Главная » 2009 » Iyun » 12 » Зайниддин қитъамизнинг энг яхши тўпурари
17:03:21
Зайниддин қитъамизнинг энг яхши тўпурари

 

ОЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Ал Иттифоқ» - «Пахтакор» учрашуви тарих зарварақларига зарҳал ҳарфлар билан ёзиладиган бўлди.
Аввало, шу пайтга қадар бирон бир Ўзбекистон жамоаси Саудия Арабистонида ғалаба қозона олмаганди. У ерда зафар қучган «шер»лар нохуш анъанага барҳам бердилар. 

Рақиб дарвозасини ишғол қилган Зайниддин Тожиев эса, ОЧЛ тарихида энг кўп гол урган футболчи номини олди.
2002 йилдан буён Чемпионлар лигасида жами 13 маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилган Тожиевларнинг тўнғичи шахсий кўрсаткичига эришиш билан бирга, амплуадоши Гейнрих ёрдамида ОЧЛнинг доимий иштирокчисига 1/4 финал йўлланмасини тақдим этди.
Айни пайтгача «Пахтакор» 48 ўйинда иштирок этиб улгурди. Жамоа ҳисобида 88 очко мавжуд. Энг яқин таъқибчиси «Ал Иттиҳод» 34 учрашувдан сўнг 68 очко жамғарган. Учинчи ўринда «Сепаҳон» (61 очко 37 ўйинда).

Категория: ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 1173 | Добавил: Ангелочка | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: