Главная » 2009 » May » 24 » КИЙИМИМ ПОКИЗА БЎЛСИН, ДЕСАНГИЗ...
10:04:09
КИЙИМИМ ПОКИЗА БЎЛСИН, ДЕСАНГИЗ...
Пахмоқли сочиқ ва халатлар юмшоқ бўлиши учун уларни ювиб бўлгандан кейин тузли сувга 15 дақиқа ботириб қўйиш керак бўлади. Бундай тартибда ювилган пахмоқли буюмларни дазмоллаш керак эмас. 

Ошхона пардалари яхши ювилиши ва ранги чиройли бўлиши учун кечаси совуқ тузли сувга ивитиб қўйиш керак бўлади. 

Қўлрўмолчаларни тузли сувда ювсангиз ёки ювиш олдидан тузли сувга ивитиб қўйсангиз, яхши тозаланади. 

Эркакларнинг бўйинбоғларини дазмоллаш шарт эмас. Агар бўйинбоғ жуда ғижим бўлиб кетган бўлса, уч литрли банкага қайноқ сув солиб, бўйинбоҚни унга айлантириб чиқиш керак. 

Шимларнинг тиззаси тезда чиқиб қолмаслиги учун дазмоллаш олдидан ўша жойига сиркали сув сепиш керак бўлади. 

Нам ўтин яхши ёниши учун устига туз сепиш керак.

Категория: ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР! | Просмотров: 1007 | Добавил: Ангелочка | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: