АЛЛОҲГА ИНОНГАН ҲАР БИР ЁШ ҚИЗГА - Forum
Регистрация | Вход
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
Страница 1 из 11
Forum » So'zlashuv maydonchasi / Беседка » Islomiy.... » АЛЛОҲГА ИНОНГАН ҲАР БИР ЁШ ҚИЗГА
АЛЛОҲГА ИНОНГАН ҲАР БИР ЁШ ҚИЗГА
АнгелочкаДата: Yakshanba, 2009-05-03, 16:42:39 | Сообщение # 1
Admin Yordamchisi (AY)
Группа: Портал Патрул Модератори (ППМ)
Сообщений: 583
Награды: 11
Репутация: 11
Статус: Ketgan
Аллоҳга иймон келтирган ёш қизлар, бутун инсониятнинг муайян бир кунда ҳузурига қайтиши муқаррар бўлган, борлиги ва ягоналигига шак-шубҳа бўлмаган, сифатларида аҳад бўлган ва шерик қабул этмаган Аллоҳга қалбан иймон келтирган қизлар демакдир. Фойда берувчи ҳам, тилаганига зарар берувчи ҳам ёлғиз Удир.
Бутун инсонлар Унга қайтиб борганларида барча сирлар очилишига, яширин ҳақиқатлар ошкор бўлишига, фоний дунёда ғурурла кезганларнинг бошлари эгилишига, Аллоҳнинг ҳақларига риоя этмаганлар пушаймонликда қийналажак кунга, яратилиш ҳақиқатини билганлар учун эса охират ҳаёти бахт ва саодат эканлигига, бу соадатли ҳашаматга фақат Аллоҳнинг ризоси билан. эришиш мумкинлигига ишонганларни ҳам суҳбатимиз, деб биламиз.
Демоқчимизки, бу китоб орқали биз мурожаат қилмоқчи бўлган инсонлар Аллоҳнинг номини ҳар кун йигирма карра такрорлаб турганлари ҳолда умрларида бирор марта ҳам тангрининг қудрати ва азаматини тафаккур этмаган, иймон калимаси ва ҳақиқатини олди-қочди давралардан ўрганиб, бу ҳақиқатнинг жаннат калити эканлигини англаб етмаганлар эмас. Шунингдек, ҳамсуҳбатларимиз Аллоҳнинг фақат номини ўрганиб, ҳақиқатини, маъносини идрок қила олмайдиганлар ҳам эмас.
Бу инсонлар вақти-вақти билан Аллоҳни эслаб, Унга илтижо этсаларда, Унинг яширин ва буюк ҳақиқат эканлигини билсаларда, Унинг ҳақида бошқа нарсалардан хабардор эмаслар. Халқ тилида Асир деганлари каби, Яратувчи ҳақида ҳам атрофлича билимлари бўлмасдан Уни борлиқнинг сирларидан бири, деб биладилар. Бундай бир қараш иймонга мажозий маъноси ва ташқи кўриниши нуқтаи назаридан ўхшаш бўлгани билан ҳақиқий иймонга ҳеч бир алоқаси йўқ.
Чунки бундай бир иймон қалбда асил қўрқув, ҳушёрликни майдонга келтирмайди. Бундай иймон ўз эгасини бирор томонга йўналтирмагани каби, унинг ҳаётини ва ҳаракатларини ўзгартириб, тартибга ҳам солмайди.
Бу арзон иймоннинг маълум бир кўринишлари Оврупо ва Америкада ёйилмоқда. Лекин унинг аҳамияти кўринмаётир. Чунки бу жамиятларда бундай инонч даҳшатли бир ахлоқий чўкиш, олди олинмас бир руҳий тушкунлик, ҳар ёнда ҳукмрон бўлган материалистик ҳаёт тарзи сархушлиги билан ёнма-ён, қўшилиб кетган ҳолда кўзга ташланмоқда.
Менинг бу рисоладаги сўзларим эркин иродаси, ўз билими ва кўнглининг хоҳиши ила Аллоҳга иймон келтирган ёш қизларга қаратилгандир. Чунки мен жамиятимизда бундай бир иймонга эга қизларимиз кўпчилик эканликларига мутлақо ишонаман.
Бундай бир иймонни қалбига нақш этган ҳар бир ёш қизга қарата, бу дунёда яратилишимизнинг ҳикмати жиддийдир, ҳатто жиддийликдан ҳам юксакдир, дегим келади.
Бу жиддий сабабни кўз ўнгингиздан хеч қачон айирманг, токи ҳаётнинг алдовлари, ўз келажагингизни доимо тасаввур ва идрок этмоқдан. сизларни узоқлаштирмасин Токи бу дунёга тиш-тирноқлари билан боғланиб олган кўпчилик сизни бу дунёнинг аҳамиятсиз ва қадрсиз эканлигинн тафаккур қилишингиздан тўсиб қўймасин
Шуни ҳеч қачон унутмангки. инсонлар хоҳ билсинлар, хоҳ билмасинлар Бу дунёга Аллоҳ белгилагаи вақт - замонларининг имтиҳонини ва ҳисобини бермоқ учун келганлар. Қолиш фурсати хоҳ узоқ, хоҳ қисқа бўлсии, натижа эътибори ила ҳеч нарса ўзгармайди. Бу дунё бир соатлик имтиҳондан бошқа нарса эмас.
Бу имтиҳон жараёнида аёллар ва эркаклар орасида фарқ бўлмасада. аёллар бу дунёда кўп таҳликали, охиратда эса жуда муҳим бир юкии ўз зиммаларида ташиганлари учун эркаклардан фарқ қиладилар.
Аёл эркак билан баробар синовдан ўтишга қарамасдан бутун борлиги билан бу имтиҳрн-синов-нинг аҳамиятли сабабчиларидан биридир...
Чунки бу имтиҳондаги муваффақиятсизликларнинг ягона сабаби турли шаҳватлардир. Аллоҳ таоло бу дунёни турли шаҳватлар-туганмас олтин-кумушлар. баҳоли жонзотлар ва ҳакозоларга тўлдирган. Асл эса тангри буюргани каби бу шаҳватларнинг энг бошида келгани ва энг фаолидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай буюради:
"Одамларга аёллар, болалар; туганмас олтин-кумуш бойликлар, (қиммат) баҳоли отлар, чорва ва экин-тикинлар каби истак хоҳишларга кўнгил қўйиш чиройли қилинди. Ҳолбуки бу нарсалар ҳаёти дунёнииг (ўткинчи) нарсаларидир. Аллоҳнинг ҳузурида эса энг гўзал қайтадиган жой - жаннат бордир. (Ол—и Имрон сурсаи 14)
Кўриниб турибдики, Аллоҳ таоло инсонларнинг йўлида синов ва имтиҳон воситаси сифатида қўйган ҳар турли шаҳватларнинг энг бошида "аёллар'" калимаси зикр этилмоқда. Агар аёллар таҳлика ва инсонларни йўлдан тойдириш маъносида энг таъсирлиси, энг муҳими, бошқа шаҳватлардан таъсирчанроғи бўлмаганларида эди. улар бошқа шаҳватлардан аввал зикр этилмаган бўлур эди.
Демакки, инсон ҳаётида дунёнинг энг ширин балоси аёлдир.
Бунинг сири шундаки, Аллоҳ қулларига таъқиқлаган бошқа гуноҳлар билан инсонлар ораси фитрий оҳангда эмасдир Масалан зулмнинг барча шакллари, эгрис-ю тўғриси ҳаромдир. Инсонларнинг зулмдан лаззат олмасликлари ва зулмдан узоқ туришларини сақлаган бутун омилларнинг бошида уларни бу ҳаракатга қарши қўйган нафратлари келади.
Ички ичиш ҳам ҳаромдир. Бу таъқиқлаш халқ орасида қабул қилинишини қулайлаштиргаи омиллар бошида соғлом характерли бир инсоннинг фитратан ичкидан нафрат этиши туради. Ўғирлик. ёлғончилик, ғийбат, ора бузарчидик каби бошқа гуноҳ ва ҳаромлар ҳам ана шундайдир. Соғлом иймонга муяссар бўлган киши бу - нарсалардан нафратланади. Бироқ қайси бир сабаб туфайли инсон ҳаётида. табиатида ва хулқ-атворида бузуқлик ёки йўлдан тойиш юз берса. демак, у инсон ҳаромларга шавқ билан қарайди.
Бу келтирилган мисоллардан руҳий жиҳатдан бир устун нарса бор. У ҳам бўлса эркак ва аслда шиддат билан ҳис этилган жинсий иистинкт, ҳиссиётдир. Инсон нафси— ҳаром қилинган, манъ этилган, таъқиқланган шаръий ҳаромлар қаторининг энг олдинда булишига қарамай —жинсий туйғусига эрк берар, уни бостириб таъсиридан қутула олмас экан, хулқ-атворининг энг муҳим истакларидан бири бўлмиш бу нафсга занжирланиб, юксалишдан тўхтайди. Бу масалада ўзини тута олиш соғлом инсоннинг гўзал фазилатидир.
Бу муқояса-таққослашликдан шу нарсани очиқ-ойдин англаймизки, жинсий шаҳват инсон ҳаётини қуршаган энг таҳликали нарсадир. Маълумки, барча мункарларга қарши кураш ҳақида сўз борар экан, бу мужодалага энг катта ёрдам ва дастак инсоннинг ўз фитратидан , хулқ-атворидан келади. Жинсий шаҳват ҳақида сўз борар экан, мутлақ аксини кўрамиз. Инсон бу хусусда ўз майлини, истагини яширмайди. Баъзан бу туйғу унинг ички менлигидан устун келади. Инсон ҳатто энг гўзал ҳолларда ҳам бу туйғу қаршисида, унинг таъсирини бўйсундириш борасида, ожиз қолиши мумкин.
Бу вазиятда Исломнинг шифоси руҳий юксалишга даъват, юксалишга эришишга шароит яратишдир. Бундай мақомга фақат ҳиссиётни лиловлаганлар эришадилар. Шу билан бирга жинсий масалада алоҳида шифо тадбиқ этилган. Бу ҳам бўлса аниқ чегаралар ичида ҳаддан ошмаслик (уйланиш) ва ички ҳиссиётни машруъ қониқиш йўли билан бостирмоқдир.
Амалда англатишга ҳаракат қилганимиз шундан иборатки, эркакнинг ҳаётидаги энг таҳликали имтиҳон сабаби, шубҳасиз, аёлга бўлган хайрихоҳлиги, мойиллигидир.
Мухтарам ўқувчимиз шундай савол бериши мумкин: Эркакнинг ҳаётини йўлдан тойдирувчи энг катта таҳлика аёл экану, нега аёлнинг ҳаёти учун энг таҳпикали синов сабаби эркак ҳисобланмайди? Ахир ҳар икки жинсда ҳам жинсий шуур, бир хил даражада эмасми? Бу шуур орқали эркак ила аёлнинг бу хусусдаги масъулиятлари, вазифалари, муаммолари, хулласи калом бошқа масалалари тенг эмасми?
Бу саволнинг жавоби шудир: Ҳамма нарса қўлида бўлмиш қудрат соҳиби Аллоҳ таоло инсонни шундай яратганки, аёл доимо заиф характерли, эркак эса доимо фаол характерлидир. Икки жинснинг фитриётлари, хулқ-атвори ана шу руҳиёт асосига қурилгандир. Аёл ҳар қанча ҳиссиёти тўлиб тошса ҳам хулқ-атворига жойлаштирилган руҳий омиллар таъсирида доимо кутишга, бу тошқинликни пайсайтиришга ва инсоннинг табиий олийлигини муҳофаза марказидан чиқармасликка майл қилади. Аммо эркакнинг баъзи заифликларини ҳаракатга келтириб, унга шароит яратиб, эркакда ўзини исташга ва излашга шароит туғдиради ва бундан завқланади. Бу эса эркакнинг аёлга фитна бўлишидан кўра, аёлнинг эркакка фитна бўлиши энг таҳликали имтиҳон, сўроқ манбаи эканлигини эслатмоққа асосдир. Бу ҳақиқатни ҳазрати пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассалам қуйидаги ҳадисда тилга оладилар:
"Эркакларга ортимда аёллардан зарарлироқ фитна қолдирмадим" (Бухоруй, Муслим)
Бироқ барча бу ҳақиқатлар ёруғида шуни яхши билингки, эркаклар мубтало бўлган бу фитнанинг қулайлашуви, ёйилиб кетиши ёки сукунатга айланиши тамоман сиз қизларга, аёлларга боғлиқдир. Аёл-бу ҳақиқатнинг ёруғида, агар истаса бутун борлиғи билан эркакка уни маҳв этувчи ва қутулиб бўлмайдиган мусибат келтиради. Ундан чиқиб кетиш йўлларини бутунлай ёпиб ташлайди. Бироқ яна ўз борлиғини эриминг соғ-саломатлиги, фаровонлиги, бутун умрига бағишлаб, унинг умр иўлида энг таъсирли ва энг асосий ёрдамчи ҳам бўла олади.
Бир қанча уммат ва қавмлар бор эдики, шону шуҳратлари жуда баланд эди. Аммо бугунга қадар на уларнинг шону шуҳратлари ва на салтанатларидан асар ҳам етиб келмади. Бу умматларнинг тарихига кўз ташлаганимизда шу нарса очиқ сезиладики, фахш эркинлиги, фоҳишабозлик, ахлоқий чўкишнинг ёйилиши уларнинг оқибатларини белгилаган. Барча бу ички тубанлик, чўкишнинг сабаби аёлдан бошқа нарса эмас. Рум императорлиги, Маздак салтанати ва Ҳиндистон маданияти ва маърифатининг йиқилиш ва йўқолиш тарихлари хотиралардан узоқлашган эмас.
Аллоҳнинг аёлга таклиф этган энг оғир вазифаси бутун бу бало ва имтиҳоннинг мусибат гирдобларига эркакларни туширмаслик учун фитна бўлмиш силоҳларини эркакларнинг кўзлари ва кўнгиллари олдида сақламаслиги, тутмаслиги вазифасидир. Бу исломий вазифадир.
Ислом олимларининг таъкидлашларига кўра, аёлнинг Аллоҳ розилигига эришмоқ муроди билан бажарадиган ҳар турли солиҳ амалларидан келадиган савоб эркакнинг ахлоқини муҳофаза этиш ва шаҳватини, йўлдан тойишларини сақлаб қолишда қозонган савобидан кучли ва хайрлироқ бўлмайди. Яъни аёл эркакни гуноҳ қилишдан асрар экан, ўзини жазодан қўрийди. Аллоҳнинг ғазабига дучор этгувчи ҳаром амалларидан келадиган гуноҳ оғир бўлиши мумкин. Лекин эркакнинг шахвоний издан чиқишлари, унга бу хусусда ёрдамчи бўлиш, унинг ор-номуси топталишига сабаб-васила бўлиш йўлида қилинган гуноҳлар бошқаларидан оғиррироқдир.
Саҳиҳ бир ҳадиси шарифда ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) билдирганлари каби жаҳаннам аҳлининг кўпчилигини аёллар ташкил этишининг асосий сабаби юқорида таъкидлаганимиз каби масалалардир. Яъни, бу сабабларнинг бошида Аллоҳ таоло томонидан ўзларига юкланган вазифани уддалашда талабчан ва жиддий бўлмаганликларидир.
Эй, Аллоҳга ва Унинг ҳақиқатига иймон келтирган сингилларим! Яхши билингки, Оврупо бўладими, Америка бўладими, бутун Ғарбни безовта этган нарса Исломдир. Бу безовталик кеча ҳам бор эди, бугун ҳам бор.
Ғарб учун ўйлаб, ғарб учун яшаган олимлар узундан узоқ таҳлил ва тадқиқотлари натижасида шу нарсани очиқ-ойдин кўрдиларки, мусулмонлар қачонки, Ислом шариати билан яшасалар, Ислом динининг қувват ва таъсирини ўз ҳаётларида ҳис этсалар, ўша даврларда порлоқ тараққиётга эришганлар. Ўша даврлар мусулмонлар учун уйғониш ва зафарлар даври бўлгандир.
Ислом шариати тизимининг порлоқ йўли муслмонларнинг кўзини қамаштириб, уни ҳаётларидан узоқлаштирмаса эди, яъни мусулмонлар бевосита ўзларини қоронғуликларга ғарқ этмаганларида эди, Овруполиклар илгари кета олмас эдилар. Улар билим ва техника тараққиётида, фаровонлик ва савия кжсалишида, хуллас, нимаики қўлга киритган бўлсалар, ҳамма-ҳаммасида бизнинг ўз айбимиз бор. Чунки биз чекинмасак, улар зафар қозона олмас эдилар.
Бу ҳақиқатни тушуниб етганларидан кейин эришган маданий, маърифий тараққиётларини сақлаб қолиш учун бир йўлни тутдилар. Яъни, мусулмонларни давомли равишда Исломдан узоқлаштириш йўлини тутдилар. Бу ғоя йўлида қўллаган энг таҳликали усулларидан бири мусулмонларнинг кечмишлари ва келажаклари орасидаги кўприк хисобланган ўз тарихларига нисбатан лоқайдлигини асраб қолиш эди. Бу рўёбга чиқиши учун мусулмонлар ҳаётидан Исломнинг жавҳари, ҳукмлари узоқлаштирилиб, уларнинг ўрнини тўлдирадиган бошқа нарсаларни кун тартибига ташламоқдалар. Бу борада чексиз ғайрат кўрсатар эканлар, ақлларига келган ҳар турли йўлларни бирма-бир синовдан ўтказмоқдалар.
Булар ҳақиқат эканлигини англашингиз учун ортиқча билимга эҳтиёж йўқ, деганфикрдаман. Зеро, ғарб йўлбошчилари ва мутафаккирлари ҳар фурсатда ниятларини турли йўллар, усул ва услублар билан пичирламоқдалар. Ҳатто бугуннинг инсонлари "омад"лидирлар. Ғарбликлар пичирлаш кераклигини ҳис қилмаяптилар. Уз мақсадларини ҳайқириқлар билан ифода қилмоқдалар. Бутун атроф, ҳамма тараф бу ҳайқириққа тўлиб кетгандир. Ҳозирги замон маданиятидан бироз воқиф бўлган ҳар бир киши буларни жуда яхши тушунади.
Шу билан бирга катта журъат натижасида очиқ ёйилган бутун дунёнинг кўз ўнгида мағрур бир ҳайқириш ҳолини олган мисолни сизларга хотирлатмоқчиман. Ғарбнинг табиатини ва характерини билганлар, буни хам биладилар.
Турли ўлкаларнинг бир қанча олими муштарак ҳолда тартиб берган "Ислом қаерга бораётир?" номли китобдан бир парчани сизга ҳавола қиламан. Бу ишнинг режиссёри ҳисобланган инглиз шарқшуноси ва Англия ташқи ишларида юксак мартабали бир шахс бўлган Х.А.Р. Гибб бу китобнинг шарҳловчисидир. У китобнинг кириш қисмининг муаллифи ҳамдир. Ана шу китобининг юз саҳифадаи иборат узундан-узоқ ва хатарли кириш қисмида шундай жумлалар бор: "Иқлимнинг кўп ўзгарувчан омиллар» Ислом таълимотининг бирлик тушунчасига таъсир қила олмади. Яъни, на вақт, на ўзгарувчан шароитлар уни йиқита олмади. Шу сабабдан Ислом олам» ижтимоий куч ҳолига келди. Бутун Оврупога қадам бақадам кириб борди ва Ислом дунёсини ғарбдан узоқлаштиришга олиб келди"
Шундан кейин Ғарбнинг Ислом оламини қандай йиқитгани ва Ислом таълимоти, маданияти, маърифатини қандай парчалагани бирма-бир англатилади ва шундай дейилади:"... шундай қилиб Исломдаги диний ўлчовлар билан ахлоқий буйруқлар, таълимотлар аста -секин емирилишга бошлади. Бу қайтиш насроний черкови ахлоқ тизимининг қайтиши каби айни ҳол эди. Бу бугунги (!) Ғарб ахлоқларига тўғри келмоқдадир" Ундан кейин эса очиқ иқрорга ўтилади:" Замонавий мактабларнинг берган тарбияси ва маданий хизматлари, газеталарнинг ўтказган таъсирлари ва бошқа ҳаракатлар мусулмонларда шундай белгиларни пайдо қилдики, уларни умумий кўринишда динда бўлишларидаи кўпроқ динсиз кишининг аҳволига солди" Кейии қуйидагилар ёзилади:
"... Ислом оламининг ўз маданиятига қарши чиқиши асосан Ғарбнинг ҳаракатларининг натижасидир"
Гибб ўз сўзида шундай давом этади: " Келажакда кутилмаган бирор-бир ривожланиш бўлмаса, Ислом оламнинг асосп қисқа вақтдан кейин барча кўринишлари билан бутунлай динсиз бир ҳолга келади"
Бироқ ғарб дунёсининг барча уринишлари ўзлари эътироф этган натижаларни йўққа чиқарувчи, янги бир исломий ҳаракат майдонга чиқиши эҳтимолидан қўрқишларини ҳам яширмайдилар. Бу борада у қуйидагиларни ёзади: " Исломий ҳаракатлар умумиятла, даҳшат берувчи, қўрқинчли суръатда ривожланиб ёйилувчидир. Назоратсиз, йўл кўрсатувчисиз бир шароитда ҳам тасодифий портлаш туфайли ривожланиб кетиши мумкин. Агар йўл кўрсатувчилар ва шароит етилса, унда бу юксалишга айланади. Ҳозирча бу ҳаракатларнинг камчилиги янги бир Салоҳиддининг ўртага чиқмаганидир" .
Бутун ривожланишнинг ҳанжари шу масалага тақалган экан, Ғарбнинг Ислом маданиятини йиқитмоқ, Ислом ахлоқини тамалий ақидасидан узоқлаштирмоқ учун бундан ҳам ўткирроқ қуроли не экан, ажабо? Ғарбнинг бу мақсадга етиш учун хар қандай қиличу -ҳанжарлардан ўткирроқ қуроли бор. Бу эса, шубҳасиз аёлдир.
Биз бугун очиқ-ойдин кўраётганларни ғарбликлар бир қанча йиллар аввал идрок этдилар ва мусулмонларнинг зеҳнларини доимий таъсир остида тутиб турадиган жинсий туйғуларни суғориб туришга қарор қилдилар. Ҳеч қандай қўпорувчилик жинсий туйғу эришадиган қўпорувчилик даражасига муяссар бўлолмайди. Ҳар қанча шубҳаси, фикри, эътиқоди бўлсин, шаҳвоний туйғулар, ҳис-ҳаяжонлар уни мағлуб этади. Шу сабабли бугун жамиятимизга кириб келаётган иллатлар ана шу туйғудан кечмоқдадир. Бу ерда ҳам ягона унсур аёлдир.
Амалда ана шу сабаблар туфайли кўриниш ва таъсири ўзгарувчан бўлса-да, мусулмонлар узра қурилган фикр мустамлакаси ўта маҳррат билан барпо этилган ва унинг тенги йўқ унсури бордир.
Бу унсур ҳам аёлдир. Аёлнинг барча фитналаридан, таъсирчан алдовларидан, қисқаси аёллик афзалликларидан фойдаланилмоқдадир. Буни амалга оширишнинг бирдан бир йўли эса аёлларни оила назоратидан узоқлаштиришга боғлиқдир.
Бу ҳақиқатни исботлаш учун ҳам узундан-узоқ далил ва тадқиқотларга эҳтиёжимиз йўқ, деб ҳисоблайман. Чунки далил кўз ўнгимиздадир. Бу далил ҳозирги замоннинг маданияти, маърифати ва характеридадир.
Бироқ ҳаммамиз билишимиз, кўриб туришимизга қарамай бу хусусда номи чиққан миссионер ва шарқшунос Гиббнинг сўзларидан бир мисол келтираман:
"Араб ўлкаларидаги "Қиз мактаблари" кўзимизниг қарочиғидир. Доимо ҳис этдимки, Сурияда қолишимизнинг кафолати қиз ва аёллар таълимига боғлиқ. Бу борадаги ҳаракатларимиз жуда ҳам суст. Бироқ бугунги миссионерлар фаолиятида буюк бир аҳамиятбор"
Бу ерда шуни алоҳида таъкидламоқчиман: Бу нарсадан Гиббнинг қизларнинг мактаблари кўзимнинг қорачиғи дейишини хайрга йўйиб, мусулмонларнинг яхшилигини кўзлаяпти, деган фикрга бормаслик керак. Бундай инсонларнинг мусулмонларга хайр тилашини ҳеч ким ўйлай олмайди. Улар макр-ҳийла билан иш кўрадилар.
Аммо ҳақиқатан зрм "Қиз мактаблари" Гиббнинг "кўз қорачиғи"дир . Чунки у аёлнинг ҳаётдаги ижобий ва салбий таъсирини яхши билади. Шу сабабдан ҳам, илк ўлароқ "Қиз мактабларига" эътибор бериб, таълим ва тарбия тизимига таъсир ўтказишни мўлжалламоқда.
Бироқ фикр мустамлакачиларининг лидерлари бу мақсадларини рўёбга чиқариш учун аёл унсурини қандай қўлландилар?
Қисқача жавоб берадиган бўлсак, бу ғояни рўёбга чиқармоқ учун юқорида таъкидлаганимиз йўл ва услублар билан Исломнинг хотин учун белгилаган дастурларини мутлақо зидлари билан алмаштириб тақдим этдилар.
Ислом шариатининг аёл ҳақида ўртага қўйган ҳукмларидан, масалан эркаклардан тортиниш, эркақлар олдида гўзалликларини кўз-кўз қилмаслик каби хислатларни қўлларидан келганча бузишга ҳаракат қилдилар. Аёлларни эркаклар даврасига мажбуран қўшдилар. Буни маданият ва эркинлик дея, онгга сингдирлар. Лслда бўлмиш иффат ва ибони жамиятдан юлиб ташлаш йўлларини қидирдилар. Кўча кўйда, бозор-учарда жамоа жойларида гўзалликларини кўрсатиб юрган аёлларни рағбатлантирди-лар.Аллоҳнинг каломи ва ҳукмини ўзгартмоқ учун ташқи жиҳатдан гўзал, макр-ҳийлада истеъдодли, гап сўзда булбулмонанд, аслида бутун вужудидан мунофиқлик пишқириб турган ожизалардан истифода этдилар.
Маълумки, Ислом ҳукмларига кўра "мусулмон аёл эски жоҳилий даврлардаги каби бошқаларга ялонғоч кўринмаслиги, оиланинг ҳурматли , эътиоборли аёли оўлиши, бутун борлигини солиҳ бир оила йўлига, мувафақиятига, яхши авлод қолдирадиган келажагига йўналтириши", ижоб этилган. Ана шу ҳақиқатан мусулмонларнинг идрокларини узоқ тутиш учун Ғарбликлар гайрат кўрсатдилар. Мусулмон аёлнинг ўз уйида қолишини қийинлаштирадиган бир қанча гадбирлар ўйлаб топдилар. Оиласи ва болаларига етарли даражада қизиқишига монеъ бўлиб, аёлнинг елкасига ҳаётнинг турли қийинчиликлари ва машаққатларини юкладилар. Бу юкни аёл елкасида тутиб турмоқ учун уни "орқада қолганмиз" шиори остида ўзлари ўйлаб топгаи маданият нарвонидан юқорига бошладилар. Диққатни аёлларнинг заиф нуқталарида тутар эканлар, мусулмонларнинг орқада қолиш сабаби қилиб, уларнинг саноатлаштириш билимидан узоқ эканлигинь ва аёлларнинг болалар билан ўралашиб қолганини кўрсатдилар. Саноатлаш-тириш фақат инсон кучининг меҳнат ҳаётига иштироки ила бўлар эмиш. Яъни, аёллар уйларидан чиқиб, эркаклар ёнида иш бошлаганида бу муаммо ечимини топар эмиш. Қолаверса, бу аёлларга берилган тенглик экан. Шу билан бирга мусулмонларнинг қулоқлари тагида такрорлаб турадиган гапларидан бири шуки, ғарб тараққиётининг бирдан бир сабаби бу ҳақиқатларни англаб рўёга чиқарганлари эмиш. Хуллас, Ғарб мусулмонлар каби ишчи кучининг ярмини оилада бефойда сарфламасдан, ундан тамомила истеъфода этаётган эмиш.
Сийқаси чиққан ва яширин ниятлари кўриниб қолган бу ҳийла ҳамон баъзи гуруҳлар, ёшлар ва лидерларни йўлдан тойдирмоқда. Улар ростдан ҳам мусулмонларнинг ортда қолиш сирини аёл юзи-кўзини бекитганида, ҳижобга кирганлигида, деб биладилар. Бизнинг ҳам, яъни халқи мусулмон бўлган ўлкаларнинг ҳам модери маданият савиясига етишмоғимиз ва атрофимиздаги миллатларнинг юксалиш погонасига ета билишимиз учун эркак ишчилар қаторида аёлларни ҳам ишлатишимиз ва ишчилар сонини ана шу йўл билан ики марта оширишимиз керак экан (!)
Яъни, аёлнинг кийим-кечаги, меҳнат ҳаётида иштироки, билим ва тарбиясига оид исломий ҳукмлар англашилмас ҳикоя ҳрлига келтирилгандир. Ҳатто, бу омил Исломнинг ўз халқини ривожланиш йўлидан юксалишга эмас, орқага кетишига даъват этганини исботлаш учун улар томонидан далил сифатида қўлланилмоқда.
Бу балонинг таҳликасини ортирган муҳим омиллардан бири уларнинг атрофида, олди ва ортларида ўралашиб юрган, Ислом қоидалари билан ўйнашаётган, унинг ҳукмларига такаллуфсизлик қилаётган инсонлардир. Бу инсонлар дунёвий орзуларини рўёбга чиқариш йўлида ёки юксак мансаб, мавқени йўқотмаслик, қўлга киритиш, сақлаб қолмоқ учун бу ишни қилмоқдалар. Чунки шариат қоидалари ҳам барча қонунлар каби калималардан ташкил топган. Худди бир оқловчи (адвокат)нинг фойда, манфаат учун қонун моддаларини зўрма-зўраки ишлатиши, унинг калималари ва маънолари билан ўйнашгани каби, Аллоҳ таолонинг ғазабини менсимай, шиддатли азобидан чекилмаган олимлар шариат чегараларини зўрма-зўраки чизиб, калима ва маъноларини ўзларича талқин этиши мумкин.
Бундай талқиннинг табиий натижаси, бундай фатволарга алданганларнинг воситачилигида Ғарбнинг мўлжалланган режалари амалга ошмоқда. Балки улар яхши ният билан талқин қилгандирлар, фатво бергандирлар. Лекин улар илоҳий йўлдан тойганлар, кибрли кимсаларнинг уйдирмаларига тақлид этиб, тўғри йўлни йўқотганлар. Чунки бундай инсонлар қаршидагиларнинг ўзларига тўғри йўлни кўрсатишига ишонганлар. Вахоланки, золимлар уларни абадий ва шиддатли азобга рўпара қилиб қўйдилар.
Бутун масала ана шундадир. Бундан кейин уларнинг мақсадини англаган ҳрлда мантиқли йўл тутишимиз кўп нарсани белгилайди.
Бу муаммонинг ечилиш йўли издан тойдирувчи ҳолларни таҳлил қилиб, бартараф қилишимиз, аёлларнинг ташқи кўриниши, меҳнати ва таълим тарбияси ва Аллоҳ таолонинг бу хусусдаги ҳукмларини очиқ -ойдин англаб етишимиздадир. Юқорида таъкидлаганимиздек, бу рисолада Аллоҳга саҳиҳ бир иймон билан итоат қилган ёш қизларга хитоб қилмоқдамиз. Биламизки, бу қизлар Аллоҳнинг бу хусусдаги ҳукмини диққат ва эътибор билан ўрганишдан бошқа нарсани истамайдилар.
Кейин эса, илоҳий ҳукмнинг тадбиқ этилиши йўлида қўйилган сунъий тўсиқлар хусусида тўхталамиз.
Ҳақиқатан ҳам бу айтганларимиз жиддий масалаларми? Аллоҳнинг бу борадаги ҳукмини тадбиқ этган билан тараққиёт, ривожланиш, техника ва саноатда юксалиш ила орамизда бир тўсиқ пайдо бўладими? Аллоҳнинг изни ила ана шу хусусда батафсил тўхталиб, саволларга жавоб беришни ният қилдик. Бу хусусда ҳеч қандай таассуфга йўл қўймайлик. Ўшанда ҳақиқатларга йўналмоқ ва уларни қабул этишда тўсиққа дуч келмаймиз.
Аллоҳ таолонинг ҳукмларини ҳаққи ила билганимиздан, ўрганганимиздан кейин бу ҳукмларнинг тадбиқ этилишининг фойда ва зарарлари нуқтаи назаридан мутоала қилишимизнинг муаммоси бўлмайди. Чунки бу мутоалаларимиз натижасида бирор бир фойдани кашф этсак ҳам иймонимизни кучайтирамиз ва бошқа илоҳий ҳукмлар учун ибрат олган бўламиз. Агар бирор зарали ёки етишмаган бир жиҳатни топшк, бу мавзуни яна ҳам чуқурроқ ўрганиш, тадқиқ этиш имконини беради. Ва биз Аллоҳ таоло ҳукмларидан бирортасида зарар ёки етишмовчилик йўқ эканлигига охир оқибатда ишонч ҳосил қиламиз. Демак, чуқур билимга эга бўлмаганимиздан баъзан тўғри нарсалар ҳам кўзимизга зарарли бўлиб кўринади. Бизнинг энг буюк қоидаларимздан бири ҳам ҳазрати пайғамбар (с.а.в.)нинг қуйидаги сўзларидир: " Зарар бермоқ ҳам, зарар кўрмоқ ҳам йўқдир" Эй Аллоҳга иймон ва ихлос келтирган синглим! Сендан бир ўтинчим бор. У ҳам бўлса бу ҳақиқатларни билимли ва соғлом идрокли тарзда тушунишинг ва асабийликка тобеъ бўлмаган эркин, ҳур ақл билан унинг тўғри эканлигини тадқиқ этишингдадир. Ҳар қандай тобелик ёки таассуб тадқиқот йўлларининг бошида туриб, Аллоҳга бўлган иймонингга ҳоким бўлмасин.
Аллоҳ ҳаммамизнинг нафсимизни зулмидан, бўхтонидан асрасин! Ақларимизни ҳаққи ила қўллашга муаффақ айласин, шайтоннинг тузоқларига туширмасин! Бизни ва миллатимизни Ҳақ йўлида бирлаштирсин! Аллоҳ муваффақ этгувчиларнинг энг хайрлисидир.


Аллох тилингда эмас Дилингда булсин!
 
Forum » So'zlashuv maydonchasi / Беседка » Islomiy.... » АЛЛОҲГА ИНОНГАН ҲАР БИР ЁШ ҚИЗГА
Страница 1 из 11
Поиск: