Главная » 2009 » Avgust » 3 » Нариги дунёдан қўнғироқлар
10:08:38
Нариги дунёдан қўнғироқлар

null

Туннинг қоқ ўртаси, шаҳар шовқинидан асар ҳам йўқ. Бутун борлиқ уйқуда. Бу осудаликни бузиб телефон жиринглайди. Уйқусираб телефон гўшагини кўтарар экансиз, линия носозлиги туфайлими, овозларнинг аниқ эшитилмаслигидан асабингиз бузилади. Бирорта уйқуси қочганнинг номаъқул ҳазили деб ўйладингизми? Хулоса чиқаришга шошилманг, балки сизни нариги дунёдан безовта қилишаётгандир...

Ўз ишининг устаси - Айрис
1965 йил ёзда АҚШ шифохоналарининг бирида Айрис Брейс вафот этди. Унинг ўлимидан ҳамма ҳайратга тушди. Негаки, у энг оддий жарроҳлик муолажасидан сўнг оламдан ўтган эди. Айрис иқтисодчи олимнинг котибаси эди. Олим дафн маросимида Айрисни эсларкан, тўсатдан операциядан аввал котибасига ҳамкасбларидан бирига қўнғироқ қилиб, ўта муҳим лекцияда иштирок этиши ҳақида огоҳлантириб қўйишни тайинлагани ёдига тушди. Жарроҳлик муолажаси унча хавфли бўлмагани учун ҳам олим бу ишни Айрисга шифохонадан чиққач, бажариши мумкинлигини айтган эди. Энди эса олим ўз ёрдамчисининг дафн маросимида ўтирибди. Эртага бўлса муҳим лекция бор. Иқтисодчи олимнинг боши қотди, ҳамкасби бўлажак лекциядан бехабар бўлса, лекция қандай ўтар экан?
Олим ишхонага қайтиши билан ҳамкасбига қўнғироқ қилди. Гўшакни кўтарган ҳамкасби олимдан узр сўраб, бошқа бир қўнғироққа жавоб бериши лозимлигини айтади. Бир дақиқадан сўнг, ҳамкасблар суҳбатлашадилар. Шунда ҳамкасби иқтисодчи олимга ҳозиргина Айрис исмли котиба бўлажак лекциядан хабардор этганини айтади. Бу гап олимни бутунлай эсанкиратиб қўяди.
Брендининг кераги йўқ
1971 йил май кунларининг бирида Аризона штатида яшовчи Мак-Конеллар оиласининг тинчлигини бузиб телефон қўнғироғи янгради. Қўнғироқ қилган Мак-Конелл хонимнинг дугонаси Инесс Жонсон эди. Дугоналар анчадан буён гаплашмаганлари боис, суҳбат анчага чўзилди. Бир неча ҳафта илгари Инесс шифохонага тушган, Мак-Конелл хоним эса дугонасининг ҳолидан хабар олишга боролмаганлигидан хижолат бўлган эди. Шу боис у албатта эртасига дугонаси ёқтирган брендини олиб, шифохонага боришга ваъда беради. Бу таклиф Инессга ёқмаганлиги унинг гап оҳангидан билинади ва у зинҳор дугонасига бундай қилмасликни буюради. Инесс бир муддат қаттиқ дард тортгани, сўнг ҳозир ҳузур-ҳаловат ичида яшаётганини, энг асосийси эса, бутунлай ичкиликдан воз кечганлигини айтади. Дугонасининг бахтли эканлигини эшитган Мак-Конелл хоним ҳам хурсанд бўлиб кетади. Орадан беш кун ўтгач, Мак-Конелл хоним дугонасидан ҳол-аҳвол сўраш учун шифохонага қўнғироқ қилганида у ердагилар Инесс Жонсоннинг бир неча ҳафта муқаддам палатада вафот этганини хабар қилишади. Агар Инесснинг ўлими ҳақиқат бўлса, ким Мак-Конелл хонимга беш кун аввал қўнғироқ қилиб, брендисиз бахтли ҳаёт кечираётганини айтган экан? 

Бундай ғариоддий қўнғироқлар сони ўтган асрнинг 90-йилларида авж олган эди. Шунинг учун ҳам Манчестер Университетининг ғайритабиий ҳодисаларни ўрганувчи бир гуруҳ олимлари асосий эътиборларини “нариги дунёдан келган қўнғироқлар”га қаратади. Тўрт йил давом этган кузатишлар натижасида улар мингдан ортиқ ғайритабиий қўнғироқларни таҳлил этиб, тадқиқотлар натижасини кенг омма эътиборига ҳавола этадилар. Ўрганилган қўнғироқларнинг ярмида алоқа иштирокчилари фақатгина бир неча оғиз сўз билан кифояланганлар, чорак қисмида эса асосан вафот этган инсонлар гапирган. Қолган қўнғироқлар эса тушуниб бўлмас даражада шовқиндан иборат товушлар йиғиндиси бўлиб, қўнғироқ қилаётган инсон узун тоннелда кеталанаётгандек тасаввур пайдо бўлади. Аммо ҳеч қайси бир қўнғироқ алоқа операторлари томонидан қайд этилмаган. Бошқача қилиб айтганда, ўта сезувчан алоқа воситалари сигнални аниқлай олмаган. 

Қўнғироқлардан мақсад нима?
Олимларнинг таъкидлашича, бу хилдаги қўнғироқлардан асло чўчиш керак эмас. “Нариги дунёдан келган қўнғироқ”ларга жавоб берганларнинг аксарияти суҳбат давомида марҳумларни нима безовта қилгани ҳақида маълумот олганлар. Шу билан бирга улар осойишталик, хурсандчилик туйғуларини ҳам баён этганлар. Дарҳақиқат, аксарият қўнғироқларнинг жиддий сабаблари бўлган. Вафот этганлар беҳудага ўз яқинлари, дўстларини безовта қилмаганлар.
Хизмат доирасидан ташқарида?
Марҳумларга қўнғироқ қила олган, аммо суҳбат чоғида уларнинг вафот этганидан бехабар бўлган инсонлар ҳам ҳаётда учраб туради. Лос–Анжелеслик Никол Фридман даҳшатли тушдан қўрқув билан уйғонади. Никол хоним тушида турмуш ўртоғи Бобнинг пешонасидан ўқ еб, қонга беланган ҳолда кўча юзида ётганини кўрган эди. У қўрқинчли тушдан шунчалар таъсирланган эдики, дарҳол иш юзасидан бошқа шаҳарга кетган Бобнинг қўл телефонига қўнғироқ қилади. Боб унга ҳаммаси яхши эканлигини, аммо энди улар бир–бирларидан узоқда эканлигини тушкун кайфиятда айтади. Кейинчалик аниқланишича, қўнғироқ вақтида Бобнинг мурдаси шаҳар моргида сақланаётган экан. Боб ўғриларнинг босқинига қаршилик кўрсатгани учун отиб ўлдирилган эди. 
Худди шундай воқеа америкалик Смит хоним билан рўй берган. Бир куни у тушида етти йилдан буён кўришмаган дугонасининг қонга беланган ҳолда ётганини кўради. У ҳам Никол хоним каби дарҳол гўшакни кўтариб, дугонасига қўнғироқ қилади. Дугонаси Смит хонимни тинчлантириб, ҳақиқатан ҳам касал бўлганини, аммо айни вақтда ўзини анча яхши ҳис қилаётганини айтади. Смит хоним дугонасининг сўзларидан сўнг анча таскин топади. Лекин эртасига ҳам даҳшатли туш ёдидан сира кўтарилмагани боис Смит хоним дугонасининг уйи томон йўл олади. Аммо дугонасининг ота-онаси қизининг ярим йил аввал бу ёруғ оламни тарк этганини айтишади.
Эдисоннинг якунланмаган иши
XIX асрда электр чироқ ҳамда кинопроекторни ихтиро қилган Томас Эдисон марҳумлар дунёси билан алоқа қилувчи асбоб яратиш устида иш олиб бораётганини кенг оммага маълум қилган эди. Аммо Эдисон бу ишни якунига етказа олмай вафот этади. Янги ихтиро эса охирига етказилмай қолаверган...
«Бу каби алоқаларни ўрнатиб бўлмайди ва бундай ускунани яратиш мумкин эмас» дея ўз фикрини исботлашга уринаётган олимлар ҳам кўпчиликни ташкил этади. “¢айритабиий қўнғироқлар-одамлар психикасидаги катта стресслар натижаси» деб изоҳланишига бу каби қўнғироқларни марҳумлар билан алоқага киришган инсондан бошқа ҳеч ким эшитмаслиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Бундай сўзлашувларни тасмага ёзиб олишнинг ҳам мутлақо имкони йўқ. Аксарият ҳолларда қўнғироқлар ўлимдан сўнг 24 соат, баъзан етти кун, энг узоғи билан эса 3 ой ичида амалга оширилади. Олимларнинг фаразларида ҳам жон бор. Марҳумларни соғиниб, уларни кўп эслаган яқинларига вафот этганлар алоқага киришгандек туюлиши мумкин. Аммо у ҳолда котиба Айрис Брейснинг воқеасини қандай изоҳлаб бўлади?

Категория: СИРЛИ ОЛАМ | Просмотров: 1842 | Добавил: Ангелочка | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 2
2 Nuriddin   (2012-01-28 20:54:01)
Iltimos, shunday ma'lumotlardan yanada ko'proq bersangiz.

1 Aronchik from KG   (2009-12-13 10:49:29)
Qalysilar o'zbeklar ishlar yaxshimi? O'zbekiston tinchmi? Silerge yldamduuluk tileym...

Имя *:
Email *:
Код *: