Главная » 2009 » May » 14 » ИНСОН ҲАҚИДА 44 ФАКТ
20:09:36
ИНСОН ҲАҚИДА 44 ФАКТ

1. Ўпканинг шамоллатилиши (нафас олинаётган ҳаво ҳажмининг нафас олиш сонига кўпайтмаси) соғлом инсонда дақиқасига 5-9 литрни ташкил этади. 


2. Агар инсон қонидаги барча эритроцитларни кетма-кет териб чиқилса, Ер шарини экватори бўйлаб уч марта айлантириш мумкин бўлган лента ҳосил бўлади. 

3. Инсон танасида 100-160 миллиард капилляр мавжуд. Агар уни бир чизиққа териб чиқилса у 60-80 минг километрни ташкил этади. Бу эса Ер экватори узунлигининг икки баробаридир. 

4. Инсоннинг йирик артериялари 20 атмосфера миқдордаги босимга бардош беради. 

5. Қадимий Юнонистонда инсонлар ўртача 29 йил, XVI асрда Европада 21, XVII асрда — 26, XVIII асрда 34, XX аср бошларида — 50, XX аср ўрталарида 70 га яқин XX аср охирида эса 60 йил умр кўришган. 

6. Қаттиқлик бўйича тиш эмалини кварцга тенглаш мумкин. Маълумки, энг ўткир қиличнинг ҳам бу эмалга урилганда дами қайтади. 

7. Бош миянинг исталган соҳасида қон томирнинг тиқилиши ёки ёрилиши асаб ҳужайраларининг нобуд бўлишига олиб келади. Асаб ҳужайралари қайта тирилмайди. Шу сабабли, уларнинг вазифаларини қисман соғ қолган ҳужайралар ўз зиммасига олади. 

8. Инсон ошқозонининг 1 квадрат сантиметр шиллиқ қаватига 100 ошқозон бези тўғри келади. Улар жуда зич жойлашган. 

9. Ҳисоб-китобларга кўра, инсон бутун умри давомида 2,5 тонна оқсил, 1,3 тонна ёғ, 17,5 тонна углеводлар ва 75 тонна сув истеъмол қилади. 

10. Инсон танасида 3 кгга яқин минерал тузлар мавжуд бўлиб, уларнинг 5/6 қисми скелет таркибига киради. Ўрта ёшли инсон танасида 300 грамм ош тузи мавжуд. 

11. Оқсиллар 20 та аминокислоталардан иборат бўлиб, улар турли оқсил бирикмаларининг 2500000000000000000 та комбинациясини ҳосил қила олиши мумкин. 

12. Адреналиннинг 15 грамми Ер шарида истиқомат қилаётган инсонларнинг барчасидан ҳам ортиб қоларди. 

13. Инсон организми 44-45,5 даражада қизишга чидаб бериши мумкин. Жуда кам ҳолларда 46 даражага ҳам чидаши мумкин. 

14. Бир сутка давомида инсон ишлаб чиқарган иссиқлик билан 33 литр муздек сувни қайнатиш мумкин. 

15. 60 ёшга кирган инсон умрининг 20 йилини уйқуда ўтказган бўлади. 

16. Инсон терисининг 1 квадрат сантиметрида 100 га яқин оғриқ нуқталари мавжуд. Бутун танада эса уларнинг сони миллионга яқин. 

17. Қулоқдаги барабан пардасига урилган товуш уни тебрантиради ва парда ҳаво тўлқинларининг тебранишларини такрорлайди. Барабансимон парда товуш тўлқин таъсирида водород атоми радиусига тенг масофага силжиса ҳам инсон ўша товушни эшита олади. 

18.Бош миянинг катта ярим шарлари қобиғининг 1 миллиметр кубида 20 мингдан ортиқ нейронлар мавжуд. Уларнинг ҳар бири 2-5 мингта бошқа нейронлар билан боғланиш ҳосил қила олади. 

19. Агар инсон эритроцитларини дақиқасига 100 дондан санаб турилса, уларнинг барчасини санаб бўлиш учун 450 минг йил талаб этилади. 

20. Бир кунда инсон илиги 320 миллиард эритроцитларни ўтказади. 

21. Илик, ўт пуфаги ва лимфа тугунларида пайдо бўладиган лейкоцитлар бор-йўғи 4-5 йил яшайди. 

22. Қонда баъзи бир моддаларнинг доимийлиги кишини ҳайратлантиради. Масалан, оқсил — 5-8%, қанд — 0,07-0,12%, тузларнинг умумий миқдори — 9,9%, бунда калий, натрий ва кальций тузларининг миқдори маълум бир аниқликда бўлади. 

23. Катта ёшли инсонда қоннинг тўлиқ айналиши 20-28 сонияда рўй берса, ёш болада бу 15 сония, ўсмирда 18 сонияни ташкил этади. Бир суткада қон тана бўйлаб 1,5-2 минг марта айланади. 

24. Юрак массаси тана массасининг 1/200 қисмига тенг, бироқ юракни озиқлантириш учун барча аъзоларни озиқлантиришга кетадиган энергетик ресурсларнинг 1/20 қисми сарфланади. Чунки юрак мушакларида модда алмашинуви инсоннинг исталган бошқа аъзосига нисбатан 10-20 баробар интенсив тарзда рўй беради. 

25. Инсон нафас оладиган ҳавода ис гази атмосферадагига нисбатан 100 баробар кўп. 

26. Ҳар дақиқада мия томирлари бўйлаб 3/4 литр қон оқиб ўтади, мия ярим шарларидаги барча қон томирларининг умумий узунлиги 560 кмни ташкил этади. 

27. Инсон зардоби бошқа ҳазм қилдирувчи суюқликлардан фарқли ўлароқ, ферментларга эга эмас. 

28. Инсон жигари унга тенг массадаги мушакка нисбатан 10 баробар кўпроқ кислород истеъмол қилади ва кўпроқ иссиқлик чиқаради. 

29. Жигар орқали бир дақиқада 1,5 литр қон оқиб ўтади, суткада эса 2000 литр. 

30. Инсон ичагининг 1 квадрат сантиметрида 3-4 минг патқават бўлади. Уларнинг ҳар бири 3000 ҳужайрадан ташкил топган. Ҳужайраларнинг ҳар бири эса 100 та сўрувчи каналга эга. Ингичка ичакларда сўриш юзаси 5 метр кватдратга тенг, яъни инсон танаси юзасидан 3 баробар катта. 

31. Инсон танасида оқсил мавжуд бўлмаган жой йўқ. Қон ва мушакларда оқсиллар улар массасининг 1/5 қисмини ташкил этади, мияда эса 1/12 қисмини. Ҳатто тиш эмалида 1/100 қисм оқсил мавжуд. Турли органларда оқсиллар 45-85% қуруқ моддани ташкил этади. 

32. Танамиздаги оқсилларнинг ярмиси 180 кун мобайнида янгиланиб туради, жигардаги оқсиллар эса 17-20 кунда. 

33. Инсон бош миясида 80% сув бор, мушакларда 76 фоиз, суякларда эса 25 фоизга яқин. 

34. Инсондаги жамики ички секреция безларининг массаси 100 граммни ташкил этади. 

35. Гипофиз мия билан 100 мингдан ортиқ асаб толалари билан боғланган. 

36. Инсон соч толаси қалинлиги совун кўпигидан 5000 баробар қалин, капилляр қон томиридан эса 5 марта қалин, ўргимчак тўридан эса 20 баробар. 

37. Бир боғлам селдерей ейиш учун инсон ундан олинадиган энергиядан кўра кўпроқ энергия сарфлайди. 

38. Инсон жилмайиш учун 40 та мушагини ишга солади, милтиқ тепкисини босиш учун атиги 4 та. 

39. Инсон кўзи 10 миллиондан ортиқ рангни фарқлаш хусусиятига эга. 

40. Инсон организмида 2000 дан ортиқ таъм билиш рецепторлари бор. 

41. Инсон оғзида 40 мингдан зиёд бактериялар бор. 

42. Эркак организмидаги энг кичик ҳужайра сперма ҳужайраларидир. 

43. Инсон танасида 2 миллиондан ортиқ тер безлари мавжуд. Ўртача катта ёшли инсон ҳар литр терланиши билан 540 калория йўқотади. Эркаклар аёлларга нисбатан 40 фоиз кўпроқ тералашади. 

44. Инсон ингичка ичаги ҳаётлигида 2,5 метрча келади. Бироқ вафот этгач, ичак деворларини ушлаб турган мушаклар бўшашади ва унинг узунлиги 6 метрга етади.

Категория: КИЗИКАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР | Просмотров: 2551 | Добавил: Ангелочка | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: