Главная » 2009 » Iyul » 9 » Уй жиҳозларини парвариш қилишни биласизми?
14:40:51
Уй жиҳозларини парвариш қилишни биласизми?

Сервантларингиз сатҳи ёғ босгандек кўриняптими? Меҳмонлар олдида диван устидаги доғлар учун уялиб қолишни истамаяпсизми?Қимматбаҳо кресло устига арзон ёпинчиқ ёпиш ниятингиз йўқми? Унда марҳамат, қуйидаги оддий маслаҳатлар ёрдамида муаммоларингиз ечимини топинг.

Сизга биринчи навбатда берадиган маслаҳатимиз, хоналардаги жиҳозларни қуёш нурлари тегмайдиган, иситгичдан узоқроқ масофада жойлаштиринг. Жиҳозлар юқори даражали намлик ёки ўта қуруқ ҳавога ҳам чидамсиз бўлади. Намлик жиҳоз устида доғлар ҳосил бўлишига ва натижада унинг жилоси йўқолишига олиб келади; ўта қуруқ хонада эса – ёғоч майда ёриқчалар билан қопланиши турган гап. Ёғоч жиҳоз устидаги майда ёриқ ва тешикчаларни асалари мумии ёрдамида бекитиш мумкин. Мум қўлда юмшатилиб, ёриқчаларга суртилади, ортиқча қисми таёқча ёки пичоқ ёрдамида олиб ташланади. Шундан сўнг жиҳоз сатҳи жун мато билан ялтирагунга қадар артилади. Агар жиҳозларингиз устига оҳак ёки бўёқ тўкилган бўлса, ўша жойни бир неча томчи ёғ солинган сирка аралашмаси ёрдамида артинг, натижа сизни албатта қувонтиради.

Полировка қилинган жиҳозлар парвариши
Бу турдаги мебелларни ҳар куни тоза латта(фланел, мовут) билан артиш лозим. Нам латтадан фойдаланманг – намлик таъсирида жиҳозингиз ўз жилосини йўқотади. Бу турдаги мебелларни парваришлаш учун дўконларда сотиладиган махсус салфетка ёки суюқликлардан фойдаланиш ҳам мумкин.
* Жиҳозга янги харид қилингандаги кўринишини ҳадя этиш учун бир стакан пивонинг ичига озроқ мум солиб қайнатинг ва илиқ ҳолатдаги суюқликни мебел устига тўкиб, қуригач, жунли мато ёрдамида артинг.
* Полировка қилинган жиҳозни аввалига чой шамбаси ўралган юмшоқ мато, сўнгра жун мато билан артсангиз, у янги ҳолатига қайтади.
* Полировка қилинган ёки декоратив плёнка билан қопланган жиҳозни глицерин ва сув(1:10)билан тўйинтирилган латта билан тозалаган маъқул.
* Полировка қилинган (телевизорлар экрани, кўзгу, дераза ойналари) жиҳозлар устига камроқ чанг қўнишини истасангиз, улар сатҳини шампун, антистатик ва сув(1:1:8) аралашмасида намланган латта билан артинг.
* Лакланган мебелнинг умрини узайтириш учун уни мумлаш даркор. Мум лакланган жиҳозга ялтироқ жило бағишлайди.
* Полировка қилинган стол устидаги «Зелёнка» («кўк дори») ёки ручка бўёғидан қолган доғларни кетказиш учун аввал доғ устига озроқ миқдорда сув қуйиб, сўнгра оддий ўчиргич билан тозалаб, кетказиш мумкин.
* Полировкаланган жиҳозлардаги доғ изларини ёғ ва туз аралашмаси ёрдамида кетказиш мумкин (бунда аралашма доғ устига бир неча соатга суртиб қўйилади ва сўнгра яхшилаб артиб ташланади). Бу аралашма ёрдамида шунингдек мебел устида иссиқ чойнакдан қолган оқ изларни ҳам йўқотиш мумкин.
Лакланган мебел парвариши
* Бўялган ёки лакланган мебел сатҳини тозалаш учун ҳеч қачон совунли сувдан фойдаланманг. Сабаб, совунли сув мебел рангини бузади. Лакланган жиҳоздаги доғларни кетказишнинг энг самарали усули – илиқ сув ва ношатир спирти аралашмасидир(6:1).
* Агар лакланган стол устида сув доғлари ҳосил бўлган бўлса, уни ўсимлик ёғи ва эритилган шам аралашмаси билан артиш лозим (бунда қиздирилган ёғ ичига шам солинади ва шам эригунга қадар иситилади. Шундан сўнг суюқлик мебел устига суртилиб, зиғир толасидан тайёрланган мато билан артилади).
Шунингдек ўсимлик ёғи ва одеколон(1:1) ёки оддийгина керосиндан фойдаланган ҳолда ҳам яхши натижага эришиш мумкин.

Юмшоқ мебеллар парвариши
Юмшоқ мебел(диван-кресло)лар учун кир ювиш машинасида ювилиши осон бўлган чехолларга буюртма берган маъқул. Жиҳозлар устидаги ёғ доғларини эса магний ҳамда бензин аралашмаси ёрдамида кетказиш мумкин (Бу учун магний кукуни озроқ бензин ёрдамида бир меъёрга келгунча аралаштирилади ва доғ устига қалин қилиб суртиб қўйилади. Қоришма қуригач, ўша жойни чётка ёрдамида тозалаш лозим). Мебелларга чуқур ўрнашиб олган чангни сирка қўшилган сувда намланган латта ёрдамида тозалаш мумкин. (бу учун 1 ош қошиқ сирка солинган 1 литр сувда латтани хўллаб, мебел устини артасиз. Кейин устидан тоза сувда хўлланган латта билан яна бир бор артиш лозим).

Чарм мебел парвариши
Чарм мебелни бензинда хўлланган жун мато ёки оддий салфетка ёрдамида артиш лоизм. Артиб бўлганингиздан сўнг, кирланган жойларини тухум оқида хўлланган латта ёрдамида тозалаб чиқасиз.

Қизил ёғочдан ясалган мебел парвариши
Қизил ёғочдан ясалган мебел сатҳини тозалаш учун сирка аралашмаси ёки қора чойдан фойдаланиш мумкин (бунда салфетка суюқликда намлаб олинади ва ранги хиралашган жойлари тозаланиб, устидан қуруқ латта ёки замш билан яна бир марта артилади).

Оқ жиҳозларни парваришлаш сирлари
Оқ жиҳоз ва оқ бўёқ билан бўялган эшиклардаги кирланган ёки ёғ босган изларни кесилган пиёз ёрдамида кетказиш мумкин (бунинг учун доғни пиёз билан артиб, сўнгра салфетка билан тозалайсиз).

Ушбу оддий маслаҳатлар сизга ҳамиша асқотишига ишонамиз. Агар жиҳозларни ўз вақтида парваришлаб турсангиз, улар сизга узоқ вақт хизмат қилади. Орасталик сизни ҳеч қачон тарк этмасин!


Категория: ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР! | Просмотров: 2153 | Добавил: Admin | Рейтинг: 4.5/2
Всего комментариев: 6
0  
6 avenue18   (2023-06-20 12:46:34) [Материал]
Понятно, благодарю за помощь в этом вопросе.

0  
5 avenue17   (2023-06-19 22:29:39) [Материал]
Вам это не нравится?

0  
4 avenue17   (2023-06-19 14:01:32) [Материал]
Извините за то, что вмешиваюсь… Я разбираюсь в этом вопросе. Можно обсудить. Пишите здесь или в PM.

0  
3 Davidinobe   (2023-06-05 20:33:59) [Материал]
кульно

0  
2 Davidinobe   (2023-06-05 12:02:44) [Материал]
Бомба

0  
1 Муяссар   (2011-12-02 20:39:29) [Материал]
happy angel
book holiday

Имя *:
Email *:
Код *:
WwW.Shaxrisabz.ucoz.ru Portali Barcha xuquqlar rezervlab qo'yilgan |