Главная » 2009 » Iyun » 20 » Гўзаллик қурбонлари
11:15:43
Гўзаллик қурбонлари

 

Яширилган муҳим факт
Грузия гўзали – 2007нинг фош қилинган ёлғони
Тбилиссия телекомпанияси - «Рустави-2» тақдим этган маълумотларга биноан, 2007 йилдаги Грузия гўзали Нино Ликучева ўзининг турмушга чиққанлиги ҳақидаги фактни яширишга уринган. 

Турмуши бор-йўғи 4 кун давом этгани боис, бу ҳақда айтишга ҳожат йўқ, деб ўйлаган бўлса керак-да. Аммо сири фош бўлгач, «Турмуш ўртоғим билан ажрашганман, чунки у мени ўғирлаб кетиб, уйланган эди» дея баҳона қилишга ўтган. Гўзаллик маликасининг бу гаплари ҳеч кимни, айниқса, судьяни ишонтираолмади: Нино икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Ҳақиқат – Достоевскийдан ҳам устун!
Фанни деб жабр кўрди
Россиялик Коинот гўзали Оксана Фёдорова эса ўзига берилиши керак бўлган унвондан гўзаллик қироличасининг анъанавий вазифаларини бажара олмагани туфайли маҳрум бўлган. Мавқеига мувофиқ Коинот гўзали йил давомида дунё бўйлаб саёҳат қилиши ва турли тадбирларда иштирок этиши лозим. Фёдорова эса Санкт-Петербургда диссертация ёқлаши кераклиги туфайли дунё бўйлаб саёҳатдан бош тортган экан.
Дарвоқе,
«Дунё гўзали» ва «Коинот гўзали» танлови маъмуриятидагиларнинг таъкидлашларича: танлов ғолибасининг юриш-туриши қатъий назоратга олинмайди, аммо шартномага мувофиқ оғзаки келишувларга йўл қўйилади. Бу борада танлов хўжаини миллиардер Дональд Трамп шундай дейди: "Ҳар йили юз минглаб ёш аёллар бизнинг танловларимизда қатнашишга ҳаракат қиладилар, шундай экан танлоғ ғолибалари ҳар томонлама ўрнак бўла олишга мувофиқ бўлишлари шарт». 
Танлов тарихида тождан маҳрум этилган «гўзаллик қироличаси» фақат Оксана Фёдорова эмас. Мисол учун:
1973 йил. «Дунё гўзали» танловида ғолиб бўлган биринчи америкалик Маржори Уоллес ўз тожидан «ҳаддан зиёд кўп эркакларга учрашув белгилаганлиги туфайли» маҳрум этилган.
1984 йил. «Америка гўзали» унвони билан тақдирланган илк афроамерикалик Ванесса Уильямс эса кийимсиз суратга тушишга рози бўлгани учун тожсиз қолган.
2006 йил. "Буюк Британия гўзали» Даниэль Ллойд эса танлов ҳайъати аъзоларидан бири – Вест Хем футбол жамоаси юлдузи Тэдди Шэрингем билан ошиқ-маъшуқ бўлганини тан олганидан кейин унвондан маҳрум бўлган.

Шунчаки ҳазиллашмоқчи эди
Эркак танлов ғолибига айланди

«Якутия виртуал гўзали» танлови ташкилотчилари тадбир қатнашчиларидан бири Анжела Адамованинг аслида кимлигини билиб қолишгач, шок ҳолатига тушдилар. Интернет-овоз бериш натижаларига кўра, Анжела ғолибликка даъвогар гўзаллар ўнталигидан ўрин эгаллади. Аммо тез орада унинг ҳеч қандай Анжела эмаслиги, гўзал ниқоби остида 25 яшар Олег Гончаров исмли йигит танловда қатнашганлиги маълум бўлди. Танловда иштирок этиш учун Олег стилистга мурожаат этиб, ҳатто профессионал сураткашдан унга чиройли фотожамланма тайёрлаб беришини илтимос қилган экан. Олегнинг суратларини синчиклаб томоша қилган ҳайъат аъзоларининг ҳеч бири суратдаги қиз йигит бўлиб чиқишини хаёлига ҳам келтирмагани аниқ…

Тожни ечиб қўйинг, хоним
Санкт-Петербургда ўтказилган «2006 йилнинг энг гўзал аёли» танловида ғолиблик тожи Коста-Рика вакиласи Андреа Бермудес-Ромерога топширилди. Аммо шу пайтнинг ўзида саҳнага югуриб чиққан танлов продюсери америкалик Дэвид Мармель бу ерда кичик англашилмовчилик рўй берганини эълон қилади. Қисқа узрдан сўнг эса ғолиблик рамзи саналмиш тожни бор овозда йиғлай бошлаган Коста-Рика гўзалининг бошидан ечиб олиб, россиялик Софья Аржаковскаяга топширади. (ОАВда тарқатилган маълумотларга кўра, асли касби раққоса бўлган 18 яшар Софья Россиянинг энг бой юз кишиси рўйхатига киритилган банкир Сергей Веремеенконинг рафиқаси экан). Бу ҳолатдан ғазаб отига минган танловнинг қолган иштирокчилари, либослари устидан боғланган иштирокчилик белгиси – ленталарни юлиб отиб, ёппасига саҳнани тарк этадилар. Танлов ташкилотчилари эса бу ерда ҳеч қандай ғирромликка йўл қўйилмаганини таъкидлашган. «ўолиблик лентасини олиб чиқадиган хоним, адашиб уни бошқа иштирокчига тақиб қўйди. Хато шу ернинг ўзида тузатилди», - дея тушунтириш берган шоу ташкилотчиларидан бири Таймс мухбирига.

Кечирасиз, сохта экан.
Мариэлла Молинедо ўрилган сочлари сохта эканлиги аниқлангач, Боливиянинг энг гўзал аёли унвонидан маҳрум бўлган. Сочларнинг сохталиги танлов якунига етгач, яъни Мариэллага «Чолита Пасена гўзали» тожи кийдирилганидан сўнг аниқланган. (унвон либос ва соч турмакларида миллий анъаналарга содиқ қолган Ла-Пас гўзалларига берилади. Танлов шартига кўра эса – у гўзал албатта табиий узун сочларга эга бўлиши керак). Мариэлланинг сохта сочлари табиий сочлардан фарқ қилмаган бўлса-да, танлов якунига етгач, қизнинг рақибалари ҳақиқатни қарор топдиришди. Танлов бошқатдан ўтказилди.

Гўзаллик қурбонлик талаб этади
Даҳшатли рўйхат

Гўзаллик танлови қатнашчиларининг исми-шарифидан бутун бошли мартиролог(ўлимлик рўйхати»ни тузиш мумкин. 1997 йил Грецияда «Россия гўзали-96» ғолибаси Светлана Котова ҳалокатга учради. Соҳибжамолни машҳур ёлланма қотил Александр Солоник билан бирга ўлдириб юборишган. 1999 йил сочилик 18 яшар «Мафтункорлик тимсоли-98» Элеонора Кондратюкнинг юзига кислота сепилган. Элеонора шу пайтнинг ўзидаёқ кўр бўлиб қолган, юзи эса қараб бўлмас даражада даҳшатли тус олган. Худди шу йилнинг ўзида номаълум шахслар «Кубань гўзали» 19 яшар Анастасия Барибаннинг юзини пичоқ билан тилиб кетишган. 2000 йил «Модел Интернешнл-97» гўзали Александра Петрова Чебоксар авторитети қаллиғига айлангач, киллерларнинг ўқига нишон бўлиб, ҳаётдан кўз юмган. 2006 йилда Темникова (Мордова) шаҳрида кундузи шаҳар гўзаллик танлови ғолибасига айланган 15 яшар Аня Мезина ваҳшийларча ўлдириб кетилган. Терговчилар Анянинг ўлими кўролмаслик оқибатида содир этилганини бош асос қилиб олиб, жиноий иш қўзғатганлар.

Категория: YANGILIKLAR | Просмотров: 1149 | Добавил: Ангелочка | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: