Главная » 2009 » Iyun » 11 » Соч бўёғи қизчани «ўзга сайёралик»ка айлантириб қўйди
22:25:31
Соч бўёғи қизчани «ўзга сайёралик»ка айлантириб қўйди

 

Telegraph нашриётининг хабар беришича, L'Oreal фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган соч бўёғидан фойдалангач, 13 яшар Луи Куин оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.
Қизалоқ соч учун мўлжалланган махсус воситани бошига суртганидан сўнг, бўёқ аллергик таъсир кўрсатган. 

«Сочимни бўяганимдан кейин ярим соат ўтар-ўтмас кўзларим қизариб, қичиша бошлади. Кейин кўкарди. Эртаси кун тамомила юмилиб қолди. Кўзларим кўр бўлиб қолса керак деб қўрқиб кетгандим. Бошим ҳам худди ўзга сайёраликларникига ўхшаб хунуклашиб кетганди», деб ҳикоя қилди қизча.
Луи соч бўёғини уйи яқинидаги супермаркетдан туғилган кунига сочини бўяш мақсадида харид қилган экан. Бўёқни сочига аяси суртиб қўйган. 
Шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли қизалоқнинг кўзларига шикаст етмади. 
L'Oreal компанияси вакиллари Куиннинг бошига тушган воқеадан хабар топишлари билан қизалоқнинг оиласи билан боғланиб, ўз ёрдамларини таклиф қилишган. «Бўёқлар камдан-кам одамларга аллергик таъсир кўрсатиши мумкин. Аммо қизалоқ билан бундай ҳодиса юз бергани бизни изтиробга солди», дейишди улар.

Категория: КИЗИКАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР | Просмотров: 1100 | Добавил: Ангелочка | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: