Главная » 2009 » Iyun » 20 » Олхўрили салат
11:58:51
Олхўрили салат

Керакли маҳсулотлар:
Гўшт маҳсулоти (колбаса) - 100 гр.
Олхўри (чернослив) - 100 гр.
Пиёз - 2 дона.
Консерваланган маккажўхори - 150 гр.
Майонез - 2 стакан.
Картошкали чипслар - 20 гр.
Кўкатлар.
Пишган тухум - 2 дона.
Пишган картошка - 2 дона.
Ёнғоқлар - 50 гр.
Тайёрланиши:
Колбаса, қайнатиб пиширилган картошка ва тухум, пиёз, олхўри (бир қисми безак учун ажратиб олинади) сомонча шаклида тўғралади. 
Ясси идишга барча тайёрлаб олинган маҳсулотлар қуйидагича терилади:
- картошка
- пиёз
- колбаса
- олхўри
- тозаланган ёнғоқ мағизлари
- консерваланган жўхори
- тухум
Ҳар бир қатламдан кейин майонез қуйилади. Салатга картошка чипслари, ёнғоқлар ҳамда олхўри билан безак берилади.

Категория: ЁКИМЛИ ИШТАХА | Просмотров: 1243 | Добавил: Ангелочка | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: