Главная » 2009 » Iyul » 9 » Олма ва лимонли компот
14:51:14
Олма ва лимонли компот

Керакли маҳсулотлар:
Олма – 3 кг.
Лимон – 1 дона.
Сув – 1,5 литр.
Шакар – 350 гр.
Тайёрланиши:
1. Майда олмаларни бутунлигича қўлласа бўлади, катталари эса 4 қисмга бўлинади. Олмалар тозалаб олингунга қадар лимон шарбати томизилган сувда сақланади (бу уларнинг қорайиб кетмаслиги учун).
2. Қайнаётган сувга шакар солиниб, 2-3 дақиқа давомида сироп тайёрланади.
3. Тайёрлаб олинган олмалар ҳамда лимон бўлаклари аввалдан тайёрлаб қўйилган стерил банкаларга жойланади. Сўнг банкаларга сироп қуйилиб, қопқоғи ёпилгач компотлар 8 дақиқа давомида қайнаётган сувга солиниб, стериллаштирилади.


Категория: ЁКИМЛИ ИШТАХА | Просмотров: 1293 | Добавил: Ангелочка | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: