Главная » 2009 » Iyun » 10 » Киприклар қандай бўялади?
21:11:47
Киприклар қандай бўялади?

Бир-бирига ёпишиб қолган мижжалар, ёхуд уларда тўпланиб қолган тушь зарралари таъбингизни хира торттириши табиий. Ҳатто, энг қиммат маҳсулотни харид қилган тақдирингизда ҳам натижа ўша-ўшалигича қолаверади. 

Сизга айтмоқчи бўлганимиз, қайрилма киприклар соҳибасига айланиш учун ўта қиммат ёки зўр бериб «айлантирилган»(яъни, реклама қилинган) тушни харид қилиш шарт эмас. Тушдан фойдаланиш техникасини яхши ўзлаштирсангиз, арзон маҳсулот ёрдамида ҳам ўзингиз истаган натижага эриша оласиз!

Демак, қоидалар билан таништиришни бошлаймиз:
1. Киприкларингиз узун ҳамда қалин бўлишини хоҳласангиз, киприкларни илдизидан бошлаб, чўткани чапдан ўнгга қаратиб босиброқ бўянг.
2. Шундан сўнг чўтка ёрдамида пастдан юқорига қараб ҳаракат қилинг. Киприкларни учларига қадар бўянг.
3. Кўзларингизни юмиб, чўтка ёрдамида киприкларингизни устидан бир-бир юргизиб чиқинг. Бу билан уларнинг устида йиғилиб қолган юмалоқ туш зарраларидан халос бўласиз.
4. Шунингдек, киприклар учун мўлжалланган тароқчалардан фойдаланишни ўрганинг. Тароқчалар - профессионал визажистларнинг зарурий иш қуролларидан бири саналади. Улар ёрдамида тушни бир текисда суртиш, киприкларни якка-якка ажратиш мумкин (Тароқчадан фойдаланиш усули: киприк илдизига суртилган тушни тароқ ёрдамида учига қадар тарқатиб чиқасиз. Агар сизда бундай махсус восита бўлмаса, унинг ўрнига туш чўткасидан фойдаланишингиз мумкин. Лекин аввалига чўткадаги тушни тоза салфетка билан яхшилаб артиб ташлаш лозим). 
5. Вақти-вақти билан рангли тушлардан ҳам фойдаланиб туришни унутманг. Сариқ(малла)соч хонимлар кундалик кундузги макияж учун малла ёки кулранг тушлардан фойдаланишлари мумкин. Қора рангдаги тушь эса кечки базмлар учун жуда мос тушадиган косметик воситадир. Шу ўринда: кўк тушь – мовий кўзли, яшил туш – кулранг кўзли, сиёҳранг тушь эса қўйкўз хонимларни янада жозибали кўрсата олади. 
6. Киприклар четини яхшилаб бўяш учун ингичка ва калта чўткалардан фойдаланиш лозим.
7. Зигзак техникаси – зигзагсимон ҳаракатлар киприклар узунлиги бўйлаб олдинга ва орқага бажарилади. Айниқса, бу ҳаракат пастки киприкларни бўяшда жуда қўл келади. Бўялган пастки киприклар кўзларингизни янада жозибали кўрсатади.
8. Профессионал моделлар берадиган маслаҳатларга кўра, агар сиз макияжингизни янгилаб олмоқчи бўлсангиз, тушь чўткасини киприкларингизга яқин олиб келиб, бир-икки бор кўзларингизни пирпиратиб олинг. Бу ҳаракат ўлароқ киприкларингиз нафақат бўялади, балки янада узунроқ бўлади.
9. Тушдан фойдаланишдан аввал пастки қовоғингизга озроқ упа суртиб юборсангиз, юзингизга тўкилган туш зарраларидан «қутулиш» сизга муаммо туғдирмайди.
10. Мабодо киприкларингиз калтадек туюлаётган бўлса, уларни табиий равишда узунроқ қилиш мумкин. Қандай дейсизми? Соч учун мўлжалланган кондиционер ёрдамида. Бунинг учун киприкларингизга озроқ кондиционер суртиб, қуришини кутинг. Энди эса уларни чўтка ёрдамида тараб, тушь суртинг. Намлантирувчи крем ёрдамида ҳам худди шундай натижага эришиш мумкин.
11. Ва яна бир нечта зарурий маслаҳатлар:
- Биринчи қатлам суртган тушингиз қуримай туриб, иккинчи қатламни суртишга шошилманг.
- Тушь чўткасини ҳамиша ўнг бурчакка қараб қайириб ҳаракатлантириш лозим.
- Киприкларингизни бўяётганингизда кўзларингизни 5-6 сония пирпиратмай турсангиз, қовоғингизда тушь изи қолмайди.
- Тушни тўғри сақлай олиш ҳам ўзига хос санъат. Агар киприклар учун мўлжалланган воситангиз сизга кўпроқ муддат хизмат қилишини хоҳласангиз, чўткани туш флаконига солиб «кўпиртирманг». Чўтканинг 3-4 марта флакон ичига кириб-чиқиши тюбика ҳаво киришини таъминлайди, демакки, тушнинг яроқлилик муддати қисқаради.
Чўткани флаконга ботирганингизда, уни айлантириб олишингизнинг ўзи кифоя.

Косметик воситаларнинг сақланиш муддати
Қутиси очилмаган тақдирда косметик маҳсулот ўз хусусиятларини 30 ойгача йўқотмайди. Қадоғи очилиши билан у аста-секин бузила бошлайди.
Атир – 1 йил. Маҳсулотни салқин ва қоронғи жойда сақлаш лозим.
Юз учун крем, лосьон ва ниқоблар – 3-6 ойгача. Хусусан, лосьоннинг сақланиш муддати – 3 йил. 
Тушь – 3-6 ой.
Терини тозалаш учун махсус воситалар(кўпиклар) – 2 йилгача.
Тана учун крем ва лосьонлар – 1-1,5 йил.
Кўз атрофи териси учун махсус воситалар – 3 ой.
Румяна ва упалар – 3 йил (Упа учун мўлжалланган кисточкани юмшоқ шампун ёрдамида тез-тез ювиб туриш лозим. Акс ҳолда ундаги ёғ упага ўтади ва натижада упани бир текисда суртиш мумкин бўлмай қолади).
Душ, ванна ва тана учун мойлар – 3 йилгача.
Тонал крем – 1 йил (Крем суришда ишлатиладиган губкани ҳафтада бир марта 60 градус температурадаги илиқ сувда ювиб туриш лозим, акс ҳолда унда бактериялар кўпайишига олиб келади).

Лаклар – 2 йилгача ва ундан камроқ (Лак қуюқлашиб қолган тақдирда, ичига ацетон қуйиш ярамайди. Бундай ҳолларда махсус суюқликлардан фойдаланиш лозим).


Категория: МОДА ОЛАМИ | Просмотров: 1244 | Добавил: Ангелочка | Рейтинг: 1.7/3
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: