Главная » 2009 » Iyun » 1 » НАМАНГАНЛИК ФУТБОЛЧИЛАР — «УМИД НИҲОЛЛАРИ-2009» ҒОЛИБИ
13:31:15
НАМАНГАНЛИК ФУТБОЛЧИЛАР — «УМИД НИҲОЛЛАРИ-2009» ҒОЛИБИ

Гулистон шаҳрида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг “Умид ниҳоллари-2009” республика спорт ўйинлари бугун ўз ниҳоясига етди. 29-31 май кунлари бўлиб ўтган мусобақада спортчилар спортнинг 12 та тури бўйича мусобақаларда беллашишди. Футбол мусобақаларида эса 14 та жамоа иштирок этишди ва қуръа натижаларига кўра Қашқадарё ва Сирдарё вилояти жамоалари тўғридан-тўғри чорак финалдан бошлаб мусобақаларга киришишди. Спорт ўйинлари қисқа муддат ичида ўтказилгани боис, учрашувларнинг ҳар бир бўлими 25 дақиқадан иборат қилиб белгиланди. Асосий вақтда дуранг натижа қайд этилган ҳолатда дарҳол пенальтилар сериясига навбат берилди. Икки кунлик ўйинлар натижасига кўра, Наманган вилояти футбол жамоаси “Умид ниҳоллари-2009” ғолибига айланди. Иккинчи ўрин андижонликларга насиб этган бўлса, бронза медали Тошкент шаҳри футбол жамоасига насиб этди. Мусобақада қайд этилган натижалар билан таништириб ўтамиз: 1/8 финаллар Фарғона - Жиззах – 2:1 Қорақолпағистон – Андижон - 2:2. пен. бўйича 4:5. Бухоро - Хоразм – 0:3. Навоий - Наманган – 1:1. пен. бўйича 4:5. Самарқанд -Тошкент вил. – 3:3 пен. бўйича 5:4. Тошкент ш. – Сурхондарё – 5:3. Чорак финаллар. Қашқадарё - Фарғона – 1:2 Хоразм-Наманган – 0:2 Тошкент ш. – Самарқанд – 1:1. пен. бўйича 5:4 Андижон – Сирдарё – 2:2. пен. бўйича 5:3 Ярим финаллар Фарғона – Наманган – 0:3 Тошкент ш. – Андижон – 0:1 3-ўрин учун Фарғона – Тошкент ш. – 3:0 ФИНАЛ Наманган – Андижон – 2:1.

Категория: ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 1249 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: