Бундан буён Англия чемпионатининг 2006/2007 йилги мавсуми чемпиони «Манчестер юнайтед» дея тарихда қоладиган бўлди. Чемпионат тугашига 2 тур қолганида «Арсенал» - «Челси» ўртасидаги учрашув натижаси «қизил иблис»ларни муддатидан олдин чемпионлик нашидасини суришига замин яратди. Бу учрашув иккала жамоага ҳам кераксиз бўлган натижа, яъни 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Бир кун илгари эса Сер Алекс Фергюссон шогирдлари меҳмонда «Манчестер Сити» жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб қайтган эди. Шу ҳисобда «М.Ю.» бутун мавсум давомида энг яқин таъқибчиси бўлиб келган «Челси»дан 7 очкога қочиб кетди. Бундан келиб чиқадики қолган 2 турда Мауриньо шогирдлари 7 очкодан юқори натижани кўрсата олишмайди. Албатта «Манчестер Юнайтед» бу мавсумда ажойиб бир зайлдаги ўйин кўрсатиб ҳақли равишда охирги тўрт йилда биринчи бор чемпионлик нашидасини сурмоқда. «Челси» учун эса фақат битта соврин қолди, бу ҳам бўлса – Англия кубоги. Лекин Фергюссон шогирдлари бу трофейга ҳам кўз тикишмоқда. Шундай қилиб турнинг қолган ўйинларида қайд этилган натижалар билан танишинг: 5 май, Шанба
МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД – МАНЧЕСТЕР СИТИ – 0:1(0:1)
Голлар: Криштиану Роналду, 34-пеналтидан (0:1).
ФУЛХЭМ – ЛИВЕРПУЛ – 1:0(0:0)
Голлар: Демпси, 69 (1:0).
Четлатиш:Буба Диоп, 90 (Фулхэм).
ВЕСТ ХЭМ – БОЛТОН – 3:1(3:0)
Голлар: Тевес, 10 (1:0). Тевес, 21 (2:0). Нобл, 29 (2:0). Спид, 67 (3:1).
ЭВЕРТОН – ПОРТСМУТ – 3:0(0:0)
Голлар: Артета, 59-пеналтидан (1:0). Йобо, 62 (2:0). Найсмит, 90 (3:0).
НЬЮКАСЛ – БЛЭКБЕРН – 0:2(0:1)
Голлар: Маккарти, 14 (0:1). Робертс, 73 (0:2).
РЕДИНГ – УОТФОРД – 0:2(0:0)
Голлар: Шитту, 60 (0:1). Кинг, 85 (0:2).
УИГАН – МИДЛСБРО – 0:1(0:1)
Голлар: Видука, 29 (0:1).
АСТОН ВИЛЛА – ШЕФФИЛД ЮНАЙТЕД – 3:0(2:0)
Голлар: Агбонлахор, 25 (1:0). Янг, 42 (2:0). Бергер, 59 (3:0).
6 май, Якшанба
АРСЕНАЛ –– ЧЕЛСИ - 1:1(1:0)
Голлар: Жилберто, 43-пеналтидан (1:0). Эссьен, 70 (1:1).
Четлатиш: Булахруз, 43 (Челси).
7 май, Душанба
ЧАРЛТОН –– ТОТТЕНХЕМ – 0:2(0:1)
Голлар: Бербатов, 7 (0:1). Дефо, 90 (0:2).