Главная » 2009 » May » 12 » ШАЙТОНКЎЛ ДИНОЗАВРЛАРИ 1 qism
08:53:57
ШАЙТОНКЎЛ ДИНОЗАВРЛАРИ 1 qism
Балки бу ерда ҳеч қандай шайтонлар ёки қўрқинчли мавжудотлар йўқдир? Аммо кексаларнинг гапларига қараганда Улитау туманилик Елдирей исмли қозоқ миллатига мансуб балиқчини ўтган асрнинг 30-йиллари охирида Шайтонкўлда илонбошли, улкан сув мавжудоти тишлаб олган. Оқибатда у бир оёқсиз қолган эмиш... 

Охирги марта Шайтонкўлни яхшилаб текшириш, чуқурлигини ўлчаб кўриш учун бундан 20 йиллар аввал (1986 йили) муваффақиятсиз уринишган. Ўмон об-ҳаво, тик қоялар, қалин тиканли бутазорлар ўшанда одамларнинг тоғ устига кўтаришларига халақит берган. Ниҳоят Жезқазған университетида ўқувчи юқори курс талабалари бўлган йигитлар тилсимли жойга бир амаллаб етиб боришган. Аммо сув нотинч мавжлана бошлагани, остидан қандайдир товушлар келаётгандек туюлгани учун улар тезда пастга тушишга қарор қилишган. 

Вилоят ўрмончилик ва овчилик жамияти раиси А. Жундибоевнинг гапига кўра бу сув ҳавзаси ҳақиқатан ҳам ғаройиб. Унинг майдони 4 квадрат километрча чиқади. Аммо жуда чуқур. Неча метр экан-а? Афсуски, шу пайтгача буни ҳеч ким аниқ ўлчай олмаган. Fаввослар, ҳаттоки Шимолий Муз океанининг материкка яқин жойларини ўлчаган Санкт-Петербургдаги илмий тадқиқот институти мутахассислари ҳам 1979 йили бу сув ҳавзаси остига шўнғишга рози бўлишмаган. Чунки мудом тўлқинланиб турувчи, остидан аллақандай ваҳимали овозлар эшитиладиган Шайтонкўлдан чиндан-да, одам чўчийди. Дарвоқе, 100, ҳатто 200 метрли махсус пўлатдан ясалган метромер ускунаси кўл тубига туширилганда остига етиб бормаган. 

Балки Шайтонкўл миллионлаб йиллар аввал ушбу ўлкаларда (Марказий Осиёнинг катта ҳудуди) мавжланиб оққан қадимги Тетис денгизи (ёки океанининг) бир кичик қисмидир? Балиқ ва малюскаларнинг кўл атрофидан топилган, тошга айланган қолдиқлари асосида шундай деб тахмин қилса бўлади. Яна Шайтонкўл бўйидан динозаврларнинг ўмров суякларининг қолдиқлари, оёқ ва дум излари топилган. Булар ҳам қадимий. Дарвоқе, Қарағандадаги вилоят ўлкашунослик музейида Шайтонкўл атрофидан топилган, бундан 60 миллион йиллар аввал қирилиб битган улкан сув мавжудоти — плезнозоврнинг олд оёқларидан қолган қолдиқ — тошга айланган 3,2 метрли суяк ҳам сақланади. У суяк 1953 йили шу музейдаги экспонатлар таркибига олинган. Бунгача Улитау туманидаги қабристонда жойлашган Шайх султон Жайит номли хонақода бу суяк сақланган экан. 

Ўзи бирорта баҳайбат калтакесак бу жойда сақланганмикан? Ахир баъзи маҳаллий аҳоли вакиллари «Шу кўлда «Несси» махлуқига ўхшаш улкан «ҳайвон»ни кўрганмиз» дейишади. Лекин бу оғзаки гаплар илмий асосга эга эмас-да. Чунки ўша махлуқнинг фотосурати олинмаган ёки кўл бўйидан динозаврларнинг янги қўйилган тухумлари топилмаган. Ахир агар Шайтонкўлда динозаврлар бўлса, шу кўл атрофига тухум қўйиши керак эди. Чунки динозаврлар сут эмизувчи бўлишмаган, уларнинг сувда яшаган турлари ҳам худди тимсоҳларга ўхшаб тухумларини қуруқликка қўйишлари лозим эди. 

— Янги экспедициялар ташкил этилса, уларга бажонидил кўмаклашган бўлардим. Ахир Шайтонкўл сирлари очилса ҳаммага яхши бўлади. Теварак-атрофда яшовчи аҳоли қўрқмай бу жойга чиқардилар. Бунинг илм-фан учун ҳам катта аҳамияти бор. Қадимий сув ҳавзасини мана, 19 йилдирки, кузатаман. Бироқ бирор марта бу жойда улкан сув мавжудотларини кўрмадим. Лекин сувнинг ғалати айланиши, бирданига тўлқинланиб кетиши, остидан товушми-ей, овозми-ей, аллақандай сасларнинг эшитилиши бор гап. Яна бу жойда кўпинча ҳаво айнийди, кучли шамоллар бўлади ё ёмғир ёғади. Тўғри, бу кўлда айрим сув мавжудотлари ҳам бор. Бир сафар қармоқ ташлаб узунлиги салкам бир метрли илонбошли балиқ ва катта қисқичбақа тутиб олгандим, — дейди Қарағанда вилоят ўрмончилик ва овчилик жамияти раиси Жундибоев. 

Жундибоев 1930 йилларнинг охирида Елдирейни ҳеч қандай «динозавр» тишламаган, деб ҳисоблайди. Кейин «воқеа қиш фаслида содир бўлганлиги учун унинг оёғи газаклаб кетгач, кесиб ташлаганларини бобомдан эшитгандим» дейди яна у. 

Эҳтимол, Шайтонкўлда ҳеч қандай тирик улкан калтакесаклар йўқдир. Аммо сув остида қолдиқлари қолган бўлиши ҳам мумкин. Чунки илмий зоология фани билан шуғулланувчи профессорлар ва фан докторларининг бир қисми динозаврлар қирилиб битган бўлса-да, уларнинг руҳлари кўзга баъзан намоён бўлувчи «учинчи дунёда» яшайдилар, деган тахминга ишонадилар. Бунинг учун эса ўша — улар кўринадиган ҳудудда қадимда динозаврлар, шак-шубҳасиз яшаган бўлишлари, скелетлари қолган бўлиши шарт, дейишади. Балки келажакда Шайтонкўл тубидан ҳам динозаврнинг қолдиқлари топилар. Агар топилгудек бўлса жуда шов-шувли воқеа, топилма бўларди-да. Шу билан «Шайтонкўл мўъжизаси»нинг охирига етиларди ёки бўлмаса Европа давлатлари ва АҚШдаги музейлар пленозаврнинг скелетини бир неча юз минг долларга сотиб олишлари мумкин.

Категория: СИРЛИ ОЛАМ | Просмотров: 1789 | Добавил: Ангелочка | Рейтинг: 3.0/2
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: