Главная » 2009 » Iyun » 20 » Шоҳруҳ-Айшвария: гиналар унутилди
11:24:08
Шоҳруҳ-Айшвария: гиналар унутилди

 

 25 май куни таниқли режиссёр ва телебошловчи Каран Жоҳар 37 баҳорни қарши олди. Шу муносабат билан уюштирилган зиёфатда Болливуднинг энг ёрқин юлдузлари иштирок этишди. Кеча Баччанлар оиласи ҳамда Шоҳруҳ Хоннинг ўзаро ярашиши билан якунланди.
Каранни табриклаш учун сўз олган Шоҳруҳ фурсатдан фойдаланиб, Айшвариядан кечирим сўради. 

«Агар сизни билиб-билмай хафа қилган бўлсам, узр сўрайман» деди актёр. Актриса ўз навбатида унинг узрини бажонидил қабул қилди.
Мана шундан сўнг Абхишек, Айшвария , Шоҳруҳ ва Гаури кеча давомида аввалгидек ахил жамоа бўлиб суҳбатлашиб ўтиришди, рақс тушишди…
Кеча якунида Гаури байрамни давом эттириш учун энг яқин дўстларини (шу жумладан, Айш ва Абхишекни ҳам) уйига таклиф қилди. Ҳаммалари бир бўлиб Маннатга йўл олдилар.
Таклиф қилинганлар сафида шунингдек, Ритик ва Сюзанна Рошан, Карина Капур ва Саиф Али Хон, Аржун ҳамда Меҳр Рампаллар бор эди. 
Эслатиб ўтамиз, Шоҳруҳ ва Айшвариянинг ўртасидаги муносабатларга совуқчилик тушишига қуйидаги воқеа сабаб бўлган: 2003 йил «Муҳаббат йўллари»(Chalte Chalte») фильмига продюсерлик қилаётган Шоҳруҳ Хон фильмга бош аёл қаҳрамон аёл ролига Айшвария Райни таклиф этади. Кунларнинг бирида эса суратга олиш майдонига актрисанинг ўша вақтдаги севгилиси Салмон Хон ташриф буюриб, Айшвария билан жанжаллашади, актрисани уришгача бориб, майдондаги декорацияларни бузиб кетади. Салмоннинг келиб-кетишидан каттагина зарар кўрган Шоҳ Айшвария Райни фильмдан чиқариб ташлаб, унинг ўрнига Рани Мукержини таклиф қилади. Шу тариқа барча эпизодлар қайтадан суратга олинади. Айшвария Шоҳруҳ Хоннинг бу ҳаракатини ҳеч қачон кечирмасликка ва унутмасликка сўз берган эди ўшанда. 
Ўч олишни унутмаган Айшвария Шоҳруҳ ва Гаурини 2007 йилда бўлиб ўтган никоҳ тўйига таклиф этмади. Орадан сал ўтмай Катрина Каифнинг туғилган кунида Салмон Хон билан айтишиб қолган Шоҳруҳ Айшвария ҳақида бўлмағур гап қилгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Салмон Хон матбуотда берган интервьюсида Шоҳруҳ Айшвария ҳақида ҳақоратли сўзлар айтганини таъкидлаган бир пайтда Болливуд шаҳаншоҳининг ўзи аёлларни қаттиқ ҳурмат қилиши ва ҳар қандай шароитда ҳам бунчалик тубанликка борслигини маълум қилади. Шоҳруҳ Хон шунингдек Баччанлар оиласининг энг яқин дўсти миллиардер ва сиёсатчи Умар Сингхга сим қоқиб, Айшвария ҳақида ҳеч қачон ёмон гапирмаганлигини айтади.


Категория: БОЛЛИВУД ЮЛДУЗЛАРИ | Просмотров: 1911 | Добавил: Admin | Рейтинг: 1.0/2
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: