Главная » 2009 » Iyun » 4 » Терма жамоа Осиё ўйинларида қатнашади
11:48:01
Терма жамоа Осиё ўйинларида қатнашади

 

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 2009 йилдаги ёпиқ иншоотларда ўтказиладиган III-Осиё ўйинларига тайёргарлик ҳаражатларини Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўтаради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев жамғарманинг ижрочи директори Жаҳонгир Маҳмудовга топшириқ берди. Хабарингиз бор, 2009 йилнинг октябр ойида Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида ёпиқ иншоотлардаги III-Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада иштирок этиш билан боғлиқ молиявий масалаларни ҳал қилиш жамғарманинг зиммасига юкланди. Федерация раҳбарияти, шунингдек, мусобақада қатнашиш юзасидан Республика Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан яқин ҳамкорликда ишлаши керак бўлади. Тошкентда 2010 йилда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионати баҳсларини мусобақалар тақвимига киритиш, республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш, уларни молиялаштириш масалаларини ҳал қилиш масалалари ҳам муҳокама марказида бўлди. Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасида шу йилнинг 21 май куни бўлиб ўтган мажлис Ўзбекистонда футзални янада ривожлантириш, футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳсларини нафақат сақлаб қолиш, балки мусобақани давом эттирган ҳолда унинг савиясини янада кўтариш бўйича 2009 ва 2010 йилларга белгиланган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш каби долзарб масалаларга бағишланган эди. 

Категория: ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 1451 | Добавил: Ангелочка | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: