Главная » 2009 » Iyul » 11 » «Жаноб ҳеч кимнинг уйланиши»
21:55:52
«Жаноб ҳеч кимнинг уйланиши»

Жаноб ҳеч ким», аниқроғи актёр Алишер Узоқовнинг бошига уйланиш можароси тушган. Уйланиш яхшику-я, лекин бу бахтли кунга етгунча қаҳрамонимиз не-не саргузаштларни бошидан кечирмайди дейсиз?! Гап шундаки, дебютант режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов «Уйланиш» деб номланган Янги фильмни суратга олмоқда.

Бош қаҳрамон Жавоҳир ролида эса Алишер Узоқов.
Романтик комедия дея таърифланган бу янги кинолойиҳада асосан ёш ижодкорлар жалб этилган.
«Фильм сценарийсини Алишер Узоқов билан бирга ёздик, -дейди ёш режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов. –Фильмимиз абадий мавзу – муҳаббат ҳақида. Севги-муҳаббатга эришиш учун қанча қатъиятли, ирода, истак-хоҳиш керак? Муҳаббатнинг қадри мезони қанча? Бу саволларга жавоб излаш асносида фильм қаҳрамонлари ҳаётини, холат-кечинмаларини экранда ифода этдик».
«Уйланиш» фильмининг сценарийси муайян актёрлар учун ёзилди. Матёқуб Матжонов, Асал Шодиева каби истеъдодли актёрлар шулар жумласидандир.
«Уйланиш» романтик комедиясидаги воқеалар жуда қизиқ. Жавоҳирнинг бошига муҳаббат савдоси тушган. Лекин туйғуларини ифода этишга унда қатъият етишмайди. У Дурдонани севиб қолган, бу қизнинг ишқида адо бўлаёзди, бироқ…
Ҳамма ҳангома ана шу бироқдан бошланади. Қизиқ, бу ҳангомалар нима билан тугаркин? Жавобни фақат премьерадан сўнггина билиб оласиз. Ҳозирча эса «Уйланиш»нинг суратга олиш жараёнларини кузатиб қоламиз, холос.
Ёш актриса Асал Шодиева учун ҳам мазкур фильмдаги қаҳрамони Дурдона бутунлай янгича талқиндаги рол.
«Қаҳрамоним Дурдонадаги қатъият, кучли ирода ва интилувчанлик мени ўзига ром этди, -дейди актриса. –Дурдона аввалги фильмларидаги қаҳрамонларимга умуман ўхшамайди. Шунинг учун бу образни талқин этиш мен учун қизиқарли бўлди».
Комедия аслида жиддий жанр. Кулги, юмор замирида чуқур ҳаёт фалсафасини англаш қийин эмас. Комедия жанридаги «Уйланиш» фильмининг ҳаётий сабоқларидан баҳраманд бўлиш онлари ҳали олдинда. Демак, кутиб қоламиз.


Категория: ШОУ - БИЗНЕС ОЛАМИ | Просмотров: 1052 | Добавил: Ангелочка | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: