Главная » 2009 » Iyun » 23 » Отабек Муҳаммадзоҳид ўзини қўярга жой тополмаяпти
16:36:43
Отабек Муҳаммадзоҳид ўзини қўярга жой тополмаяпти
Узоқ кутилган муддатдан сўнг «Нурлан шоу» студияси томонидан тасвирга олинган концерт дастури дисклари сотувга чиқди. Суратга олиш ва монтаж ишлари хонанда қўйган талаблар тўлиқ жавоб берган бўлса-да, хонанда негадир жазавада. 

Сабабини сўраганимизда эса, дисклар аллақачон сотувга чиқиш керак эди, дея жавоб қайтарди. 
Водий бўйлаб концерт дастурларини тақдим этган Отабек Муҳаммадзоҳидни мухлислари айниқса Қўқонда ўзгача кутиб олишди. Концерт қўйилаётган майдонга оқиб кела бошлаган томошабинлар 6 минг кишилик ўринларга сиғмай қолдилар. Шундай бўлса-да, ашаддий мухлисларнинг аксарияти майдондан ташқарида туриб севимли қўшиқчиларини олқишлаб туришди. Мана шундан сўнг хонандага шоуменлар томонидан хорижда ҳам концерт дастурларини намойиш этиш таклифи тушди. Муҳаммадзоҳид ҳозирча аниқ жавоб айтгани йўқ. У ўйлаб кўришга вақт олган.


Категория: ШОУ - БИЗНЕС ОЛАМИ | Просмотров: 1172 | Добавил: Ангелочка | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: