Хаётнинг Олтин Коидалари.... - Forum
Регистрация | Вход
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
Страница 1 из 11
Модератор форума: Admin 
Forum » So'zlashuv maydonchasi / Беседка » Erkin Mavzu \ Свободная тема » Хаётнинг Олтин Коидалари....
Хаётнинг Олтин Коидалари....
АнгелочкаДата: Shanba, 2009-04-11, 12:35:09 | Сообщение # 1
Admin Yordamchisi (AY)
Группа: Портал Патрул Модератори (ППМ)
Сообщений: 583
Награды: 11
Репутация: 11
Статус: Ketgan
1.Бизнинг келажагимиз бизнинг утмишимиз каби булиши шарт эмас.У биз качонки уша холатда яшашни давом этсаккина ушандай булиши мумкин.

2.Куп буюк ва бадавлат инсонлар хаётда омадсизликларни бошдан кечирганлар, аммо яна кайтадан чуккини забт этганлар.

3.Агар биз узимизни нимадандир узоклаштиришга харакат килсак, демак бунинг оркасида огрик ва куркув бор.

4.Олдимизда турган тусиклар – бу, биз бу дунёда билиб ва тушуниб олишимиз керак булган нарсалардир.

5.Агар сиз тирик булсангиз, демак сиз нимадир килишингиз керак- Худо сизга ишонади.

6.Ташки оламимиз ички оламимизга баробардир.

7. Маълум бир нарса ёки холат худди узидайини тортади.

8.Сиз атрофингизда бирор нарсани сезсангиз ва бу нарса сизда маълум бир фикрлар ва хисларни пайдо килса, сиз бу вазиятдан канакадир дарсни чикариб олишингиз керак.

9.Агар бошка одамлардаги бирор одат сизга ёкмаса, билингки бу нарса сизда хам бор.

10.Бирор иш килиб куйиб узингизни айбламанг, балки,уз фикрларингиз, хисларингиз, ички сезгиларингизни хисобга олган холда уша ишгача булган, уша иш жароёнида булган ва уша ишдан кейин булган барчасини тахлил килинг ва бундан тегишли дарс олинг.

11.Вазиятлар сизнинг фикрларингиз ва карашларингиздан келиб чиккан холда тугилади ва тортилади.

12.Агар кайта-кайта бир хил вазиятга тушиб колсангиз ва доимо касал булсангиз, демак сиз кандайдир дарс утаяпсиз.Хуш, бу вазиятдан нимани тушуниб олишингиз керак?

13.Сиз, сиз билан содир булаётган вокеалар сабабчисидирсиз.

14.Дунёни ёки атрофингиздаги одамларни узгартиришга харакат килманг.Аввал узингиз узгаринг.Сиз узингни узгартирганингизда атрофингиздаги одамлар хам, дунё хам узгаради.

15.Сиз хохлаган нарса сизда булмаса , демак, сиз хакикатдан хам бу нарсага эга булишни хохламайсиз ёки бундай ниятингиз йук.Бирон бир аник нарсага эга булиш учун, нима хохлашингизни узингиз учун ёзма тарзда ёзиб олинг.Фикрлар кристали кирраларини яркиратишни урганинг.

16.Эга булишни хохлаган нарсаларингиз хакида уйланг, хохламаган нарсаларингиз хакида эмас.

17.Орзу ва фантазияларингиз сизнинг кучингизни курсатади.

18.Тасаввур килиш чекланишлар чегарасидан олиб чикади ва сизнинг потенциалингизни озод килади.

19.Агар сиз доимо уз орзуларингиз предметига нима учун эга булолмаслигингиз хакида уйласангиз, сиз хеч качон унга эга булолмайсиз. Нима учун хохлаган нарсангизга эга булишингиз кераклигини узингизга купрок кайтариб туринг.

20.Фикрингизни хохламаган нарсангиздан воз кечишингизга эмас, балки нимани хохлашингизга жамланг.Куплар нима хохлашларинг аник билмайди, аммо нимани хохламасликларини аник билишади.

21.Агар сиз бирор нарсанинг булиши эхтимоллигига ишонмасангиз, бу нарса сизда хеч качон булмайди.

22.Муваффакиятнинг биринчи сири- бизнинг онг ости ишончларимиздир.Хаётда бирор нарсага эриша оласизми ёки йукми бу мухим эмас,бу нарсага эриша олишизга булган ишончдир.

23.Утмишнинг махбуси булишни бас килинг.Келажак меъморига айланинг!

 
pure_lifeДата: Shanba, 2009-04-11, 14:18:17 | Сообщение # 2
Forumchi
Группа: Форумчи
Сообщений: 54
Награды: 2
Статус: Ketgan
Bir donishmand insoniy fazilatning 13 qismga ajratgan:

1. SUKUT-o'zingga va boshqalarga foyda yetkizadigan so'zlani so'zla,bo'lmasa sukut qil.

2. INTIZOM-har ishga bir vaqt,harnarsaga birbir o'rin tayin qil,tartibli,intizomli bo'l

3. RIYOZAT-kerek bo'lganicha yeb ich,nafsingdan g'olib bo'lishga g'ayrat qil.

4. SABOT-qo'lingdan kelaolishiga ko'zing yetgan ishga kirish,boshlagan ishingni tamom qilishga bel bog'la.

5. IDORA-qo'linga kirgan pulni o'zinga,oilanga va boshqalarga foydasi tegadigan yerlarga sarf qil yahshi idora qil isrofgarchilidan saqlan.

6. SA'Y-eng buyuk hazinalarning kaliti daqiqalar ekanini angla vaqtingni bekor o'tkizma,sa'y harakat qil.

7. TO'G'RLIK-har ishingda, so'zingda to'g'ri bo'l, to'g'ri ishla to'g'ri so'zla yolg'on va har xil egriliklani asiri bo'lma.

8. HAQQONIYAT-insof va adolat bilan ish qil haqlikni nohaqlik bilan aralashtirma.

9. POKLIK-qo'lingda bo'lgan har narsaning pok toza bo'lishga diqqat qil ifloslik chirkinlikdan saqlan.

10. SABR-mabodo boshinga og'irlik tushsa chida sabrsizlik qilma og'irlikni yo'qotish uchun g'ayrat qil

11. IFFAT-nomusingni hayotingdan ortiq va muqaddas bil.Uni doim muhofaza qilishga qo'riqlashga g'ayrat qil

12. E'TIDOL-har ishda o'rtacha yo'l tutishga harakat qil "Ishlarning hayrlisi o'rtacha ishdir" degan hikmatli so'zni unutma.

13. TAVOZE'-o'z izzat-nafsingni yo'qotma tubanlikni ihtiyor qilma tavozeli yumshoq ko'ngilli bo'l lekin joyida ishlat.Shirin so'zli ochiq yuzli hush muomila bo'l.

 
Forum » So'zlashuv maydonchasi / Беседка » Erkin Mavzu \ Свободная тема » Хаётнинг Олтин Коидалари....
Страница 1 из 11
Поиск: