Главная » 2009 » May » 22 » JUMA MUBORAK!
09:44:18
JUMA MUBORAK!


Жума аёмингиз муборак булсин! Аллохим сизу бизларни иймонимизни мустахкам, калбларимизни факат узини севгувчи калб килсин Омин.
Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят килинади: «Аллох таоло Аршни яратганда хомил (кутарувчи) фаришталарга уни кутаришни буюрди. Арш уларга огир келди. Аллох таоло: «Субханаллох, деб айтинглар», деб буюрди. Фаришталар, субханаллох, дейишди, шунда уларга енгил булди. Улар Аллох Одам алайхиссаломни яратгунча субханаллох деб туришди. Одам (а.с.) акса урганида Аллох таоло уни алхамдулиллах дейишга илхомлантирди. Аллох таоло айтди: «Сенга Раббинг рахм килди ва сен мана шунинг учун яратилдинг». Малоикалар шунда: «Иккинчи калима хам улуг экан. Бизлар ундан гафлатда колмаслигимиз керак», дейишиб уни олдингисига кушишди.
Бир неча вакт фаришталар, субханаллохи валхамдуллиллахи, деб айтиб юришди, бу хол Нух (а.с.) замонларигача давом этди. Биринчи булиб санам тутган кавм Нух (а.с.) кавмлари эди. Аллох таоло Нух (а.с.) кавмларини, ла-а илаха иллаллох, деб айтишга буюрди. Шунда улардан рози булишини билдирди. Фаришталар ушанда «Учинчи калима хам улуг ва шарафли экан. Биз бундан гафлатда колмаслигимиз керак», дейишиб, уни олдинги икки калимага кушишди. Узок муддат субханаллохи валхамдулиллахи ва ла-а илаха иллаллох калимасини айтиб юришди. Бу хол Иброхим алайхиссалом пайгамбар булиб келгунларича давом этди. Аллох таоло Иброхимга (а.с.) курбонлик килишни буюрди. Кейин кучкор берди. Кучкорни курганларида у зот хурсанд булиб, Аллоху акбар, дедилар. Фаришталар айтишди: «Бу калима хам улуг ва шарафли экан», деб уни олдинги учтасига кушишди ва субханаллохи валхамдулиллахи ла-а илаха иллаллоху валлоху акбар, деб айтиб юришди. Вактики Жаброил алайхиссалом бу гапларни Пайгамбаримиз (с.а.в.) айтган эди, у зот шодланиб: «Ла-а хавла ва ла-а куввата илла биллахил ъалиййил ъазим», дедилар. Шунда Жаброил алайхиссалом: «Бу калимани олдингиларига кушинг», деди.
Жума аёмингиз муборак булсин.


Категория: МУБОРАК ЖУМА | Просмотров: 1499 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: