Бу ерда Психологик тестлани жавоблари жойлаштирилади. =)) ҲАЛОЛ ИНСОНМИСИЗ? ЁКИ... (Жавоблари)
12-15 баҳо: Баъзан ноқулайликлар туғдирувчи айрим камчиликларингизга қарамай, сиз — тўғрисўз инсон. Бу, албатта, мақтовга лойиқ. Гап сиз ҳақингизда кетар экан, ҳамиша ана шундай тўғрисўз бўлиб юринг! Шуни ҳам билингки, сиз ўзгалар қилмиши учун жавобгар эмассиз. 6-11 баҳо: Сиз айрим ҳолларда ўз қилмишингиздан тониб турасиз. Аммо буни тан олишингизнинг ўзиёқ, ҳалоллигингиздан далолатдир.
0-5 баҳо: Сиз айтарли даражада ҳалол киши эмассиз, бироқ шундайлигингиз ўзингизга ёқадиганга ўхшайди. Лекин бундан жуда эҳтиёт бўлинг, чунки, сизга ўхшаган инсонларни кўплар хушламайди. Шуни ҳам унутмангки, бундай феъл-атвор билан сиз ҳеч қачон юксак обрў-эътиборга эга бўлолмай доғда қоласиз.