Главная » 2009 » Iyun » 4 » Мэтсю таркибни аниқлаб олди
11:51:07
Мэтсю таркибни аниқлаб олди

 

2010 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг хал қилувчи ўйинлари олдидан Қатар терма жамоаси бош мураббийи Бруно Мэтсю 24 та футболчини таркибга киритди. 6 июн куни қатарликлар Австралияни қабул қилишса, 10 июн куни Японияга сафар уюштиришади. Осиёнинг 2006 йилдаги энг яхши футболчиси Халфан Иброҳим, терма жамоанинг собиқ сардорлари Абдулла Коне ва Саад Ал-Шаммари, шунингдек, Мустафо Абди ва Хусайн Ёсирлар Мэтсюнинг эътиборидан четда қолишди. Аксинча, уларнинг ўрнини Ахмад Ал-Фариз ва Муҳаммад Ёссир каби янги ўйинчилар эгаллашди. ”Ушбу таркиб билан биз иккита ўртоқлик учрашувида зафар қучишга эришдик – Саудия Арабистони (2:1) ва Ироқ (1:0) терма жамоалари доғда қолдирилди, - деди Мэтсю. – Демак, расмий ўйинларга барча қуролларимизни ишга солган ҳолда киришамиз”. Қатар терма жамоасининг таркиби – Дарвозабонлар: Муҳаммад Сақр, Баба Малик, Қосим Бурхон Ҳимоячилар: Билол Муҳаммад, Ахмад Ал-Фарис, Иброҳим Мажид, Хамид Шами, Тохир Закариа, Мусо Хорун, Салмон Мусабах, Мешал Муборак, Али Носсир, Месаид Хамад Ярим ҳимоячилар: Муҳаммад Абдулраб, Мажди Сиддиқ, Муҳаммад Ёссир, Мажид Муҳаммад, Хассан Ал-Хайдус, Али Афиф, Талал Ал-Блуши, Фабио Сезар, Вохид Муҳаммад Ҳужумчилар: Себастьян Сориа, Юсиф Ахмад

Категория: ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 1109 | Добавил: Ангелочка | Рейтинг: 4.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: