Главная » 2009 » May » 24 » РОНАЛДУНИНГ ХАЁЛИ “РЕАЛ”ДА ЭМАС
09:51:57
РОНАЛДУНИНГ ХАЁЛИ “РЕАЛ”ДА ЭМАС

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Криштиану Роналду ўзи ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритиб ўтди. Маълумки, яқинда матбуотда Роналду “Реал”га кўчиб ўтаётгани хусусидаги хабарлар тарқалганди. Sporting Life сайтига интервью берар экан португалиялик футболчи бу маълумотларни инкор этди.

“Айни дамда менинг фикру-хаёлим “Барселона” қарши кечадиган ўйина қаратилган. Ҳозирда миямда кейинги мавсум ҳақидаги ўйлар йўқ. Ишончим комилки, агар Перес “қироллик клуби”нинг президентига айланса ажойиб жамоа тўзиши мумкин. Лекин бугунги кунда улар лагеридаги гаплар мени ҳаяжонга солаётгани йўқ. Мен “МЮ” футболчисиман. Шундай экан шу жамоа учун қайғуриш менинг бурчимдир. Кейинги мавсумда нима бўлишини эса вақт кўрсатади”,- деди Роналду. 


Категория: ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 540 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: