Бу дунё донога меҳрсиз доим,
Ундан эҳсон кутма, меҳатингни бил. Доно сўзин мақтар ақилли киши,
Мақтов билан мумсик бўлмагай ҳотам.
Илонни қанча қилсанг тарбият,
Охир заҳрин сочар, етказар заҳмат.
Ҳар киши ҳаётдан олмаса таълим
Унга ўргатолмас ҳеч бир муаллим.
Дононинг истаги сулҳу маслаҳат,
Нодоннинг истаги жанг, жанжал, ғавғо.
Фарзандлик, афсус, наслдан ўтмас,
Отанинг билими ўғлига етмас.
Аҳволинг танг келса, тинчима зинҳор,
Ҳар қандай тангликдан чиқиш йўли бор.
Душман кўплик қилар битта бўлса ҳам,
Дўстинг юз бўлса-да, минг бўлса-да кам.
Покиза бўл, жанггу жадал қидирма,
Ўз нафсинг кетидан эргашиб юрма.
Шошмай бир меъёрда айланар осмон,
Сен ҳам шундай, шошмай ишла, эй