Главная » 2009 » Iyun » 21 » «Бунёдкор» — осиёда иккинчи!
08:25:05
«Бунёдкор» — осиёда иккинчи!

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) дунё клубларининг май ойи рейтингини эълон қилди. 
Унга кўра, Ўзбекистон чемпиони қитъамиз клублари таснифида 2-ўринни эгаллаб турибди (жаҳонда эса 72-ўрин). Биринчи поғонада Осиё Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби - Япониянинг «Гамба Осака» жамоаси бормоқда (жаҳонда 26-ўрин). 
Май ойи рейтингида Осиё клубларининг энг кучли ўнлигини қуйидаги жамоалар ташкил этишган: 
1 (26). «Гамба Осака» (Япония); 
2 (72). «Бунёдкор» (Ўзбекистон); 
3 (111). «Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони); 
4 (119). «Пахтакор» (Ўзбекистон); 
5-6 (127). «Сафа» (Ливан); 
5-6 (127). «Ал-Иттиҳод» (Саудия Арабистони); 
7 (130). «Сингапур Армд Форсиз» (Сингапур) 
8 (138). «Кашима Антлерс» (Япония) 
9 (143). «Аделаида Юнайтед» (Австралия) 
10 (147). «Ал-Карама» (Сурия) 
Кучли 350 та жамоа орасидан Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ҳам жой эгаллаган — 249-ўрин. Юрий Саркисян шогирдлари бу ойда 63-поғона (!) ўсишга эришишган. 
Умумий таснифни УЕФА Чемпионлар лигаси финалчилари — «Барселона» ва «Манчестер Юнайтед» бир хил очко тўплаган ҳолда бошқариб туришибди. Учинчи ўринни «Челси» банд этган.


Категория: ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 1175 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: