Главная » 2009 » May » 4 » Ўзбек-туркман чегарасида ўқ отилди
15:44:04
Ўзбек-туркман чегарасида ўқ отилди
Хоразм вилояти Янгиариқ туманининг Оқмачит қишлоғида яшовчи Отабек Оллоберганов ва Жалол Матёқубовга Туркманистон чегарачилари ўқ отганлар. Хоразмдаги “Нажот” ҳуқуқ ҳимояси гуруҳининг 3 май куни тарқатган хабарида айтилишича, бу воқеа 20 апрел куни содир бўлган. Туркман чегарачилари узган ўқдан 1977 йилда туғилган Отабек Оллоберганов ҳалок бўлган, 1990 йилда туғилган Жалол Матёқубов эса елкасидан яраланган. “Нажот” гуруҳининг хабар беришича, бу икки фуқаро Ўзбекистон-Туркманистон чегарасидаги Туямўйин сув омборида қайиқ билан балиқ овлашган. Шу пайт уларга бошқа бир қайиқда Туркманистон чегарачилари яқинлашган. Жалол Матёқубовга кўра, Туркманистон чегарачилари ҳеч қандай огоҳлантиришсиз уларга қарата ўқ отган. “Нажот” гуруҳи раҳбари Ҳайитбой Ёқубовнинг Озодлик радиосига айтишича, 1993-2009 йиллар давомида ўзбек-туркман чегарасида Туркманистон чегарачилари томонидан Ўзбекистоннинг 62 фуқаросига нисбатан ўқотар қурол ишлатилган.
Категория: YANGILIKLAR | Просмотров: 1793 | Добавил: Ангелочка | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 2
0  
2 гульнара   (2010-11-01 12:45:07) [Материал]
cool cool cool пишите по русский или перевод

0  
1 гульнара   (2010-11-01 12:43:34) [Материал]
cool cool cool cool cool cool cool cool cool cool cool cool cool cool cool cool cool biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin

Имя *:
Email *:
Код *:
WwW.Shaxrisabz.ucoz.ru Portali Barcha xuquqlar rezervlab qo'yilgan |