Главная » 2009 » Iyun » 12 » Ёшартирувчи ниқоблар
17:20:31
Ёшартирувчи ниқоблар

 

Маъданли сув таркибида тери учун ниҳоятда фойдали бўлган компонентлар жуда кўп. Энг қизиғи, маъданли сув аксарият косметик фирмалар таклиф қилаётган қимматбаҳо термал сув ўрнини боса олади. 

Фойдали томони эса, бир неча томчи маъданли сув ёрдамида, терини намлантириб олиш мумкин. Газланган сувдан фойдаланишдан аввал уни 30-40 дақиқа давомида оғзи очиқ ҳолда ушлаб туриш лозим.
Қуйида турли типдаги терилар учун мўлжалланган ниқоблар рецептини ҳавола этамиз.
Нормал тери учун намлантирувчи ниқоб: 5 томчи лимон шарбатини 50 мл маъданли сув ва 1 чой қошиқ сўли ёрмаси билан аралаштиринг. 30 дақиқа тиндириб қўйганингиздан сўнг, юзингиз терисига суртасиз. Ниқоб 15 дақиқадан сўнг салқин маъданли сув ёрдамида ювиб ташланади.
Қуруқ тери учун юмшатувчи, намлантирувчи ва ажиннинг олдини олувчи ниқоб: 2 чой қошиқ асал 50 мл маъданли сув билан аралаштирилади. Сўнг юз терисига суртилиб, 10 дақиқадан сўнг салқин маъданли сув ёрдамида ювиб ташланади.
Ранги синиққан юзлар учун ниқоб: яримта лимон шарбати бир стакан маъданли сув билан аралаштириб, ичига 1 чой қошиқ глицерин қўшилади. Ҳосил бўлган лосьон ёрдамида юз терисини эрталаб ва кечқурунлари артиш лозим. Аралашма музлатгичда сақланади.
Терини ёшартирувчи ниқоб: 1 чой қошиқ ун, 50 гр жрожжи(хамиртуруш) ва 1 чой қошиқ шакар аралаштирилиб, устидан ярим стакан маъданли сув қуйилади ва аралашма 2-3 соатга иссиқроқ жойга олиб қўйилади. Шундан сўнг ниқоб юз терисига суртилиб, 20 дақиқадан сўнг салқин маъданли сув ёрдамида ювиб ташланади ва юз терисига озиқлантирувчи крем суртилади. Бу ниқобни бир ой давомида 2-3 марта такрорлаш мумкин.

30 ёшдан ошган аёллар учун 
Азиз дугонажон, гўзаллигингиз умрини янада узайтиришни хоҳласангиз, унда қуйидаги 5 та қоидага амал қилишга ҳаракат қилинг:
Албатта тўғри овқатланинг. 
Камроқ асабийлашинг, сабаб бу нарса организмингиздаги моддалар алмашинувига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.  
Юзингиз териси учун тез-тез зайтун, соя, маккажўхори ёғларидан қўшилган ниқоблар қилиб туринг.

4. Кўпроқ кўк чой ичинг.
5. Терингизни тез-тез намлантириб туринг. Чунки вақт ўтиши билан терининг липид қатлами юпқалашиб боради ва шу боис тери тез қуриб қолаверади. Кунига икки литр сув ичишни канда қилманг. 
Ҳа, айтганча, мутахассисларнинг айтишича, ёши 30 дан ошган аёллар пилинг, терини кимёвий тозалатиш каби муолажаларга камроқ мурожаат қилишлари лозим.

Категория: ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР! | Просмотров: 3243 | Добавил: Ангелочка | Рейтинг: 1.2/4
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: