимсоли сифатида тараннум этилган, шу билан бир каторда кадимги эрон шохларидан бири бўлган Бахромга хам нисбат берилиб, куч-кудрат сохиби бўлсин, деган маънода хам ушбу ном болага берилган.
БЕКЗОД (ўзб-ф.т.) - беклар авлодидан бўлган бола ёки бек фарзанди, боласи.
БЕКМУРОД (ўзб-а.) - беклар авлодидан бўлган бола улгайиб, орзу максадига етсин.
БЕРДИМУРОД (ўзб-а,) - Аллох бизга ўгил ато килиб, орзу максадимизга етказди еки Аллох берган бола вояга етиб, мурод-максадига эришсин.
БЕХЗОД (ф.т.)- яхши саодатли кунда тугилган, яхши аслзода бола.
БЕХРУЗ (ф.т.)- бахт-саодатли кунда тугилган бола.
БИБИХОЛ (ўзб-ф.т.) - хол билан тугилган, эътиборли аслзода киз.
БИНАФША (ўзб.)- бинафшадек нафосатли, сулув, кўркам
БОБУР (ўзб.)- йўлбарс.
БОЗОР (ф.т.) - бозор куни тугилган бола.
БОЙМУРОД(ўзб-а.) - бой-бадавлат бола, улгайиб орзу муродига етсин.
БОЙКОБИЛ (ўзб-а.)- эс-хушли, аклли, мўмин-кобил бола, улгайиб бой-бадавлат бўлсин.
БОЛТА (ўзб.)- киндиги болта билан кесилган бола ёки болтадек кескир, ўткир, мустахкам бўлсин.
БОТИР(ўзб-мўг.) - мард, пахлавон, довюрак, жасур.
БЎРИ (ўзб.)- тугилганда тиши мавжуд бўлган бола.
В
ВАФО (а.) - вафоли, садокатли, содик.
ВОСИЛ (а.) - висолга етишган.
Г
ГАВХАР (ф.т.) - гавхардек кимматли, бебахо, асл, зебо киз.
ГАВҲАРШОД(ф.т.) - гавхардек бебахо, кимматли, кадрли, кувнок, шоду хуррам зебо киз.
ГУЛАНДОМ (ф.т.) - гулбадан, нозик, гўзал киз.
ГУЛАСАЛ (ф.т-а.) - гулдек чиройли, нафис, асалдек ширин, тотли, севимли киз.
ГУЛЖАМОЛ (ф.т-а.) - хусни жамоли гуддек зебо киз.
ГУЛЖАХОН (ф.т.)- жахоннинг гулдек гўзал кизи.
ГУЛНОЗ (ф.т.) - гулдек нозик ва нозли гўзал киз.
ГУЛРУХ (ф.т.) - юзи гулдек гўзал киз.
ГУЛЧЕХХРА (ф.т.) - гулюзли, чиройли киз.
ГУЛШАН (ф.т.) - Хаёти гулзордек файзу тароватли бўлсин.
ГУЛШОД (ф.т.) - гулдек гўзал, сулув, шоду хуррам
ГЎЗАЛ (ўзб.) - зебо, сулув, чиройли
Д
ДАВЛАТ (а.) - давлатманд, бой, саодатли, толеи порлок бўлсин.
ДАВРОН (а.) - даврининг, замонасининг бахтиёр фарзанди бўлсин.
ДИЛАФРЎЗ (ф.т.) - кўнгилни ёритувчи, калбни кувончга тўлдирувчи зебо киз.
ДИЛБАР (ф.т.) - кўнгилни олувчи, суюкли, гўзал.
ДИЛМУРОД (ф.т-а.) - дилдаги муродга, орзуга етказган бола.
ДИЛНАВОЗ (ф.т.) - дилни эркаловчи, кўнгилга завку шавк багишловчи севимли зебо киз.
ДИЛНОЗ (ф.т.) - нозик калб сохиби.
ДИЛОВАР (ф.т.) - жасур, кўркмас, довюрак, шижоатли.
ДИЛОРО (ф.т.) - кўнгилни безовчи, дилга оро берувчи киз.
ДИЛОРОМ (ф.т.) - дилга ором берувчи, кўнгилга таскин
ва хузур-халоват бахш этувчи.
ДИЛРАБО (ф.т.) - кўнгилни жалб килувчи, дилни тортувчи, суюкли, гўзал киз.
ДИЛШОД (ф.т.) - дили шод бўлиб юрсин ёки калбларга севинч, шоду хуррамлик бахш этган бола.
ДУРДОНА (а-ф.т.) - инжу, дур донасидек бебахо, кадрли, чиройли киз.
Е
ЕТИМ (а.) - якка, ягона, танхо, ёлггиз.
Ё
ЁДГОР (ф.т.) - агар бола дунёга келгандан кейин отаси ёки онаси оламдан ўтиб колса, унга мархумдан эсдалик, ёдгорлик бўлсин деб ушбу исм берилади.
ЁРКИНОЙ (Узб.) - келажаги ёруг, нурли ва ойдек гўзал киз.
ЁКУБ (кад.ях.) - изидан борувчи, сабр-токатли, довюрак, жасур.
ЁКУТ (кад.ях-а.) - ранги кизил бўлган кимматбахо ноёб тош.
Ж
ЖАВЛОН (а.) - чаккон, чиройли, шахдам кадам ташловчи.
ЖАЛОЛ (а.) - улуг, буюк, кўркам.
ЖАЛОЛИДДИН (а) - диннинг улугворлиги ёки диннинг юксак намояндаси.
ЖАМОЛ (а.) - чиройли, кўркам бола.
ЖАМШИД (ф.т.) - буюк, кудратли.
ЖАСУР (а.) - довюрак, куркмас, жасоратли.
ЖАХОНГИР (ф.т.) - жахонни забт этувчи, фотих.
ЖУМА (а.) - жума куни тугилган бола.
ЖУМАГУЛ (а.ф.) -жума куни тугилган, гулдек чиройли сулув киз.
ЖУМАкУЛ (а.-ўзб.)- Аллохнинг жума куни тугилган бандаси ЖУМАНАЗАР (а.) - жума куни берилтан тухфа.
ЖЎРА (ф.т.) - дўст, ўрток, хамдам.
З
ЗАЙНАБ (а.) - келишган, хушкомат, сулув киз.
ЗАЙНИДДИН (а.) - дининг безаги, чиройи, кўрки.
ЗАРИНА (ф.т.) - зарли, чиройли киз.
ЗАРИФ (а.) - бегубор, покиза, нозик таъб, ўгкир акл сохиби.
ЗАРИФА (а.) - иффатлн, покиза, нозик таъб, фахм-фаросатли киз.
ЗАФАР (а.) - толиб, саодатманд.
ЗЕБИНИСО (ф.т.-а.) - аёлларнинг зеби, гўзал, зебоси.
ЗЕБО (ф.т.) - гўзал, сулув, чиройли киз.
ЗИЁ (а.) - нурли, толеи порлок бола.
ЗИЙНАТ (а.) - зийнатли, безанган, ораста, кўркам киз.
ЗОЙИР (а.) - зиёратчи.
ЗОКИР (а.) - Аллохни зикр килувчи, ёдга олувчи.
ЗУБАЙДА (а.) - аёлларнинг танлаб олингани, энг яхшиси.
ЗУЛФИЯ (ф.т.) - жингалак сочли, сулув киз.
ЗУЛХУМОР (а.) - интик бўлиб кўпдан кугилтан киз.
ЗУМРАД (ф.т.) - зумраддек кимматли, чиройли, зебо киз.
ЗУХРО (а.) - Зухро юлдузидек нурли, чиройли, сулув ва икболи порлок киз.
И
ИБОДАТ (а.) - тоат-ибодат килиш, Худога сигинувчи, Унга бўйсунувчи ёки ибодат пайтида тугилган киз.
ИБОДУЛЛОХ (а.) - Аллохнинг бандалари, куллари.
ИБРОХИМ (Кад.ях.) - халкларнинг отаси.
ИЗЗАТУЛЛОХ (а.) - Аллохнинг хурмат-иззатли бандаси бўлсин.
ИЛХОМ (а.) - рухий кўгаринкилик, рухланиш, авжланиш.
ИМОМ (а.) - олдинда турувчи пешво, диний рахнамо.
ИНТИЗОР (а.) - интизор бўлиб кўпдан орзикиб кутилган киз.
ИРОДА (а.) - Худонинг иродаси билан дунёга келтан киз.
ИСКАНДАР (юн.) - Кўркмас, довюрак, жасур, мардларниш сардори, бошлиш.
ИСЛОМ (а.) - бўйсунувчи, итоаткор, художой.
ИСМОИЛ (кад.ях.) - Худо эшитди; Худодан сўраб олинган бола.
ИСРОИЛ (кад.ях.) - Аллохга итоат килувчи, Аллох йўлида курашчи.
ИХТИЁР (а.) - ихтиёри, эрки ўзида, Хур, озод.
ИКБОЛ (а.) - бахту саодат, ёрур келажак, хаёт.
Й
ЙЎЛДОШ (ўзб.-ф.т.) - хамрох.
К
КАМОЛ (а.) - етук.
КАМОЛИДДИН (а.) - диннинг камоли, ривожи ёки диннинг баркамол, етук намояндаси.
КОМИЛ (а.) - етук, мукаммал.
КАМОЛА (а.) - етук, баркамол киз.
КОМРОН (ф.т.) - максадга эришувчи, саодатманд, кудратли, омадли, толеи порлок.
КУМУШ (ўзб.) - кумушдек бебахо, кимматбахо, кадрли, сулув киз.
Л
ЛАЙЛИ (а.) - тун кизи, тунда тугилган киз.
ЛАТИФА (а.) - мехрибон, мулойим киз.
ЛАТОФАТ (а.) - латофатли, покиза, шафкатли, зебо киз.
ЛОБАР (а-) - чиройли, келишган, ёкзимли, дилкаш киз.
ЛОЛА (ф.т.) - лоладек нафосатли,чиройли, кўркам, гўзал
ЛУТФИЯ (а.) - мурувватли, мехрли, сулув киз.
ЛУТФУЛЛОХ (а.) - Аллохнинг лутфу эхсони, муруввати, мархамати.
М
МАВЖУДА (а.) - яратилган, бор, бархаёт.
МАВЛУДА (а.) - хосиятли, мукаддас кунда дунёга келган киз.
МАДИНА (а.) - бу исм Арабистондаги мукаддас зиёратгох шахар бўлган Мадина номидан олинган.
МАЛИКА (а.) - малика еки шох авлодидан бўлган аёл.
МАЛОХАТ (а.) - кўркам, гўзал, малохатли киз.
МАСТУРА (а) - пардали, иффатли, покиза киз.
МАТЛУБА (а.) - илтижо килиб сўраб олинган киз.
МАФТУНА (а.) - мафтун килувчи, жозибали, дилкаш киз.
МАХБУБА (а.) - севилган, суюкли, дилбар киз.
МАХЛИЁ (а.) - ўзига жалб этувчи, кўнгилни ром килувчи, сехрловчи, назокатли, жозибали, сулув киз.
МАХМУД (а.) - махталган, махговга лойик.
МЕХРИНИСО - аёлларнинг куёши.
МИРЗА (ф.т.) - саводли, ўкимишли билимдон бўлиб ўссин.
МОХИГУЛ (ф.т.) - ойдек сулув, чиройли ва тулдек гўзал киз.
МОХИДИЛ (ф.т.) - кўнгилнинг ойи ёки кўнглимизни ойдек еритган, нурга тўлдирган сулув киз.
МОХИНУР (ф.т-а.) - ой нуридек покиза, сулув киз.
МОХИРА (а.) - махоратли, пишик киз.
МУАЗЗАМ (а.) - азим, улуг, буюк.
МУАТТАР (а.) - хушбўй хид таратувчи.
МУБОРАК (а.) - кутлуг, саодатли.
МУЗАФФАР (а.) - зафар козонувчи, галабага эришувчи, голиб.
МУНАВВАР (а.) - нурли, чароюн, ёруг.
МУНИРА (а.) - нур сочувчи, юзидан нур таралувчи, нурли, зебо киз. МУНИС (а.) - дўст, хамдам.
МУРОД (а.) - улгайиб мурод-максадига етсин ёки орзу, муродга эриштирган бола.
МУСАЛЛАМ (а.)- бўйсунувчи, итоаткор.
МУСУЛМОН (а.) - Ислом динига эътикод килувчи, иймонли, художой.
МУХТОР (а.) - танланган, сайланган, эркин, озод.
МУШАРРАФ (а.) - шарафланган, шарафли, хурмат-эхтиромга эришган.
МУЯССАР (а.) - Аллох етказган, муяссар килган фарзанд.
МУКАДДАМ (а.) - биринчи фарзанд.
МУКАДДАС (а.) - кутлук, табаррук, мукаддас, азиз.
МУХАММАД (а.) - макталадиган, мактовга, олкишга лойик, сазовор.
МУХАРРАМ (а-) - мухарррам ойнда дунёга келган бола.
МУХТАРАМ (а.) -энг хурматли, эъзозли.
Н
НАВРЎЗ (фт.) - янги кун, янги кунда - Наврўз куни тугилган бола.
НАЖМИДДИН (а.) - диннинг юлдузи, диннинг икболн.
НАЗАР (а.) - Аллох назар килган, Аллохнинг назари тушган бола.
НАЗИРА (а.) - авлиёлар, эшонларга назир килинган, багишланган киз.
НАЗИФА (а.) - покиза.
НАЗОКАТ (а.) - нозиклик, нозик табиатли, нозанин сулув киз.
НАЗРУЛЛОХ (а.) - Аллохга назр килннган, багишланган бола.
НАМОЗ (ф.т.) - намоз вакгида тугилган бола.
НАРГИЗ (а.) - наргисдек нафосатли, нозик, гўзал киз.
НАРИМОН (а-ф.т.) - жасур, кўркмас, куч-кудратлн.
НАСИБА (а.) -ризки бугун, насибали киз бўлсин.
НАСИМ (а.) - тонг пайти зсадшан шабададек юмшок кўнгилли, мулойим табнатли, ёкимли бола.
НАСИМА (а.) - тонг шамолидек ёккнмли, хузурбахш, мулойим табиатли, юмшок кўнгил, покиза, нафосатлв
НАСРИДДИН (а.) - диннинг ёрдами, кўмага.
НЕЪМАТ (а.) - ризки бутун, насибаси тўкис бўлсин.
НЕЪМАТУЛЛОХ (а.) - Аллонинг саховати, мархамати, Аллохшнг неъмати.
НИГИНА (ф.т.) - узук, кимматбахо узукдек бебахо, азиз, гўзал киз.
НИГОРА (ф.т.) - чиройли юзли, зебо, тенгсиз Хусн сохибаси.
НИЗОМ (а.) - тартиб-интизомли,одоб-ахлокли бола бўлсин.
НИЗОМИДДИН (а.) - диний илмларни, тартиб-коидаларни мукаммал билувчи, дин ривожига хисса кўшувчи.
НИЛУФАР (хинд.) - нилуфардек нафосатли, нозик ва зебо киз.
НИШОН (ф.т.) - бола тугилганда унинг баданида бирон хил белги бўлса ёки отасидан нишона бўлсин деган маънода ушбу исм кўйилади.
НОДИР (а.) - ноёб, кимматбахо, кадрли бола.
НОДИРА (а.) - тенгсиз, бебахо, беназир, беиёс гўзаллик сохибаси.
НОРБОЙ (ф.т-ўзб.) кизил холли бола улайиб бой-бадавлат бўлсин.
НОРМУРОД (ф.т-а.) - кизил холли бола орзу муродларимизга эриштирди ёки кизил холли бола сог-омон улгайиб истагига, муродига етсин.
НОРМУХАММАД (ф.т.-а.) -Кизил холли болани Мухаммад (с.а.в.) охиратда шафоат килсинлар.
НОРМЎМИН (ф.т-а.) - кизил холли бола, аклли, доно, мўмин-кобил бўлсин.
НОРОЙ (ф.т-ўзб.) - кизил хол билан тугилган, ойдек зебо, кўркам киз.
НОРТОЖИ (ф.т.) - кизил холли бола.
НОРХОЛ (ф.т.) - баданида кизил хол билан тугилган киз.
НОРКОБИЛ (ф.т-а.) Кизил хол билан тугилган бола, улгайиб кобил бўлсин.
НОСИР (а.) - ёрдам берувчи, голиб.
НУРББК (а-ўзб.) - беклар авлодига мансуб бўлган толеи нурли, икболи порлок бола.
НЎРЖАМОЛ (а.) -нур юзли, чиройли, гўзал киз.
НУРИДДИН (а.) - диннинг нури, зиёси, машъали.
НУРУЛЛОХ (а.) - Аллохнинг нури, зиёси, ёгдуси.
НУСРАТ (а.) - ёрдам берувчи, кўмак берувчи, голиб.
НУСРАТУЛЛОХ (а.) - Аллохнинг кўмаги, муруввати.
О
ОБИД (а.) - Аллохга сигинувчи, Унга ибодат килувчи.
ОБИДА (а.) - Аллохга ибодат килувчи, такводор киз.
ОБОД (ф.т.) - Хаёти обод, серфайз, насибаси бутун бўлсин.
ОДИЛ (а.) - адолатли, Хакгўй.
ОДИНА (ф.т.) - хосиятли бўлган, муборак кун Хисоблаган жума кунида тугилган бола.
ОЗОД (ф.т.) - озод, хур, эркин.
ОЗОДА (ф.т.) - хур, эркин, покиза киз.
ОЗОДБЕК (ф.т-ўзб.) - беклар авлодига мансуб бўлган хур, эркин, саодатманд бола.
ОЙГУЛ (ўзб-ф.т.) - ойдек чиройли, сулув, гулдек чиройли киз.
ОЙДИН (ўзб.) - ойдин, ёруг кечада тулган киз ёки хаёти нурли, икболи порлок, чароюн бўлсин.
ОЙЖАМОЛ (ўзб-а.) - ойдек гўзал хусн сохибаси, ой юзли зебо киз.
ОЙНИСА (ўзб-а.) - аёлларнинг ойдек сулуви, зебоси.
ОЙША (а.) - бархаёт яшовчи.
ОЛИМ (а.) - илм сохиби.
ОЛИМА (а.) - илмли, билимдон киз.
ОЛИЯ (а.) - олий, улуг, юксак мартабали.
ОЛЛОЁР (а-ф.т.) - Аллох ёр, мададкор бўлсин, хамиша хамдам, хамрох бўлсин, кўллаб ўз панохида асрасин.
ОМОН (а.) - ўсиб, улгайиб сог-омон бўлсин.
ОМОНУЛЛОХ (а.) -Аллохнинг ўзи хар кандай хавф-хатар ва офатларддн омон саклайдиган бола.
ОРЗИГУЛ (ф.т.) - орзу килиб эртпилган гулдек сулув, дилрабо киз.
ОРЗУ (ф.х.) - ота-онасини орзусига эриштирган, максадига етказган ёки орзикиб кутилган бола.
ОРИФ (а.) - маърифатли, билимли, аклли, Аллохни таниган художўй, такводор.
ОРТИК (ўзб.) - баданида бирор ортикча аъзо билан тугилган бола.
ОТАБЕК (ўзб.) - бекларнинг бошлиги, сардори.
ОКИЛ (а.) - аклли, доно, зукко.
ОкИЛА (а.) - аклли, зукко, доно киз.
П
ПАНЖИ (ф.т.) - одатда оиладаги бешинчи болага ушбу ном кўйилади. Панж-беш маъносини англатади.
ПАРДА (ф.т.) - парда билан тукилган бола.
ПЎЛАТ (ф.т.) - пўлатдан кучли, иродали, мустахкам бўлиб улгайсин.
Р
РАВШАН (ф.т.) - нурли, ёруг, чарогон ёки икболи порлок бола бўлсин.
РАЖАБ (а.) - Ражаб ойида, яъни хижрий йилнинг еттинчи ойида тугилган бола.
РАМАЗОН (а.) - кутлуг, муборак ой хисобланмиш камарий йилнинг 9 ойида тугилган бола.
РАМЗИДДИН (а.) - диннинг рамзи, тимсоли.
РАСУЛ (а.) -Аллохнинг элчиси.
РАЪНО (а.) - раъногуддек сулув, чиройли, пурлатофат киз.
РАХМАТ (а.) - мехрибон, рахмдил, шафкатли.
РАХМАТУЛЛОХ (а.) - Аллохнинг рахмати, муруввати, мархамати билан дунёга келтан бола.
РИЗО (а.) - розилик.
РОБИЯ (а.) - оиладаги тўртинчи фарзанд.
РОЗИЯ (а.) - розилик, мамнунлик, шукроналик бахш этган, суюкли, ёкимтой, дилкаш киз.
РОҲАТ (а.) тинч-омон, рохатда, хузур-халоватда яшасин.
РУСЛАН (ф.т.) - арслон, кўркмас, жасур, кудратли, довюрак.
РУСТАМ - куч-кудратли, ботир, енгалмас, довюрак жасур, матонатли.
РУХШОНА (ф.т.) - чиройли, гўзал юзли, кўркам, сулув
РЎЗИ (ф.т.) - ризки бутун, насибали, бахт-саодатли бўлсин.
РЎЗИМУРОД (ф.т-а.) - ризк-насибали бола улгайиб мурод-максадига етсин.
РЎЗИМУХАММАД (ф-т-а.) - ризкли, насибали болани Мухаммад (с.а.в.) охиратда шафоат килсинлар.
РУЗИХОЛ (ф.т.) - ризкли, насибали, хол билан тугилган киз,
С
САДОКАТ (а.) - содик, садокатли, вафодор.
САДРИДДИН (а.) - диннинг баланд мартабали, юкори мавкега эга рахнамоси, диншшг улуг намояндаси.
САИД (а.) - бахт саодатли.
САИДА (а.) - омадли, бахтли, саодатли.
САЙИД (а.) - эга, бошлик, рахнамо, аслзода, олийнасаб.
САЙИДА (а.) - олийнасаб сайидлар авлодига мансуб киз.
САЙИДБЕК (а.) - аёлзода, олийнасаб беклар авлодидан бўлган бола.
САЙИДМУРОД (а.) - олий насаб, аслзода, сайидлар авлодига мансуб бола. Улгайиб мурод-максадига етсин.
САЙФИДДИН (а.) - диннинг киличи.
САЙФУЛЛОХ (а.) - Аллохнинг киличи.
САЛИМ (а.) - соглом, согу саломат.
САЛОМАТ (а.) - омон-эсонлик, согу саломатлик.
САМАНДАР (а.) - ўт ичида яшовчи, ўтдан пайдо бўладиган жонзот, ўлмас, мустахкам иродали.
САНАМ (а.) - мажусийлар илохи, маъбудаси; зебо, суюкли киз.
САОДАТ (а.) - бахтли, саодатли, икболи порлок киз.
САРВАР (а.) - йўлбошчи, рахнамо.
САРВИНОЗ (ф.т.) - кадди-комати тикка ўсувчи, сарв дарахтидек келишган ва нозик киз.
САРДОР (ф.т.) - рахнамо, етакчи, йўлбошчи, бошлик.
САФАР (а.) - Сафар ойида ёки сафар вактида дунёга келган бола.
САФАРАЛИ (а.) - Сафар ойида ёки сафар пайтида тукилган бола Алидек куч-кудрат, акл-заковат эгаси бўлсин.
САФАРГУЛ (а-ф.т.) - Сафар ойида ёки сафар пайтида дунёга келган гулдек кўркам, зебо киз.
САЪДУЛЛОХ (а.) - Аллох ато этган бахт-саодат ёки Аллокнинг икболи порлок, бахту саодатли бавдаси.
СЕВАР (ўзб.) - севимли, ёкимли фарзанд.
СИРОЖ (а.).- машъал.
СИРОЖИДДИН (а.) - диннинг нури, машъали.
СОАТ (а.) - хосиятли, бахтли соатда тугилган бола.
СОБИР (а.) -;чидамли, сабру токатли, иродаси мустахкам бола.
СОБИТ (а.) - мустахкам, чидамли, келишган, чиройли бола.
СОДИК (а.) - садокатли, вафодор.
СОЖИДА (а.) - сажда килувчи, Аллохга сигинувчи мусулмон низ.
СОЛИХ (а.) - покиза, пок, солих амаллар килувчи.
СОХИБ (а.) - хўжайин, эга, дўст, хамдам.
СУЛТОН (а.) - подшох, хукмдор, юксак мартаба, обрў-эътибор эгаси бўлсин.
СУЛТОНАЛИ (а.) - юксак обрў-эътибор, мартаба эгаси бўлсин еки ушбу бола Алидек куч-кудрат, юксак аклу заковат эгаси бўлсин.
СУЛТОНМУРОД (а.) - юксак мавкели, мартабалар, обрў-эътибор сохиби бўлиб етишсин, орзу-муродига эришсин.
СУЛТОНОЙ (а-ўзб.) - олий мартаба, мавкели, обрў, эътибор сохибаси бўлган ойдек гўзал, зебо киз.
СУРАЙЁ (а.) - юзи Сурайё юлдузидек нурли, ёруг, гўзал киз, икболи Сурайё юлдузидек порлок бўлсин.
Т
ТАБАССУМ (а.) - хаёти шодликка, кувончга тўлик бўлсин ёки кулиб, жилмайиб турувчи, чехрасидан табассум аримайдиган киз.
ТАЛЪАТ (а.) - юз кўриниши чиройли, гўзал бола.
ТЕМИР (ўзб.) - темирдек мустахкам иродали бўлсин.
ТЕША (ўзб.) - тешадек ўткир, кескир бўлсин, мустахкам бўлсин еки киндиш теша билан кесилган бола.
ТИЛОВМУРОД (ўзб-а.) - тилаб олинган, Худодан сўраб олинган бола улгайиб мурод-максадига етсин.
ТОЖИДДИН (ф.т-а.) - дшнинг тожи, диннинг юксак билимдони, улуг намояндаси.
ТОЖИМУРОД (ф.т-а.) - хол билан тугилган бола улгайиб мурод-максадига етсин ёки холли бола орзу-муродимизга эриштирди.
ТОЖИНИСО (ф.т-а.) - аёлларнинг тожи, улуги, эътиборга сазовори ва энг гўзали.
ТОЛИБ (а.) - талаб килувчи, илм изловчи.
ТОШМУРОД (ўзб-а.) - тошдек махкам, мустахкам иродали бола улгайиб мурод-максадига етсин.
ТОШПЎЛАТ (ўзб-ф.т) - тош ва пўлатдек мустахкам бола, узок умр кўрсин.
ТОҲИР (а.) - покиза, бегунох.
ТУРСУН (ўзб.) - нобуд бўлмасин, согу саломат ўссин, омон колсин, яшаб кетсин.
ТУРГУН (ўзб.) - туриб колсин, нобуд бўлмасин, умри узок бўлсин.
ТЎЛКИН (ўзб.) - яйраб, шоду хуррам бўлиб, завку шавкат тўлиб юрсин.
ТЎРА (ўзб.) - юкори маргаба, мавке эгаси, аслзода.
У
УБАЙДУЛЛОХ (а.)- Аллохнинг кичик кули.
УЛДОНА (ўзб-ф.т.) - ушбу доно, зукко, аулли, фахм-фаросатли уиздан кейинги фарзанд ўгил бўлсин.
УЛУРБЕК (ўзб.) - улуг, куч-кудратлн, хукмдор ёки бекларнинг улуг, буюк сардори, бошлиги.
УМАР (а.) - мангу бархаёт яшовчи.
УМИД (ф.т.) - умид билан кутилган ёки яшаб кетишига умид килинган бола.
УМИДА (ф.т.) - орзу-умид билан кутилган ёки яшаб кетишига умид килинган киз
УМИДУЛЛОХ (ф.т.-а.) - Аллох етказган орзу-умид.
УСМОН (а.) - синикчи, даволовчи, табиб.
УЧКУН (Узб.) - хаёти ёруг, нурли, толеи порлок бўясин.
Ф
ФАЗИЛАТ (а.) - яхши хислатли.
ФАЗЛИДДИН (а.) - диннинг фазли, камоли.
ФАЙЗУЛЛОХ (а.) - Аллохнинг мархамати ёки Аллохнинг ризку насибали, омадли бандаси.
ФАРАНГИЗ (ф.т) - нур таратувчи, шуъла сочувчи гўзал киз.
ФАРИД (а.) - якка, ягона.
ФАРИДА (а.) - якка, ягона, тенгсиз киз.
ФАРМОН (ф.т.) - буйрук, Аллохнинг фармони, амри билан дунёга келган бола.
ФАРОРАТ (а.) - хузур-халоват, рохат-фарогатда яшасин.
ФАРРУХ (ф.т.) - юзидан нур ёгалувчи, очик чехрали, чиройли, кўркам.
ФАХРИДДИН (а.) - диннинг фахри, гурури.
ФЕРУЗ (ф.т.) - енгилмас, юлиб.
ФЕРУЗА (ф.т.) - голиб, икболи баланд зебо киз.
ФИРУЗ (ф.т.) - саодатли, икболи порлок ёки енгилмас, голиб,
ФИРУЗА (ф.т.) - саодатли ёки фирузадек бебахо, кимматли, гўзал, зебо киз ёки нурли, юзидан нур таралувчи.
ФОЗИЛ (а.) - билимдон, доно, зукко.
ФОЗИЛА (а.) - билимли, зукко киз.
X
ХАЙРИДДИН (а.) - диннинг хайру саховати ёки хайру саховатпеша, кимматли дин намояндаси.
ХАЙРУЛЛОХ (а.) - Аллохнинг хайру саховати, муруввати, Аллохнинг тухфаси.
ХАЛИЛ (а.) - севимли, азиз дўст.
ХОЛБЕК (ф.т-ўзб.) - беклар авлодидан бўлган холли бола.
ХОЛБЕКА (ф.т-ўзб.) - беклар авлодидан бўлтан холли киз.
ХОЛБИБИ (ф.т-ўзб.) - юкори мавкега эга, баланд мартабали холли киз.
ХОЛБОЙ (ф.т-ўзб.) - хол билан тушлган бола вояга етиб, улгайиб давлатманд, бой бўлснн.
ХОЛДОР (ф.т.) - хол билан тугилган холли бола.
ХОЛМИРЗА (ф-т.) - холли бола, билимдон, доно, ўкимишли,саводхон бўлиб етишсин.
ХОЛМУРОД (ф.т-а.) - холли бўлиб тугилган бола, ўсиб орзу-муродига етишсин.
ХОЛМУХАММАД (ф.т-а.) - холли бўлиб тугилган болани Мухаммад (с.а.в.) охиратда шафоат килсинлар.
ХОЛМЎМИН (ф.т-а.) - холли бўшб тугилган бола мўмин-кобил бўлсин.
ХОЛТОЖИ (ф.т.) - баданида холи ва тожи мавжуд бўлган бола.
ХОНДАМИР (ўзб-ф.т.) - бу исм, олимларнинг таъкидлашича, аслида, "хованд амир" бўлиб, унинг маъноси Худо амр этувчи хукмдордир ёки Худонинг назари тушган, Худонинг йўлидан тўгри юрувчи, Унинг олкишига сазовор бўлган хукмрон.
ХОНЗОДА (ўзб-ф.т.) - хон ёки асилзодалар авлодидан бўлган киз.
ХОСИЯТ (а,) - яхши хислат ва фазилатлар сохибаси бўлсин ёки омадли ёки хосиятли кунда тугилган фарзанд.
ХУДОЙБЕРДИ (ф.т-ўзб.) - Худо берди, Аллох ато этди. Аллохнинг мархамати, тухфаси бўлган бола.
ХУДОЙНАЗАР (ф.т-а.) - Худонинг назари тушган бола.
ХУМОР (а.) - кўпдан интиклик билан орзикиб кутилган бола.
ХУРРАМ (ф.т.) - шод, бахтиёр, хурсанд, бахтли бўлсин ёки кувончли кунда тугилган бола.
ХУРСАНД (ф.т.) - шоду хуррам, бахтиёр бўлиб юрсин ёки кувончли кунда тугилган бола.
ХУРШИД (ф.т.) — куёш бенихоят чиройли, хушсурат ёки икболи куёшдек порлок бўлсин.
ХУРШИДА (ф.т.) - Куёшдек хусну жамол сохибаси бўлган гўзал, сулув, латофатли киз ёки икболи куёшдек порлок бўлсин.
Ч
ЧАРОС (ўзб.) - кўзлари чаросдек фусункор, жозибаля, чиройли киз ёки коп-кора кўзлари катта киз.
ЧОРИ (ф.т.) - оиладаги тўртинчи ўгил.
Ш
ШАБНАМ (ф.т.) - шудрингдек бегубор, покиза киз.
ШАВКАТ (а.) - шон-шухрат, куч-кудратли бола бўлсин.
ШАМСИДЦИН (а.) - диннинг куёши.
ШАМСИЯ (а.) - Куёшдек порловчи чарогон киз, чиройли киз.
ШАМСУЛЛОХ (а.) - Аллохнинг нури, ёгдуси ёки Аллохнинг куёвдек порлок чехрали, чиройли бандаси.
ШАРБАТ (а.) - ёкимли, ширин, суюкли киз.
ШАРИФ (а.) - шарафли, мукаддас, азиз.
ШАРИФА (а.) - азиз, Кадрли, шарафли киз.
ШАФИХА (а.) - шафкатли, мехру мурувватли, окибатли киз.
ШОХБОЗ (ф.т.) - лочин, чаккон, шиддаткор, шижоатли, довюрак, кудратли бўлсин.
ШАХИНА (ф.т.) - довюрак, мард, жасур, кўркмас киз.
ШАХЛО (а.) - катта, кора кўзли, гўзал киз.
ШАХНОЗ (ф.т.) - шохлар, асилзодалар авлодига мансуб нозли, нозик ва зебо, гўзал киз.
ШАҲОБИДДИН (а.) - диннинг ёркин, нурли юлдузи.
ШАҲОДАТ (а.) - гувохлик берувчи.
ШЕРАЛИ (ф.т-а.) - шердек довюрак, кўрккмас, жасур, Алидек куч-кудрат, акл-идрок эгаси бўлсин.
ШЕРБОИ (ф.т-ўзб.). - шердек довюрак, жасур, баходир бола улгайиб бой-бадавлат бўлсин.
ШЕРЗОД (ф.т.) - шернинг боласи; шердек довюрак, кўркмас ботирлар авлодидан бўлган бола.
ШЕРМУРОД (ф.т-а.) - шердек кўркмас, жасур, довюрак бола мурод-максадига етсин.
ШЕРМУХАММАД (ф.т-а.) - шердек довюрак, жасур, баходир болани Мухаммад (с.а.в.) охиратда шафоат килсинлар.
ШЕРХОН (ф.т.-ўзб.) - хон, асилзодалар авлодига мансуб, шердек довюрак, жасур, баходир бола ёки шерларнинг шери, хукмдори, яъни шердек довюрак баходирларнинг сардори.
ШЕРКОБИЛ (ф.т-а.) - шердек довюрак, жасур, баходир бола доно, аклли, кобил бўлиб ўссин.
ШЕРКУЛ (ф.т-ўзб.) - Аллохнинг шердек жасур, довюрак бандаси.
ШИРИН (ф.т.) - ёкимли, азиз, суюкли, ширин бола.
ШОБЕРДИ (ф.т-ўзб.) - Аллохнинг мархамати билан дунёга келган бола улгайиб улуг мартабалар сохиби бўлсин.
ШОДИ (ф.т.) - шодлик, кувонч, бахтиёрлик.
ШОДИБЕК (ф.т-ўзб.) - беклар авлодидан бўлган шоду хуррам, кувнок, бахтиёр бола.
ШОДИГУЛ (ф.т.) - шоду хандон, бахтиёр, кувнок ва гулдек зебо киз.
ШОДИЁР (ф.т.) - шоду хуррамлик, кувонч, бахтиёрлик хамиша хамрохи бўлсин ёки бизга шодликни ёр этган ёхуд кувончли кунда тугилган бола.
ШОДИМУРОД (ф.т-а.) - шод, хуррам, бахтиёр бола улгайиб мурод-максадига етсин ёки шоду-хуррамлик, кувонч-бахтиёрлик келтирган бола муродимизга етказди.
ШОДИМУХАММДД (ф.т-а.) - шоду хуррам бахтиёр болани Мухаммад (с.а.в.) охиратда шафоат килсинлар.
ШОДИЯ (ф.т.) - шод, хуррам, кувнок, бахтиёр ёки кувончли кунда турилган киз.
ШОДМОН (ф.т.) - шод, бахтиёр, кувнок ёки хаёти шодликка тўлик бўлсин ехуд кувончли, шодмон кунда тугилган бола.
ШОИР (а.) - шоир, сўзга чечан, хозиржавоб, ширинсўз, нотик бўлсин.
ШОИРА (а.) - шоира бўлсин, сўзга чечан, ширинсухан, нотика киз бўлсин.
ШОЙИСТА (ф.т.) - Хурмат-эхтиромга лойик, эъзоз-эътиборга муносиб киз.
ШОКИР (а.) - шукур килувчи, Аллохга шукур килувчи бола бўлсин ёки бизга фарзанд бергани учун Аллохга шукр.
ШОХИДА (а.) - сулув, гўзал, зебо киз.
ШОХИМАРДОН (ф.т.) - мард, баходирлар шохи.
ШОХРУХ (ф.т.) - юзида шохлик аломатлари зохир бўлган келишган, зебо бола.
ШОХСАНАМ (ф.т-а.) - гўзаллар, сулувлар шохи, зеболида беназир, бекиёс киз.
ШУКУР (а.) - Каноат, сабру токат килувчи, рози, миннатдор.
ШУКРУЛЛОХ (а.) - бизга фарзанд ато килганлиги учун Аллохга бехад хамду санолар, шукроналар бўлсин.
ШУХРАТ (а.) - довруг, обрў, шон, ифтихор.
Э
ЭЛБЕК (ўзб.) - улгайиб элнинг беги, сардори, йўлбошчиси бўлсин.
ЭЛДОР (ўзб-ф.т.) - улгайиб юкори мартабалар эгаси, элнинг йўлбошчиси, рахнамоси, хукмдори бўлсин.
ЭЛМУРОД (ўзб-а-.)- эл орзу килган фарзанд бўлсин, элини орзу-муродига эриштирсин.
ЭРАЛИ (ўзб-а.) - жасур, дойюрак, мард бола Алидек куч-кудрат, акл-заковатли бўлсин.
ЭРГАШ (ўзб.) - ака ва опаларига эргашиб юрсин.
ЭРКИН (ўзб-) - эркин, озод, хур бола.
ЭСОН (ўзб.) - сог-саломат, омон-эсон ўссин.
ЭШБЕК (ўзб.) - беклар наслидан бўлган бола улгайиб, ака-укаларига хамдам, эш, хамнафас бўлсин.
ЭШБЎРИ (ўзб.) - бўри хамрохи, йўлдоши бўлиб, унн ёмон кучлардан, ёвуз рухлардан химоя килсин, асрасин.
ЭШДАБЛАТ (ўзб-а.) - мол-дунё, давлатга эришиб, бой-бадавлат бўлсин, ризки бутун бўлиб, бахтли, тотув хаёт кечирсин.
ЭШМУРОД (ўзб.-а.) - орзу кдяинган хамрох ёки орзусига хамрох бўлиб, мурод-максадига етсин.
ЭШКОБИЛ (ўзб.) - одобли, эс-хушли, кобил бола, ака- укаларига йўлдош, хамдам, эш бўлсин.
ЭЪЗОЗ (а.) - эътиборга, Хурмат-эхтиромга сазовор бўлган кадрли, химматли, суюкли бола.
ЭХСОН (а.) - совга, тухфа.
Ю
ЮЛДУЗ (ўзб.) - юлдуздек ёруг юзли, чиройли, гўзал киз.
ЮНУС (кад.ях.) - каптар.
ЮСУФ (кад.ях.) - ортган, кўпайган хусн маъносида.
Я
ЯЙРА (ўзб.) - яйраб-яшнаб ўссин, хаёти кувончга тўлик бўлсин.
ЯШАР (ўзб.) - яшаб кетсин.
Ў
ЎКТАМ (ўзб.) - кучли, кудратли, довюрак, жасур, викорли.
ЎЛМАС (ўзб.) - ўлмасин, умри узок бўлсин.
ЎЛМАСОЙ (ўзб.) - ўлмасин, яшаб кетсин, умри узок бўлсин деб умид, ният килинган ойдек гўзал, зебо киз.
УРАЛ (ўзб.) — тугилганда киндигига ўралиб тушган ёки жингалак сочли бола.
ЎРОК (ўзб.) - ўрокдек ўткир, кескир бўлсин ёки киндиги ўрок билан кесилган бола.
ЎТКИР (ўзб.) - ўткнр, ўткир аклу заковат сокиби, доно бола бўлсин.
ЎТКИРБЕК (ўзб.) - беклар авлодига мансуб бўлган ўткир аклу заковат сохиби, билимли, доно бола.
ЎГИЛОЙ (ўзб.) - шу ойдек гўзал киздан кейинги тугилажак фарзанд ўгил бўлсин.
ЎРИЛШОД (ўзб-ф.т.) - ушбу кувнок, бахтиёр, шодон киздан кейин тугиладиган бола ўил бўлсин.
К
КАЛДИРгОЧ (ўзб.) - калдиргочнинг канотидек нозик, ингичка кошли, сулув, гўзал киз.
КАМБАР (а.) - тўргай.
КАХРАМОН (ф.т.) - довюрак, жасур, кудратли, кўркмас.
КИЛИЧ (ўзб.) - киндиги килич билан кесилган бола ёки киличдай кескир, ўткир, мустахкам бўлсин.
КУДРАТ (а.) - кучли, кудратли.
КУДРАТУЛЛОХ (а.) - Аллохнинг кудрати билан дунёга келган бола ёки Аллохнинг кудратли, кучли бандаси бўлсин.
КУНДУЗ (ўзб.) - Кундуздек чиройли, зебо киз.
КУНДУЗОЙ (ўзб.) - Кундуздек гўзал, ойдек сулув, зебо киз.
КУРБОН (а.) - курбон ойида тугилган бола.
КУРБОНАЛИ (а.) - курбон ойида дунёга келган бола Алидек куч-кудрат, акл-заковатли бўлсин.
КУРБОННАЗАР (а.) - Курбон ойида тугилган, Худонинг назари тушган бола.
КУРБОНОЙ (а.-ўзб.) - Курбон ойида тугилган ойдек гўзал, сулув киз.
КУТБИДДИН (а.) - диннинг асоси, таянчи.
КУТЛИ (ўзб.) - бахтли, саодатманд, икболи порлок.
КУТЛИБЕКА (ўзб.) - бахтли,саодатли, икболи порлок олийнасаб киз.
КЎЛДОШ (ўзб.) - кўмакчи, дўст, хамдам.
КЎЧКОР (ўзб.) - мояги, эркаклик тухуми катта бўлиб тугилган ёки пешонаси дўнг ёхуд кўчкордек кучли бола.
КЎШОК (ўзб.) - баданида Кўшимча аъзо билан тугилган бола.
Г
ГАЙРАТ (а.) - серхаракат, шижоатли, толмас, гайратли бола бўлсин.
ГИЁС (а.) - кўмак, ердам, мадад.
ГИЁСИДДИН (а.) - диннинг мадади, кўмаги, ёрдами.
ГОЛИБ (а.) - зафар козонувчи, енгилмас, юлиб.
ГУЛОМ (а.) - ёш хизматкор
ХАБИБ (а.) - суюкли дўст, кадрдон, Гамхўр.
ХАБИБА (а.) - севимли, мехрибон, кадрли киз.
ХАБИБУЛЛОХ (а.) - Аллохнинг суюкли дўсти.
ХАЙДАР (а.) - арслон, кўркмас, жасур, кучли, кудратли бола бўлсин.
ХАЙИТ (а.) - Хайит байрами кунларида тугилган бола.
ХАЙИТАЛИ (а.) - хайит байрами кунларида дунёга келган бола Али каби зўр инсон бўлиб етишсин.
ХАЙИТГУЛ (а-ф.т) - хайит кунида тугилган, гулдек чиройли, зебо киз.
ХАЙИТМУРОД (а.) - хайит кунида фарзандли бўлиб, орзумизга эришдик ёки хайит кунида тугилган бола мурод-максадига етсин.
ХАЛИМА (а.) - рахмдил, шафкатли, мулойим табиатли, беозор, суюкли киз.
ХАМДАМ (ф.т.) - содик дўст, ўрток, ака-укаларига, отасига хамдам, мададкор, эш бўлсин.
ХАМИД (а.) - Аллох таолога хамду сано айтувчи.
ХАМИДА (а.) - Аллохга шукур килувчи, хамду сано айтувчи ёки мактовга сазовор киз.
ХАМИДУЛЛОХ (а.) - Аллохнинг мактовига сазовор, аъло бандаси.
ХАМРОХ (ф.т.) - Хамдам, шерик.
ХАСАН (а.) - чиройли, аъло, гўзал.
ХАСАНАЛИ (а.) - чиройли, кўркам бола Алига ўхшаган яхши одам бўлсин.
ХАСАНХЎЖА (а-ф.т.) - хўжалар авлодига мансуб чиройли, кўркам бола.
ХОЖИ (а.) -мукаддас хаж зиёратида бўлган зиёратчи.
ХОЖИМУРОД (а.) - хожи эриштирган орзу-мурод ёки улгайиб хожи бўлсин, мурод-максадига етсин.
ХОТАМ (а.) - олийхиммат, саховатпеша бола.
ХУЛКАР (ўзб.) - Сурайё юлдузидек ёруг юзли, чиройли гўзал киз ёки икболи сурайё юлдузидек порлок бўлсин.
ХУМОЮН (ф.т.) - муборак, кутлуг.
КИСКАРТМАЛАР:
а. — арабча
мўг. — мўгилча
ўзб. — ўзбекча
хинд. — хиндча
ф.т. — форс-тожик
юн. — юнонча
ях. — яхудийча
кад. ях. — кадимий яхудийча