Главная » 2009 » Iyun » 17 » Ўзбекистон Манамага етиб келди
10:21:30
Ўзбекистон Манамага етиб келди

 

Ўзбекистон терма жамоаси маҳаллий вақт билан соат 12:30, Тошкент вақти билан 14:30 да Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрига етиб келди. Биноларни кўз илғай оладиган баландликдан қаралганда Баҳрайн ҳудди, Саудия Арабистони каби чўл зонасида жойлашганини ва самолётдан тушибоқ, бизни жазирама иссиқ ва нам иқлим қарши олишини таҳмин қилиш қийин эмасди. Манама халқаро аэропортида Ўзбекистон терма жамоасини фақатгина бир дона видеокамера ва эҳтимол 2-3 нафар журналист кутиб олди. Аэропорт ҳодимлари Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 17 июн куни бўлиб ўтадиган ўйинга ташриф буюришганини илғаб олганликларини уларнинг зимдан кузатишлари ва айримларининг ҳушомадлари, гап-сўзлари орқали сезиш мумкин эди. Манама. Маҳаллий вақт билан соат 12:37. Барча футболчилар, терма жамоа делегацияси, мураббийлар, қолаверса 40 га яқин фан клуб аъзолари эсон-омон кўзланган манзилга етиб келишди. Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси Манамадаги “Радиссон Сас” меҳмонхонасига жойлашган бўлса, фан-клуб аъзолари пойтахтнинг марказий стадионга яқинроқ қисмида жойлашган “Атлас” меҳмонхонасида истиқомат қиладиган бўлишди. Терма жамоа делегациясига ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов раҳбарлик қилмоқда. У сафар олдидан ва самолётнинг ўзида ҳам футболчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг ҳол-аҳволлари билан қизиқди ва эркин суҳбат қурди. Усмоновга федерациянинг биринчи вице-президенти Баҳтиёр Раҳимов ҳам ҳамроҳлик қилмоқда. Раҳимов ҳам меҳмонхонада, самолётда футболчилар билан суҳбатни канда қилмади. Таъкидлаш жоизки, Манамага йўл олган 23 нафар футболчи орасида “Пахтакор” ҳимоячилари Илҳом Суюнов ҳамда Камолиддин Тожиевлар йўқ. Икки футболчининг жамоадоши Одил Аҳмедовнинг таҳминича, бош мураббий танлаб олган 23 футболчи орасида уларнинг йўқлигини бошқа футболчиларнинг нисбатан яхшироқ тайёргарликка эга эканлигини билан изоҳлаш мумкин. Аслида нима сабабдан улар Тошкентда қолганлигини таҳмин қилиш мумкин бўлсада, бу саволга Миржалол Қосимов бугун Тошкент вақти билан соат 21:00 да бўлиб ўтадиган ўйин-олди матбуот конференциясида жавоб қайтариши мумкин. Бизнинг вақт билан 21:30 да эса, Баҳрайн миллий стадионида расмий машғулотлар бошланади. Унинг дастлабки 15 дақиқа журналистлар учун очиқ. Бугуннинг ўзида жамоа менеджерларининг йиғилиши ҳам бўлиб ўтади. Демак, 17 июн санасини янгиликлар билан бошлашга арзирли сабаблар етарли бўлади

Категория: ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 716 | Добавил: Ангелочка | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: