Главная » 2009 » May » 14 » ОҚ УЙ ВА КРЕМЛДАГИ АРВОҲЛАР
21:19:04
ОҚ УЙ ВА КРЕМЛДАГИ АРВОҲЛАР
— Мен жинни эмасман, — куйюнчаклик билан дейди Жорж Бушнинг қизи Женна арвоҳлар билан учрашгани тўғрисида айтиб берар экан... 

Оқ уйда арвоҳларнинг кезиб юриши тўғрисидаги маълумотлар аввал ҳам кўп марта қайд этилган эди. Аммо бугун бу маълумотлар кўпчилик томонидан тасдиқлана бошланди ва бунга барча эътибор қаратмоқда. Хусусан, Оқ уй коменданти Гарри Уолтерс ҳам ўз интервьюларининг бирида бу муҳташам бинода содир бўлаётган ғайритабиий ҳодисалар тўғрисида гапириб берган. 

Президент Жорж Буш эса ўзининг арвоҳлар билан учрашганлиги тўғрисида лом-лим демаган. Аммо ундан олдинги президентлар бу ерда ишлаганларнинг арвоҳларининг кўрган ёки эшитганликлари тўғрисида айтишган. Уолтерснинг таъкидлашича, арвоҳларни кўрган собиқ президентлар «арвоҳлар бизга куч беряпти», деб таъкидлашган экан. 

Кенжа Бушнинг эгизак қизларидан бири Женна отасидан фарқли ўлароқ, боқий олам сирларидан кўпроқ бохабар бўлмоқда. «Texas Monthly» журналида Женнанинг Оқ уйдаги арвоҳлар тўғрисидаги маълумотлари чоп этилган. 

— Одамлар мени жиннига чиқариб қўйишмоқда — дейди қизча. — Тўғри, мен уларни ўз кўзларим билан кўрганим йўқ, аммо уларнинг овозларини аниқ-тиниқ эшитдим. 

— Бир куни кечаси менинг уйимда жойлашган печка — каминдан кимнингдир куйлаётгани эшитилди. Бу машҳур бир операдан парча эди. Мен бу ҳақда опам Барбарага айтим, аммо у менга ишонмади. Келгуси ҳафтада биз менинг уйимда яшириниб, уларнинг яна куйлашини кутдик. Ана шунда кимдир пианинода 50-йилларнинг машҳур мусиқасини чала бошлади. Биз икки киши эдик, шунинг учун бу овозни эшитаётганимизни бир-биримизга қараб тасдиқлаб олдик... 

Сирли ҳодисалар билан шуғулланаётган мутахассисларнинг фикрича, бу овоз эгаси АҚШнинг собиқ президенти Гари Трумэннинг арвоҳидир. Чунки у ўз даврида пианинода музика чалишни жуда яхши кўрган. Трумэннинг ўзи ҳам ҳаёт бўлган чоғида Оқ уйда Авраам Линкольннинг арвоҳини учратганлигини айтиб ўтган эди. 

Бундай сирли ҳодисаларни тасдиқлаганлар кўп. Хусусан, нуфузли ахборот агентлиги «Reuters»нинг маълум қилишича, Линкольннинг хотини Мэри Оқ уйда АҚШнинг собиқ президенти Эндрю Жексоннинг овозини жуда кўп марта эшитганлигини ёзиб қолдирган экан. Шунингдек, у президентнинг марҳум ўғли Виллининг ҳам овозини эшитган экан. 

АҚШнинг бошқа бир президенти Вудро Уильсоннинг хотини ҳам арвоҳларга дуч келган. У кунларнинг бирида Оқ уйнинг боҚига кириб, атиргуллар экмоқчи бўлади. Аммо ана шунда собиқ президент Мэдисоннинг хотини Доллининг арвоҳи пайдо бўлади ва унга «менинг боғимга тегма», дея хитоб қилади. Шундан сўнг Вудро Уильсоннинг хотини ишини ташлаб чиқиб кетади. 

Ҳайритабиий ҳодисалар тўғрисида собиқ президент Линдон Жонсоннинг қизи Линда ҳам айрим фактларни келтиради. Унинг тасдиқлашича, бундай сирли ҳодисалар кўпинча, айни пайтда Бушнинг қизи Женна яшаётган хонада содир бўлади. Бу хона Оқ уйда «болалар уйи» номи билан машҳур. 

Журналистлар бир куни Оқ уй администраторидан «Бушни арвоҳлардан қандай ҳимоя қиласиз?» дея сўрашган. У «бу масала билан мен эмас, махсус хизмат вакиллари шуғулланади», деб жавоб берган. 

Администраторнинг ўзи эса полициячилар билан сўзлашиб турган пайтда ораларидан совуқ шамол ўтиб кетгани ва очиқ турган оғир ёғоч эшикларнинг ғичирлаганча ёпилганини эшитганлигини айтиб берган. «Мен у томонда ҳеч ким йўғлигини билардим, шу боис бутун аъзойи баданим жимирлаб кетди», дейди комендант. 

КРЕМЛДА НИМА ГАП? 

Кремлдаги арвоҳлар бирмунча фаоллиги билан алоҳида ажралиб туради. Айниқса, «халқлар доҳийси» Лениннинг арвоҳи. Гап шундаки, унинг арвоҳи ҳали ўзи тирик пайтидаёқ одамлар кўзига кўринган. Бу воқеанинг куни ҳам аниқ. Тарих фанлари номзоди Александр Горбовскийнинг тасдиқлашича, бу воқеа 1923 йил 18 октябрда (Лениннинг ўлимига уч ой қолганди) содир бўлган. Ўша пайтларда Владимир Ильич қаттиқ касал эди ва ўзининг севимли маскани Горкийдаги уйида даволанарди. Олимнинг айтишича, бир куни Кремль соқчиларининг бошлиғи Ленинни Кремлда кўриб қолади ва қаттиқ ташвишга тушганча, Горкийга қўнғироқ қилади: 

— Нима учун Ленин қўриқчиларсиз, бир ўзи бу ерда юрибди? 

Горкийдагилардан жавоб келади: «У ҳеч қаерга кетгани йўқ, ҳозир Горкийда, ўз уйида ётибди...» 

Ўша пайтда Кремлдаги Ленин қаергадир ғойиб бўлади ва атеистик тарбия олган одамлар бу иш билан шуғулланишга қўрқишади — ахир Худо рад этилган давлатда арвоҳлар нима қилсин?! 

Ўтган асрнинг ўрталарида содир бўлган воқеа ҳам диққатга сазовордир. Кремлда жойлашган Лениннинг махсус хонасини давлат хавфсизлик қўмитаси (КГБ) полковниги қўриқлар эди. Хона бир нечта қулф билан ёпиб қўйилган ва муҳрланган эди. Полковник ва унинг ҳамкасблари тунда Лениннинг кабинетида кимнингдир юргани ва мебелларнинг ғичирлаб, у ёқдан бу ёққа кўчирилаётган пайтидагидек овоз чиқаётганини эшитишади. 

Бу хонадан чиққан овозни Ельцин маъмуриятида ишлаган Сергей Филатов ҳам эшитган. 1993 йилда у бу овозларни аниқ-тиниқ эшитади ва қўриқчиларга хонани текшириб кўришни буюради. Ҳамма жойни тинтиб чиққан қўриқчилар жавоб беришади: «Ахир ҳамма хоналарга қулф осилган, у ерда ҳеч ким йўқ...» 

Лениннинг арвоҳи билан боғлиқ яна бир қизиқ факт сақланади. Лениннинг Самарада жойлашган музейидан вақти-вақти билан кимнингдир у ёқдан бу ёққа юрган қадам товуши ва ҳеч бир сабабсиз олма пирогининг ҳиди келарди. Олма пироги эса Лениннинг энг севимли таоми эди...

Категория: СИРЛИ ОЛАМ | Просмотров: 1267 | Добавил: Ангелочка | Рейтинг: 1.8/4
Всего комментариев: 1
1 Дадахон   (2013-07-14 03:33:03)
Ха,ажойиб вокелар.

Имя *:
Email *:
Код *: