Главная » 2009 » Iyul » 9 » Мода ва касаллик...
14:44:48
Мода ва касаллик...

Олимларнинг таъкидлашича, Шарқ аёллари қариган чоғларида Европа аёлларига нисбатан анча ёшироқ кўринишар экан. Бунинг сабаби қуйдагича: очиқ, ярим-ялонғоч кийинганлар атрофдагиларнинг нигоҳидан йиғилган зарарли нурлар таъсирида тез қарийди.

Бу хусусида медицинага мурожаат қиладиган бўлсак, ҳар бир инсоннинг кўзларида зарарли нур бор, айрим одамларда бу нур кучли ривожланган бўлади.
Кўзлардан таралаётган зарарли нурлар қандай оқибатларга олиб келиши мумкин? Келинг бир мушоҳада қилиб кўрайлик. Бесабаб қўлга тикон кирмайди”, дейилади. “Кўпчиликнинг назаридан йироқ бўл”, деган гапда ҳам ҳиктам бор. Ахир моданинг ортидан қуваётларни минглаб нигоҳлар таъқиб этади ва бу яхшиликка олиб келмаслиги тайин.
Айтишларига қараганда бундан икки йил олдин Францияда, аниқроқи Париж кўчаларида қизларнинг чўмилиш кийимида юришлари модага айланган экан. Нима дейсиз энди Ғарб дунёси, кийиниш масаласини ҳар ким ўзи истаганича ҳал қилади. «Қўй» дейдиган хўжа, «Вой, шарманда», дейдиган одам бўлмаганидан кейин кўнгиллари тусаганини қилишади-да! Энг ёмони улар бу беҳаёликларини эркинлик деб билишади. Хайрият, бу «янгилик» ҳали бизгача етиб келгани йўқ.
Аслида инсоннинг табиати, феъл-атвори, туриш-турмуши қизиқ. Биринчи марта уятдан ер ёрилса ерга кириб кетгудек бўлади, аммо ер ёрилмайди. Иккинчи марта уятдан ер ёрилади, лекин ҳеч ким ерга киришни хоҳламайди.
Қизлар (аёллар, ҳатто қайноналар)нинг ярим-яланғоч юришлари, очиқ-сочиқ кийинишлари-ю, бу ўзбекчилигимизга, миллий менталитетимизга умуман тўғри келмаслиги ҳақида матбуотда кўп ва хўп ёзилди. Мавзу роса чайналди.
Ҳар кимнинг ўзида ақл-фаросат бўлмаса, унга гап-сўз кор қилмас экан. Калта юбка, тор шим, киндигини кўз-кўз қилишлар қайси одоб доирасига киришини билмадим-у, ёш-ёш қизлар шундай кийинишмаса негадир ўзларини замондан орқада қолиб кетаётгандек ҳис қилишади назаримда. Орамизда уларнинг калтабин фикрларини қўллаб-қувватлайдиган ота-оналар борлиги эса ачинарли ҳол. 
—Яқинда шифокорларнинг анжуманида иштирок этдим,—дейди ҳамкасбим.—Бир профессор сўзга чиқиб, эътиборимизни кейинги йилларда қизларнинг тос суяги маълум сантиметрга қисқариб бораётганига қаратди. «Эртага улар она бўлиши керак,—деди у,—лекин шу ҳол давом этаверса, ҳомиладорлик пайтларида, туғиш жараёнида минг бир азобни бошдан кечиришади».
Профессорнинг нега бундай деганини биласизми? Қадди-қоматимни кўрсатаман, деб жуда тор кийим кийишнинг оқибатида тос суяги қисқариб боради. Оқибатда ўша қиз умуман оналик бахтига эриша олмаслиги мумкин.
Яна бизда бир ёмон одат бор. Оналар «кўп ема, семириб кетасан, кейин сени эр олмай қўяди», деб қизларига дашном беришади. Натижада ёш организм ўзига керакли озуқани ололмайди.
Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, у қандай қилиб эртага соғлом бола туғади? Семизлик, кўп овқат ейиш зиён. Лекин тиббиётда бўй билан вазннинг мутаносиблиги деган ўлчов бор. Агар бўйингизга вазнингиз мос келмаса, демак сиз соғлом эмассиз. Қизларнинг ҳам мана шу жиҳатларига эътибор берсак фойдадан ҳоли бўлмасди. 


Категория: МОДА ОЛАМИ | Просмотров: 979 | Добавил: Ангелочка | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: