Главная » 2009 » Iyun » 11 » O'G'IRLANGAN ORZU
21:51:20
O'G'IRLANGAN ORZU

 

Ўғирланган орзу: мода оламидан сўйлайди Ҳозирда телевидениеда намойиш этилаётган «Ўғирланган орзу» сериали тайванлик телеижодкорлар томонидан 2006 йилда яратилган бўлиб, у Миюки Катагаванинг «Токиолик Жульетта» асари асосида суратга олинган. Бу сериалда Линг Лай Суи исмли ёш дизайнер қизнинг мураккаб тақдири ва муҳаббати тасвирланади. Сериал, унинг қаҳрамонлари ва кадр ортида қолиб кетган қизиқарли воқеалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтсак. 
Ўғирланган орзу: мода оламидан сўйлайди Ҳозирда телевидениеда намойиш этилаётган «Ўғирланган орзу» сериали тайванлик телеижодкорлар томонидан 2006 йилда яратилган бўлиб, у Миюки Катагаванинг «Токиолик Жульетта» асари асосида суратга олинган. Бу сериалда Линг Лай Суи исмли ёш дизайнер қизнинг мураккаб тақдири ва муҳаббати тасвирланади. Сериал, унинг қаҳрамонлари ва кадр ортида қолиб кетган қизиқарли воқеалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтсак. Қўшиқчи актриса Лин Йи Чен Тайваннинг энг таниқли ва моҳир актрисаларидан бири саналади. У 1982 йил 29 октябрда Тайванда туғилган. Турли бадиий фильм ва телесериалларда роль ўйнаб, 20 ёшида-ёқ «TVS» каналининг мукофотини қўлга киритган Лин Йи айниқса, тайванлик ёшлар орасида жуда машҳур. Лин Йи Ченнинг ижодий фаолияти анча муваффақиятли бошланди. У 2002 йилда илк бора суратга тушган «Ҳақиқий муҳаббат» сериали актрисага омад олиб келди. «Махфий боғ», «Еттинчи нав» каби лойиҳаларда таниқли юлдузлар билан суратга тушган Лин Йи аста-секин етакчи ёш актрисалардан бирига айланди. Кейинроқ Лин Йи Чен Майк Хи билан «Муҳаббат шартномаси», Жозеф Ченг билан эса «Бу бўса билан бошланган» сериалида иштирок этди. Лин Йи кўпчилик ҳамкасблари сингари ўзини қўшиқчиликда синаб кўришга қарор қилди. Шундан кейин у бир нечта мусиқий альбомларни чиқарди. Лекин унинг қўшиқчиликдаги фаолияти унчалик омадли бўлмади. 2006 йилда Лин Йи иккита сериал — «Жажжи фаришта» ҳамда «Ўғирланган орзу»да суратга тушди. Улар томошабинлар орасида тез оммалашиб кетди. «Ўғирланган орзу»даги Линг Лай Суи образи актрисага катта олқиш олиб келди. 2007 йилда Лин яна иккита телелойиҳа — «Кондор қаҳрамонлари ҳақида афсона» ва «Бу бўса билан бошланган-2»да бетакрор ролларни ижро этди.


Категория: ШОУ - БИЗНЕС ОЛАМИ | Просмотров: 3076 | Добавил: Ангелочка | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: