Главная » 2009 » May » 24 » “Нефтчи” – “Насаф”: ўйин 10 июнда
12:14:33
“Нефтчи” – “Насаф”: ўйин 10 июнда

Ўзбекистоннинг ҳар уччала клуби – “Бунёдкор”, “Пахтакор” ва “Нефтчи” Осиё мусобақаларида 1/8 финал босқичига чиқишлари муносабати билан Ўзбекистон чемпионатининг “Бунёдкор” – “Пахтакор” ҳамда “Нефтчи” – “Насаф” учрашувлари кейинроқ муддатга қолдирилганлиги ҳақида аввал хабар берган эдик. Фарғонанинг “Нефтчи” ва Қаршининг “Насаф” клублари ўртасидаги ўйин 10 июн куни ўтказиладиган бўлди. Бундан ташқари, шу куни Ўзбекистон Кубогининг чорак финал босқичи доирасида “Бунёдкор” – “Шўртан” учрашуви ҳам бўлиб ўтади. Қуръа натижасига кўра, “Бунёдкор” майдон эгаси ҳисобланади. 11 июн куни эса, “Навбаҳор” ҳамда “Пахтакор” жамоалари ўртасида мамлакат Кубогининг 1/8 финал беллашуви ўтказилиши режалаштирилган.

Категория: ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 548 | Добавил: Ангелочка | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: