Главная » 2009 » May » 21 » ҚАЙСАР ҚИЗ ҚАСОСИ 2 Кисм
16:52:43
ҚАЙСАР ҚИЗ ҚАСОСИ 2 Кисм
— Яхши одамда ҳеч қачон ёмон ният бўлмайди. 

— Бўпти, дўст сифатида учрашиб турамиз. 

* * * 

Дилшода бу учрашувга астойдил тайёрланди. Истироҳат боғига бориб дарвоза олдида турган бир тўда одамлар орасидан ўзини кулфат ботқоғига ботирган ўша ҳайдовчини, жингалак соч йигитни дарров таниб, қалбини худди ўша тундаги сингари қўрқув аралаш ҳаяжон қоплаб олди. Унга узоқдан бир неча лаҳза ғазаб билан тикилиб турди-да, ўзини босиб олишни, унинг ёнига «қора дори» хуморидан ночор аҳволга тушиб қолган гиёҳванд қиз қиёфасида бориши лозимлигини тушунди. 

— Бўрибой ака, мени қутқаринг. Бўлмаса ўлиб қоламан, — шивирлади у аянчли овозда унинг олдига бориб. 

Йигит ўз исмини айтиб мурожаат қилаётган бу қизни қаерда кўрганлигини эсламоқчи бўлгандек, бир неча лаҳза қизариб кетган кўзларини лўқ қилиб унга тикилди. Эслолмади шекилли, ҳар эҳтимолга қарши бепарво қиёфага кириб «Фақат доллар оламан» деди тумшайиб. 

Дилшода бу гапдан йигитнинг ўта эҳтиёткор эканлигини, «қора дори»ни ҳам фақат долларга сотишлигини, нархини ошириш мақсадида ҳар қандай қора ниятлардан ҳам қайтмаслигини тушунди. 

— Менга барибир, фақат тезроқ, Бўрибой ака, — деди яна ялинчоқ қиёфада. 

Бўрибой бир қадам ортига тисралиб, қизни бошидан оёғигача синчиклаб разм солди. 

«Илинди! Энди у мени қаергадир таклиф қилади!» ўйлади бу пайт Дилшода ичида қувониб. Йигит қиз чиройидан қаноатланди шекилли, тунд қиёфасига табассум ёйилди. 

— Менга қара қушча, сени танимаяпман. Аммо кетворган экансан. Сени базмга таклиф қилишим мумкин. Борасанми? 

«Ана! Бу ифлос мени ўз фаҳшхонасига тортишни мўлжаллаяпти. «Гўзаллик олдида ҳар қандай ваҳший ҳам одатдаги эҳтиёткорлигини, хавф-хатарни унутиб қўйишади» деганлари рост шекилли. Демак олға!», ўйлади қиз ўзича. 

— Жон деб бораман, ака. Кетдик. 

— Э, шошилма, кеч соат бешларда шу ерга келсанг, сени ўзим олиб кетаман. 

— Аммо... кечгача ўлиб қоламан-ку, Бўри ака! — деди қиз яна ёлвориб. 

Йигит атрофга аланглаб олди-да, қизнинг қўлига кичик қоғоз пакетча қистирди. 

— Бир доллар чўз! — деди кейин буйруқ оҳангда. 

Дилшода миннатдор қиёфада яқинда «ишлаб олган» ўн беш долларнинг бешталигини чиқариб йигитга узатди. 

— Қайтимига кечқурин яна берасиз! Келишдикми? 

— Келишдик! Учавер қушча, соат бешда шу ерга келишни унутма! 

Дилшода ўзини жуда қувониб кетган қилиб кўрсатиб ортига қарамасдан ундан узоқлашди. Бўривой эса шундай зўр қушчани қўлга туширгани ва кечқурун у билан қиладиган ишрати ҳақида ўйлаб, мамнун ҳолда қизнинг орқасидан тикилиб қолди. 

* * * 

— Тузук, анча ўзингга келиб қолибсан. Кани кетдикми? — айтилган вақтда шодон кутиб олди уни Бўрибой. 

— Кетдик. 

Улар Бўрибойнинг оппоқ «Лачетти»сига ўтиришди. Дилшода йўл-йўлакай олдинда турган қасос оловида ёниб, қалбида тўлиб-тошаётган нафрат ҳисларини босиб, ўзини бепарво тутишга уринарди. 

Машина даҳадаги кўп қаватлик уй олдига келиб тўхтади. Бешинчи қаватга кўтарилишиб, хонага киришганларида турли алфозда диванда, креслода, ҳатто полга тўшалган кўрпача устида ярим ялонғоч чўзилишиб, кўзлари юмуқ ҳолда ётган уч қиз ва икки йигитни кўриб, Дилшоданинг юраги орқасига тортиб кетгандек бўлди. Манзара ниҳоятда қўрқинчли ва аянчли эканини кўриб, бундай вазиятда иш битириши ниҳоятда мушкул бўлишини сезиб, беихтиёр бир қадам ортига тисланди. 

— Қўрқма қушча, булар аллақачон бошлаб юборишганга ўхшайди. 

Кириб келишаётган Бўрибой ва янги қизни кўришиб, йигитлар ғимирлаб қолишди. 

— Ой, новенкая! Добро пожаловать! — деди қизлардан бири базўр кўзини очиб. 

— Борка, ўн бешта кўкидан бераман, қизингни менга бер! 

Дилшода ўзига еб қўяр даражада суқ билан қараб турган йигитга қараб, уни дарров таниди. Бу ўша туни унинг қўлларини қайириб, қичқиришга йўл қўймаган барзанги йигит эди. 

— Тошингни тер! У фақат меники бўлади. Унга қўл теккизсанг, бугунги ҳақингдан маҳрум бўласан! 

Бўрибой Дилшодани етаклаб бориб, креслода ўтирган йигитни қўполлик билан турғазиб юборди ва уни ўтқазиб қўйди. 

— Қани, уларга етиб оламизми? — деди у шерикларига беписанд имо қилиб Дилшоданинг ёнига ўтириб. 

— Бошладик! — деди Дилшода дадиллик билан, унинг ҳар қандай буйруғига бир амаллаб чап беришга аҳд қилиб. 

— Ўзинг эплайсанми, ё ёрдамлашиб юборайми? — деди Бўрибой унга бир флакон новокаин ва шприц узатиб. 

— Мен ҳаплаб ичишга ўрганганман, буларингизнинг кераги йўқ. 

— Бекор қиласан, шприц билан тезроқ таъсир қилади, кайфи ҳам бошқача бўлади. 

— Билагимда из қолдиришни, уни ҳамма кўришини истамайман. Кейин шприцдан СПИД юқади дейишади. Мен бундан жуда қўрқаман. 

— Лақма экансан. Шприцни бир ўзинг ишлатишинг керак. Ҳа майли, билганингни қил, ма, ҳаплай қол. Манаву беш долларинг. Бугун менинг ҳисобимдан маишат қиласан. 

— Раҳмат, мард экансиз, Бўрибой ака. 

Дилшода шундай деб стол устида турган маъданли сувдан бир стакан қуйиб олди. Бўрибой берган пакетчадаги кукунни билдирмасдан кўкраклари орасига қуйиб юборди. Кейин бўш қоғозчадаги кукунни оғзига қуяётган мисол ҳаракат қилиб бошини орқага ташлади. Қоғозда ҳеч нарса қолмасин учун уни бир қўли билан туртиб-туртиб қўйди. Кукун юқидан бир неча зарралар оғзига тушганидан ижирғаниб, ёлғондакам чайналиб, устидан стакандаги сувни ичиб юборди. Бу пайт томирига новокаинда эритилган кукунни юбораётган Бўрибой ҳафсала билан шприц ичидаги суюқликни иложи борича секин кетишига тикилиб турарди. Дилшода Бўрибой деганларининг тақдири ўз қўлида эканлигига бутунлай ишониб унинг ёнига келиб ўтирди. Суюқликни томирига жўнатиб бўлган Бурибой уни қучиб, суйкалана бошлади. 

— Йўқ, бу ерда эмас, — сакраб кетди Дилшода, уни бошқа хонага олиб ўтиб, ишини бажариш мақсадида. — Анавулардан уяламан. 

— Вой-эй, уяламан дегин, бизда ҳаммаси очиқчасига. Ҳали ўзинг томоша ҳам қиласан, бундан илҳомланасан ҳам. 

— Илҳомланиш учун менда бошқа восита бор. Ҳамманинг кўз олдида бундай қилиш, ҳайвонлик. 

— Ана холос, жуда уятчан чиқиб қолдинг-ку! Нимам бор дединг? 

— Эҳтиросни ўн марта оширадиган дорим бор. Американики. 

— Қани кўрсат-чи! 

— Фақат бошқа хонага ўтсак... 

— Ўргулдим сендай уялчан фоҳишадан. Уялар эмиш, юрақол, ҳозир уйқум келиб қолади. 

У сархуш ҳолда Дилшодани елкасидан қучиб, бошқа хона томон етаклай бошлади. Дилшода унинг гапириш оҳангидан ҳозиргина қабул қилган қора дори таъсирида бўлган йигитнинг унчалик ҳафсаласи ҳам йўқлигини сезди. 

— Тўхтанг, сув билан фужерни олай. Уни сув билан ичамиз. Иккаламиз ҳам шундай эҳтирос оловига тушиб кетамизки, таърифлашга сўз йўқ. Мен уни доим ёнимда олиб юраман. 

Дорини бошқа мақтаб ўтиришга ҳожат қолмади. Бўрибой дорини олар-олмас бўғзига ташлаб, устидан сув ичиб юборди. Шоҳонавий эҳтиросни кутиб Дилшодани мажбурлагандек ялаб юлқиётган Бўрибойни орадан беш дақиқа ўтар ўтмас, қувуғидан бошланган қаттиқ оғриқ исканжага ола бошлади. Ниҳоят у оғриққа дош беролмай, ётган жойида типирчилаганича бор овозда сўкиниб додлай бошлади. Хонага ҳовлиққанича нариги хонадаги иккинчи таниши югуриб кирди. Дилшода эшикни ичидан қулфлаб олишни унутганидан афсусланди. Бу пайт Дилшодага жуфтакни ростлаб қолиш учун энг қулай лаҳза эди. Аммо шундай қилса, иккинчи ярамас жазосиз қолишини ўйлаб, воқеа ривожини кута бошлади. 

— Нима бўлди, нима қилди?— сўрай бошлади иккинчи гиёҳванд ҳовлиқиб. 

— Афтидан ҳафсаласи келмагани учун баҳона қиляпти. Ё бирор бемаза нарса еб ичи оғриб қолган, — бамайлихотир жавоб берди Дилшода. — Менинг ҳам ҳафсалам пир бўлди. Аввалдан сизни танласам бўларкан. Нима дедингиз? Юрақолинг нариги хонага... 

У иккинчи тунги қароқчини қўлидан ушлаб, мажбурлагандек нариги хонага етаклай бошлади. 

— Аввал Боркага ёрдам қилайлик, ахир. 

— Э, у ўлмайди. Тезроқ юра қолсангиз-чи. 

Улар эшик олдига етишганида типирчилаб ётган Бўрибой тилга кириб қолди: 

— Саш...ка, уни ушла. Уни ўл...дир! У мен...га нима...дир ичир...ди. Вой, ҳо...зир ў...либ қоламан. 

Бу гапни эшитиши биланоқ Дилшода ўзини бошқа хонага урди. Томирига қора дори юборган барзанги ўзини анча бўшашган сезарди шекилли, хона ичида Дилшодани қувлайвериб бутунлай ҳолдан тойди. Шунда унинг шерикларини ёрдамга чақириш ёдига тушиб қолди. 

— Болалар, уни ушланглар, у Боркани ўлдириб қўйди! 

Бу гапни эшитган қизлар чийиллаб юборишди, аммо ўринларидан туришмай қўлига пичоқ олиб бегона қизга хезланаётган Сашкага, унинг шеригига ваҳима билан тикилиб қолишди. 

Дилшода ҳозир ўлдирилиши мумкинлигидан дир-дир титрар, бу барзанги йигитга бас кела олмаслигини сезиб, унга қандай чап бериш йўлларини қидирарди. Бирдан Дилшод берган мослама аппарат сумкачасида эканлигини эслади. Уни олиб сумкачасини ҳужумга ўтаётган Сашканинг башарасига ирғитди. Сумкачаси унинг нақ башарасига бориб теккан пайт аппарат тугмачасини босди. Худди бутун нажот мана шу тугмачада эканлигини сезгандек, уни тинимсиз босди. Бу пайт иккинчи гиёҳванд орқасидан келиб ерга йиқитди. Бир пасда унинг оёқ-қўлларини боғлаб ташлашди. 

Сашка дегани унинг бўғзига пичоғини тираб, сўроқ бошлаётган пайт эшик ланг очилиб, қўлида тўппончасини ўқталиб Дилшод ва икки милиционер йигит кириб келишди. 

— Ҳеч ким жойидан қимирламасин! Пичоғингни ерга ташла, ифлос! — ҳайқирди у Дилшоданинг таҳликали ҳолатини кўриб. 

Ҳамма жойида қотиб қолди. Нариги хонадан Бўрибойнинг қаттиқ инграган товушигина эшитиларди. Икки милиционер бир зумда ҳамманинг қўлига кишан урди. Дилшод ранги-рўйи оқариб кетган Дилшоданинг қўл-оёқларидаги тугунларни ечиб ташлади. 

— Тузукмисиз, сизга ҳеч нарса қилмадими? — сўради у меҳрибонлик билан Дилшодага сув қуйиб ичираркан. 

— Сиз... сиз милиционермисиз? — сўради Дилшода унга ҳайрат билан тикилиб. 

— Бўлмасам-чи? Агар милиционер бўлмасам, сизни анаву гиёҳванд билан шу уйга кириб кетганингизни қаёқдан кўрардим? Аммо сигнални вақтида берибсиз-да. Анчадан бери бу гиёҳвандларни жиноят устида қўлга тушира олмай юрардик. Мана, сизнинг ёрдамингиз билан... 

— Ташқарида акам мени пойлаб турган бўлса керак. 

— Уни қаранг-а, биз безовталаниб, у ёқ-бу ёққа бориб келаётган йигитни гиёҳвандларнингқўриқчиси деб ўйлаб, қўлига кишан уриб машинага қамаб келибмиз. Сизни ўлдириб қўйишса, ташқарида қолган акангиз нима қила оларди? Нега бунча калта ўйладингиз? Яхшиям мосламани берган эканман. 

— Мен бунчаликка борар деб ўйламагандим. Афсус, қароқчилардан иккинчисини жазолай олмадим. 

— Уни энди қонун жазолайди, безовта бўлманг. Йигитлар, хонани тинтиб, ашёвий далилларни топинглар. Машинадаги йигитни қўйиб юбориб, манавиларни чиқаринглар. 

* * * 

Гиёҳванд йигитлар ва унинг шериклари гиёҳвандлик моддалари билан савдо-сотиқ қилганликда айбланиб, узоқ муддатга қамалиб кетишди. Ҳам қонун, ҳам Дилшода томонидан қилмишига яраша жазоланган Бўрибойнинг тақдири ҳақида ҳеч нарса дея олмаймиз. Аммо Дилшода шуни яхши биладики, у томонидан тажриба қилинган каламуш ва қуён ҳамон модаларига нисбатан бепарво, мўмин-қобил бўлиб яшаб юришибди. Иккинчи қароқчини тегишли равишда жазолай олмагани учун Дилшода ҳамон афсусда. У энди барча дориларнинг кимёвий хусусиятлари-ю, таъсир доирасини чуқур ўрганиш билан банд. Фақат Дилшод акасининг маслаҳати билан каламуш-у, қуёнлар устидан тажриба ўтказишни, дориларни инсонларда синаб кўришни бас қилган. Домлалари ундан келажакда зўр доришунос чиқишлигидан башорат қилишмоқда. 

Доимо очиқ-сочиқ кийинадиган, бир гапириб ўн куладиган, текканга тегиб, тегмаганга кесак отадиган калондимоғ Дилшода ҳаётнинг аччиқ сабоқларидан кейин бутунлай ўзгариб кетди. Ҳамкурслари эндиликда одмигина кийиниб юрадиган, сочларини қизларникидек ўстириб олган бу қиз шунчалар самимий, шунчалар камтар, ширинсўз бўлиб қолганига ҳечам ишонгилари келмайди. Милиция капитани Дилшод Раҳимов ҳамон адашининг қўнглини тополмай овора. Унинг барча дил изҳорларига Дилшода доим бир хил жавоб беради: «Биз бир умр дўст бўлиб қоламиз, Дилшод ака»...

Категория: МУЛОХАЗА | Просмотров: 1648 | Добавил: Ангелочка | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: