Главная » 2009 » Iyun » 23 » «Сардор Раҳимхоннинг онаси 60та хонадонга совчиликка бордими?»
09:58:04
«Сардор Раҳимхоннинг онаси 60та хонадонга совчиликка бордими?»

Ўз исмини айтишни хоҳламаган самарқандлик мухлиснинг саволи жуда антиқа бўлди. У «Мен Сардор Раҳимхоннинг ашаддий мухлисиман. Севимли хонандам ҳали ўзига муносиб қиз топмагани ростми? Эшитишимча, Сардорнинг оналари 60та хонадонга совчиликка борган эканлар, лекин қизларнинг биронтаси хонандага ёқмапти. Сардорга ўзи қанақа турмуш ўртоқ керак?» деб бизни саволларга кўмиб ташлади. 
Хонанда билан боғланганимизда у юқоридаги фактни кескин инкор этмади-ю, аммо ўзига мос (бўйини назарда тутгандир, эҳтимол) қизни ҳақиқатан ҳам топиш қийин бўлаётганини яширмади. Хуллас, мана шунақа гаплар. Раҳимхоннинг ижодий янгиликларига келадиган бўлсак, у ҳозирда «У ёна ўйна, бу ёна ўйна» таронаси учун клип суратга олиш билан банд.


Категория: ШОУ - БИЗНЕС ОЛАМИ | Просмотров: 937 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: