Главная » 2009 » Iyun » 1 » 1 июн куни матбуот анжмуни ўтказилади
13:34:51
1 июн куни матбуот анжмуни ўтказилади

 

1 июн куни Ўзбекистон футбол федерациясининг мажлислар залида Ўзбекистон ҳамда Босния ва Герцеговина терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилади. Матбуот анжуманининг биринчи қисми соат 10:30 да Босния ва Герцеговина терма жамоаси бош мураббийи Мирослав Блажевич иштирокида ўтади. Сўнгра, 11:00 да Ўзбекистон миллий терма жамоаси устози Миржалол Қосимов журналистлар саволларига жавоб қайтаради. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Босния ва Герцеговина терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 1 июн куни “Пахтакор” марказий стадионида соат 19:05 да бошланади.

Категория: ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 973 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: