Главная » 2009 » Iyun » 17 » Гилосли пай
10:09:12
Гилосли пай

 

Керакли маҳсулотлар:

Гилос - 500 гр.
Ун - 4 ош қошиқ.
Шакар - 8 ош қошиқ.
Тухум - 3 дона.
Сут - 2 стакан.
Туз.
Шакар упаси. 
Тайёрланиши:
Гилослар данагидан ажратиб олинган бўлиши лозим. Ун, туз ва шакар аралаштирилади. Бир дона тухум оқи ажратиб олиниб, обдон аралаштирилган ҳолда кўпиртма ҳосил қилинади. Қолган тухумлар, унли аралашма, сут аралаштирилиб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир 10-15 дақиқа давомида тиндирилади. Сўнг тухум оқининг қўпиртмаси асталик билан хамирга бириктирилади. Ёғланган қолипга аввал тозаланган гилос, кейин хамир қуйилиб, 45 дақиқа давомида 200 даража иссиқликда пиширилади. Пишган пай ликопга тўнтарилади ва устига шакар упаси сепилади.

Фойдали маслаҳатлар 
Музлаткичдаги нохуш истан қандай қутулиш мумкин?
Янги музлаткични ўрнатгандан кейин уни қўллашдан аввал, албатта истеъмол содаси ва сувнинг аралашмаси билан артиб тозалаб олиш лозим. Соданинг ўрнига нашатир спирти ёки оддий спирт ва сувнинг аралашмаси билан тозалаб олиш мумкин. Тозалаб артилган музлаткич эшиги бир неча соат давомида очиқ туриши даркор. Шундан сўнг музлаткич ишлатишга яроқли бўлади.Нохуш ис пайдо бўлмаслиги учун барча маҳсулотларни қопқоқли идишда ёки фолга қоғозига ўралган ҳолда сақлаш керак. Музлаткичдаги махсулотларнинг яроқлилик муддатини ҳисобга олган ҳолда эскириб қолган маҳсулотларни мунтазам ажратиб туриш керак. 
Агар музлаткичда нохуш ис пайдо бўлса, энг аввало унинг ичини обдон тозалаб олинади. Сўнг:
*Музлаткич деворларини тенг миқдордаги истеъмол сиркаси ҳамда сув аралашмаси билан артилади ва музлаткичнинг бир четига истеъмол сиркаси билан тўйинган пахтани жойлаб, бир неча соат давомида сақланади.
*Яна бир усули бу истеъмол содасининг очиқ қутида доимо сақланиши. Ушбу қутидаги сода хар уч ойда янгиланиб туриши лозим.
*Музлаткич деворлари нашатир спирти билан артилиб, бутун кун давомида эшиги очиқ қолиши керак.
*Лимон шарбати томизилган сувда музлаткич деворлари артилгач, бўлакларга ажратилган лимон бир неча кун давомида музлаткичда сақланади.
*Оддий гуруч ҳам нохуш исни ўзига тортиб олиш қобилиятига эга. Бунинг учун ликопчадаги гуручни музлаткичнинг бир четида сақлаш кифоя. Гуручнинг ўрнига нон, саримсоқпиёз, пиёз, чиннигул уруғи, апельсин пўстлоғи, селдр ҳамда пишлоқ бўлакларидан ҳам музлаткичдаги нохуш исни йўқотишда фойдаланса бўлади.
*Лимон марказидан иккига ажратилгандан сўнг ичидаги юмшоқ қисми ажратиб олиниб, унинг ўрнига истеъмол содаси тўлдирилиб, музлаткичда сақланади ва бир неча ҳафтадан кейин олиб ташланади.
*Бундан ташқари, музлаткичлар ичидаги исни йўқотувчи маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқилмоқда.

Категория: ЁКИМЛИ ИШТАХА | Просмотров: 1508 | Добавил: Ангелочка | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: