Главная » 2009 » Iyun » 21 » Эркатой, шўхгина, Нигорам менинг!
18:14:12
Эркатой, шўхгина, Нигорам менинг!

Эркатой, шўхгина, Нигорам менинг! Мана шундай сўзлар билан бугунги қаҳрамонимизни онажониси эркалатади. Тиббий муассасалардан бирида оппоқ халат кийиб, шифокорлик қилиб келаётган педиатр Адашхон опа Раҳимова кўплаб мухлисларга эга бўлаётган ва мақсади сари илдам қадамлар ташлаётган Нигорахоннинг волидаси. Бугун сиз-у биз биргаликда мана шу мунис онанинг қалбига қулоқ тутиб кўрамиз. 
Эркатой, шўхгина, Нигорам менинг! Мана шундай сўзлар билан бугунги қаҳрамонимизни онажониси эркалатади. Тиббий муассасалардан бирида оппоқ халат кийиб, шифокорлик қилиб келаётган педиатр Адашхон опа Раҳимова кўплаб мухлисларга эга бўлаётган ва мақсади сари илдам қадамлар ташлаётган Нигорахоннинг волидаси. Бугун сиз-у биз биргаликда мана шу мунис онанинг қалбига қулоқ тутиб кўрамиз. «Ўғил бўлмади-я, дадаси…» Уч қизимиз бирин-кетин туғилгандан кейин тўртинчи фарзандимиз ўғил бўлиб қолар, деб ният қилгандик. Туғруқхонага келган дадасига қиз туғилди деганимда, улар ие зўр бўлибди-ку, деб хурсанд бўлганлари ёдимда. Қараб тургин, мана шу қизимиздан кейин албатта ўғил кўрамиз, дедилар. Ҳақиқатдан ҳам, Нигорадан кейин ўғлимиз туғилганигами, уни дадаси ўзгача яхши кўрадилар. «Ушалмаган орзуим» Ростини айтсам, мен ҳам бир пайтлар санъаткор бўлишни роса орзу қилган эдим. Шунинг учун ҳамми, Нигора санъатни танлайман деганида, хурсанд бўлиб кетганман. Ишонсангиз, икки ярим ойлигида-ёқ мусиқанинг шўх ёки вазмин эканлигини сезарди, шўхини қўйсак ўйнар, мунглисига йиғларди. Санъаткор бўламан деганида, аввалига дадаси қаршилик кўрсатдилар, ушбу касб ниҳоятда оғир эканлигини уқтирдилар, лекин Нигоранинг бобоси оқ фотиҳа берганларидан кейин биз ҳам рози бўлдик. «Қизгинам менинг фахрим» Нигоранинг саҳнада, телевизор орқали, радиода ёки кўча-кўйдами қўшиғини эшитиб қолсам, қалбимни ўзгача ҳаяжон босади. Андижонга борсам, авваллари мени кўрганлар ана фалончининг қизи келаяпти дейишса, энди ана Нигоранинг онаси келаяпти дейдиган бўлишди. Онага мана шундай бахтдан ўзгаси керак эмас экан (кўзлари жиққа ёшга тўлиб). Янги қўшиқ куйлашса, биринчи навбатда дадаси билан менга эшиттиради. Менга Нигора билан Ойбекнинг кўпроқ мунгли қўшиқлари ёқади. «Ойбекга қизимиз омонат» Қизим мени аяжон деб чақиради. Баъзида Ойбек ҳам қўнғироқ қилиб, «аяжон, вой холажон», деб қолганида, майли, ўғлим, сен ҳам мени аяжон деб чақиравер десам, кулади. Узоқ сафарда бўлишса, Нигоранинг бироз тоби қочди нима қилай, деб маслаҳат олиб туради. Дадаси ҳам, Ойбек қизимнинг ҳимоячиси бўлганлигинг учун ҳам Нигорани бирон жойга қўрқмасдан жўнатамиз, дейдилар. Таниш-билишлар, маҳалладагилар қизингизни Ойбекга берсангиз керак-а, бир-бирини яхши кўришади-ку дейишади. Уйга келиб Нигорага, балки бу гаплар замирида нимадир бордир, деб қўяман. Нигора эса вой аяжон, қўйсангиз-чи, менга акамдек бўлиб қолган, унга суянаман, балки ўзининг яхши кўрган қизи бордир, дейди. Ким билади дейсиз, буни ҳаёт дейдилар, балки иккови бир-бирига кўнгил беришса, тақдир бўлиб яхшигина жуфтлик бўлишар (кулади). «Совчилар – овчилар…» Нигорага бир-икки жойдан совчилар келишди, ҳатто майли санъатини давом эттираверсин, розимиз, дейишди. Лекин қизимиз мендан олдин опам бор, кейин ҳали турмуш қуришга тайёр эмасман, бир-икки йил ижодимни яхшилаб йўлга қўйиб олишим керак, деди. Нигора агар оилам учун санъатимдан кечиш зарурияти туғилса, хонандалигимни ташласам керак, дейди.

Категория: ШОУ - БИЗНЕС ОЛАМИ | Просмотров: 1279 | Добавил: Ангелочка | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: