Регистрация | Вход
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Forum » So'zlashuv maydonchasi / Беседка » Islomiy.... » Қуръони карим таърифи
Қуръони карим таърифи
АнгелочкаДата: Seshanba, 2009-04-14, 16:46:32 | Сообщение # 1
Admin Yordamchisi (AY)
Группа: Портал Патрул Модератори (ППМ)
Сообщений: 583
Награды: 11
Репутация: 11
Статус: Ketgan
Буйруқ майлидаги, «Иқраъ» - «Ўқи» - «Қироат қил» маъносидаги сўз билан бошланган бу илоҳий дастурнинг номи, «ўқимоқ», «қироат қилмоқ»маъносини англатувчи масдар-«Қуръон» бўлиб қолди.

Луғат илми мутахасислари «Қуръон» лафзининг«ўқимоқ», «қироат қилмоқ»дан бошқа, «жамлаш» маъноси ҳам борлигини таъкидлайдилар. Бунда Аллоҳ таолонинг охирги каломи ўзидан олдин нозил бўлган барча илоҳий китобларнинг маъно, ҳикмат ва аҳкомларини ўзида жамлаганига ишорат бордир.
Мана ўн беш асрдан буён кўпчилик «Қуръон» лафзининг луғавий маъносини билмаса ҳам, унинг мусулмонларнинг му- қаддас китоби эканлигини билиб келмоқда.
Лекин Қуръони Каримни таниш унинг исмининг луғавий маъносини ёки кимларнинг муқаддас китоби эканини билиш билангина бўлмайди. Фақатгина ул муқаддас китобни қандоқ китоб эканлигини билиш учун ҳам, махсус илм эгалари таърифига мурожат қилишга тўғри келади.
«Улумул Қуръон» илми соҳиблари Қуръони Каримни қуйидагича таърифлайдилар: «Қуръон Аллоҳ таолонинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий орқали нозил қилган, тавотир ила нақл қилинган, ибодатда ўқиладиган, ожиз қолдирувчи каломидир».
Ушбу таърифни яхши тушуниб етишимиз учун бир оз шарҳлашга тўғри келади.
Аллоҳ таолонинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий орқали нозил қилган, деган жумладан Аллоҳ таолонинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилмаган, Забур, Таврот ва Инжилга ўхшаш ваҳийлари Қуръони Карим бўлмаслиги келиб чиқади.
Ҳақиқий Забур, Таврот ва Инжил ҳам Аллоҳ таолонинг каломи, аммо, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлмаганлари учун Қуръони Карим бўла олмайдилар.
«Тавотир ила нақл қилинган», деган иборадан, тавотир ила нақл қилинмаган калом Қуръони Карим бўла олмаслиги келиб чиқади. Тавотир ила нақл қилинган, дегани эса, каломни ёлғончига чиқариб бўлмайдиган даражада кўп сондаги кишилар томонидан нақл қилинишига айтилади. Уларнинг ҳаммалари ишончли одамлар бўлиб, бирор оғиз ёлғонга яқинлашмаган, кўпликлари жиҳатидан ёлғонга келишиб олиш имконлари ҳам йўқ бўлади.
Қуръони Каримнинг биринчи калимасидан бошлаб, охирги калимасигача айнан худди ана шу тариқада нақл қилингандир. Қуръони Каримни Аллоҳ таолодан ваҳийнинг амийни-ишончли соҳиби бўлмиш, Жаброил алайҳиссалом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нақл қилганлар.
Ушбу нақл қандоқ кечишини, яъни, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони Карим оятлари Жаброил алайҳиссалом томонларидан қандоқ етказилишини кўпчилик саҳобалар ўз кўзлари ила кўриб, қулоқлари ила эшитиб турганлар.
Бунинг устига ҳар сафар ваҳий нозил бўлгандан сўнг, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, менга мирзаларни чақиринглар, деганлар ва ваҳийни ёзувчи саҳобалар келганларидан сўнг Жаброил алайҳиссаломдан ояти карималарни қандоқ қабул қилиб олган бўлсалар шундоқ қилиб ўқиб берганлар. Мирзалик қилувчи саҳобалар оятларнинг ҳар бир ҳарфини улкан эҳтимом ила ёзганлар, бошқа саҳобалар эса, ана шундоқ эҳтимом ила ёд олганлар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръони Каримнинг ҳар бир оятини, ҳар бир калимаси ва ҳарфини мисли кўрилмаган эътибор ила қабул қилиб олиниши, ёдланиши ва ёзилиши ҳамда амал қилинишига Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, васфига сўз ожиз қоладиган даражада катта аҳамият берганлар.
Аллоҳ таоло эса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони Каримнинг ўзида Жаброил алайҳиссаломнинг қироатига диққат билан қулоқ осишни амр этган.
Ўз навбатида Пайғамбар алайҳиссаломдан Қуръони Карим оятларини қабул қилиб олган саҳобаи киромлар ўз шогирдларига юқорида зикр қилинган муомалани қилганлар. Шу тарзда ҳозиргача Қуръони Карим сонсиз саноқсиз одамлар томонидан ишончли тариқада нақл қилиниб қелинмоқда.
«Ибодатда ўқиладиган, деган қайддан, намозда ўқиладиган, маъно келиб чиқади.
Қуръони Карим тиловатисиз намоз бўлмайди. Аллоҳ таолонинг бошқа ваҳийлари, мисол учун, ҳадиси қудусийларни намозда ўқиб бўлмайди. Намозда ўқишга фақатгина Қуръони Карим хос қилинган. Бу ҳам Ул илоҳий китобнинг ўзини алоҳида ажратиб турувчи сифатларидан биридир.
«Ожиз қолдирувчи калом»,деган сифат ҳам фақатгина Қуръони Каримнинг ўзига хос сифатлардан биридир.
Қуръони Каримнинг ҳар бир ояти, ҳар бир сураси, ҳам лафз жиҳатидан, ҳам маъно жиҳатидан ва ҳам аҳкому ахбор жиҳатидан кишиларни ожиз қолдирувчидир. Яъни, инсонлар ҳар қанча уринсалар ҳам унга ўхшаш нарсани ижод қила олмайдилар.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг ўзида одамларни, агар қодир бўлсалар, Қуръони Каримга ўхшаш нарса келтиришга чақирган. Одамлар ҳар қанча уринмасинлар бу ишнинг уддасидан чиқа олмаганлар ва чиқа олмаяптилар ҳам.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримни Ўзининг энг афзал ва энг сўнгги Пайғамбари бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг асосий мўъжизаси қилди. Аввал ўтган Пайғамбарларнинг мўъжизалари моддий мўъжизалар бўлиб, ҳар бир Пайғамбарнинг бу дунёда туришига боғлиқ қилинган эди.
Пайғамбар алайҳиссалом бу дунёдан ўтишлари билан, у зотга берилган мўъжиза ҳам ўз кучини йўқотар эди. Чунки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламгача бўлган барча Пайғамбарларнинг шариатлари вақтинчалик эди. Шунинг учун уларнинг мўъжизалари ҳам вақтинчалик бўлган.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариатлари қиёматгача боқий бўлганидан, ул зотнинг асосий мўъжизалари ҳам, қиёматгача боқий қоладиган, ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларига боғлиқ бўлмаган, маънавий мўъжиза-Қуръони Карим қилинди.
Хуллас Қуръони Карим ҳақида ва унинг фазийлатлари ҳақида ҳар қанча гапирсак шунча оз. Бутун бошли бир неча китоблар бағишланса ҳам оз.

Биз ушбу ожизона сатрларда ўзимиз шарҳ қилаётган «ат-Тожул Жомеъ» китобида келган матнлар орқали баъзи бир маълумотлар тақдим қилиш ниятидамиз. Тажриба кўрсатишича бунга ўхшаган маълумотлар ўқувчини ҳар хаёлга олиб келиши мумкин.
Чунки Қуръони Каримнинг улуғлигидан, бу муқаддас китобнинг олиймақомлигидан, қолаверса, мусулмонларнинг бу илоҳий китобга бўлган чексиз эҳтиромлари ва икромларидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир шахснинг хаёлида ўзига хос Қуръон шаклланган бўлади. Бу шакл қандоқ бўлиши ўша шахснинг хаёлига, Қуръони Карим ҳақида эшитган мақтовларга асосланган бўлади.
Ўқувчиларга одатда Қуръони Карим ҳақида тақдим қилинадиган баъзи илмий маълумотлар эса мазкур хаёлдаги сиймони такрорламаслиги мумкин. Чунки Қуръони Карим хаёлий нарса эмас, воқеъликдир.
Зотан Исломнинг ўзи воқеълик динидир. Аллоҳ таоло уни хаёл учун эмас, воқеъликда яшаш учун юборгандир.
Ўша динга Аллоҳ таоло фариштани эмас, воқеъликдаги ҳамма танийдиган, бошқалардан фарқсиз инсоний сифатларга эга бўлган зот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбар қилиб танлади. Ҳар бир одамга жорий бўладиган нарсалар у зотга ҳам жорий бўлар эди.
Ана шу шароитда пайғамбарлик қилишлари ҳақиқий мўъжиза эди. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фаришта ёки ғайри оддий шахс бўлганларида одамлар, бу фаришта бўлгани ёки ғайри оддий бўлгани учун Аллоҳ таолонинг амрларини бажармоқда биз эса оддий одаммиз, деб баҳона топган бўлар эдилар.
Ўша диннинг муқаддас дастури бўлган Қуръони Карим ҳам воқеъликдаги китоб бўлиши лозим эди. Агар бу китоб хаёл аралаш, осмонда турадиган китоб бўлганида одамлар унга амал қилмаслик учун баҳона топар эдилар.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг самовийлигини, муқаддаслиги, бузулмаслигини, мўъжизалигини ўз ҳузурида етти осмоннинг устида собит қилиб қўйди.
Аммо шу билан бирга уни ерга нозил қилиб ер юзида яшайдиган бандаларига омонат шаклида топшириб ҳам қўйди. Аллоҳ таоло мусулмон умматига ўзининг охирги ва қиёматгача турадиган китоби бўлмиш Қуръони Каримни бериш билан бирга уни ўқиш ўрганиш ва сақлашни ҳам топширди.
Ушбу ожизона тақдим қилинадиган сатрларда Қуръони Каримнинг мазкур икки ҳолати ҳам бор. Аллоҳ таолонинг Ўз китоби васфида айтган сўзлари ҳам бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинган муқаддас китоб ҳақида айтган сўзлари ҳам бор.
Мусулмон умматининг бу китобни қабул қилиб олиб, ўрганиб, уни сақлаш маъносида қилган фидокорликлари ҳам бор.
Зотан Қуръони Каримнинг мўъжизакорлиги ҳам ерда, одамлар ичида туриб бошқалардан устун бўлишидадир.
Зотан Қуръони Каримнинг мўъжизакорлиги ҳам ерда, одамлар ичида туриб бошқа китоблар сингари бузулиб кетмаганидадир.


Аллох тилингда эмас Дилингда булсин!
 
Snow-vzlomДата: Seshanba, 2018-06-05, 03:22:01 | Сообщение # 2
Portal Patrul Moderatori
Группа: Фойдаланувчи
Сообщений: 214
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: Ketgan
Внимание! Внимание! Внимание! 
  • Вам нужен анонимный взлом ?
  • При взломе пароли не меняем?
  • Профессиональный взлом Без предоплаты!
  • Анонимность Гарантируется!


    ЧТО МЫ ПРЕДЛАГАЕМ:
  • vkontakte.ru
  • WhatsApp
  • Instagram
  • mail.ru
  • Так же есть обучению взлома


  Для связи с нами:  Hacker7xak@yandex.ru

 Рекомендация по безопасности:

- Не давать злоумышленникам узнать свой пароль!
- не переходить по подозрительным внешним ссылкам!
- не вводить свои доступы на фальшивых страницах!
- никому не сообщать данные своего аккаунта (логин и пароль)
- установить хорошую антивирусную программу!
-
В идеале  пароль  должен быть длиной 8-12 символом и   состоять не только из цифр и букв.

Для связи с нами:  Hacker7xak@yandex.ru

?   Внимание! Внимание! Внимание! 
  • Вам нужен анонимный взлом ?
  • При взломе пароли не меняем?
  • Профессиональный взлом Без предоплаты!
  • Анонимность Гарантируется!


    ЧТО МЫ ПРЕДЛАГАЕМ:
  • vkontakte.ru
  • WhatsApp
  • Instagram
  • mail.ru
  • Так же есть обучению взлома


  Для связи с нами:  Hacker7xak@yandex.ru

 Рекомендация по безопасности:

- Не давать злоумышленникам узнать свой пароль!
- не переходить по подозрительным внешним ссылкам!
- не вводить свои доступы на фальшивых страницах!
- никому не сообщать данные своего аккаунта (логин и пароль)
- установить хорошую антивирусную программу!
-
В идеале  пароль  должен быть длиной 8-12 символом и   состоять не только из цифр и букв.

Для связи с нами:  Hacker7xak@yandex.ru
 
Forum » So'zlashuv maydonchasi / Беседка » Islomiy.... » Қуръони карим таърифи
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск: