Главная » 2009 » May » 14 » NAVBATDA TURGANIMDA....
20:45:32
NAVBATDA TURGANIMDA....
Массачусетслик илмий текшириш марказининг руҳиятшунос олимлари одамларнинг навбатда турганда, суҳбатлашаётганда, кимнидир кутиб турганида... оёғини, қандай туришига қараб, у кишининг феъл-атворини айтиб бериш мумкинлиги ҳақида тадқиқот ўтказишди. 

Оёғини чалкаштириб турса... Оёғини ҳар доим ана шундай кўринишда тутадиган одамлар ўзларига ишонишмайди ва уни атрофдагилардан яширишади. Улар ўта рашкчи ҳам бўлишади. Одамлар билан муомала қилишда қийналишади. Агар ҳаётда қийин вазиятларга тушиб қолишса, дарров ўзларини йўқотишади. Ҳаётларида содир бўлган қийин ҳолатларни узоқ вақтгача ёдларидан чиқара олишмайди. 

Товонлар бир жойда, оёқ учи айрилган... Мақсад сари интилувчан, ишбилармон ва ҳар томонлама уддабурон одамлар. Улар нима бўлса-да, ўз фикр¬ларида қаттиқ туришади ва буни исботлашга уринишади. Улар одамларнинг камчиликларини кечиришлари мумкин, лекин сотқинликни эмас. 

Гавда оғирлигини бир оёққа тушлаб турувчилар... Бундай одамлар эркин, қувноқ одамлар, бошқаларни ўзларига қаратишни яхши кўришади. Бош¬қаларга ўз фикрини ўтказишни ёқтиришади. Бундай инсонлар жуда оддий бўлишади. 

Оёқларини кенг кериб турувчилар... Улар ўта қатъиятли, ўзига ишонувчан бўлишади. Раҳбарлар ана шундай инсонлар орасидан кўп¬роқ чиқади.


Категория: ПСИХОЛОГИЯ | Просмотров: 1298 | Добавил: Ангелочка | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: